بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ حمٓ ﴿1﴾
Uzbek Translation - Alaauddin Mansour
Ҳо, Мим.
Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Ҳо. Мим.
Мухаммад Содик
Ҳа-а. Мийм.
Compare up to three verified translation editions verse by verse, including editions in two different languages.
Changing languages or editions keeps the current surah and verse.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ حمٓ ﴿1﴾
Ҳо, Мим.
Ҳо. Мим.
Ҳа-а. Мийм.
وَٱلْكِتَٰبِ ٱلْمُبِينِ ﴿2﴾
Очиқ-равшан Китобга — Қуръонга қасамки,
Очиқ Китобга қасам.
Очиқ-ойдин Китобга қасам.
إِنَّآ أَنزَلْنَٰهُ فِى لَيْلَةٍۢ مُّبَٰرَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ ﴿3﴾
Албатта Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз (инсонларни ушбу Қуръон билан Охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик.[1]
Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик.
Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. (Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.)
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ ﴿4﴾
У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур).[2]
Унда ҳар бир пухта иш ажрим қилинур.
Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур.
أَمْرًۭا مِّنْ عِندِنَآ ۚ إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ ﴿5﴾
(Бу кечада тақдир қилинадиган барча ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган Ишдир. Дарҳақиқат, Биз (башариятга пайғамбарлар) юборгувчи бўлдикки,
Бизнинг ҳузуримиздан бўлган фармонга биноан. Албатта, Биз пайғамбарлар юборгувчи бўлдик.
Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик.
رَحْمَةًۭ مِّن رَّبِّكَ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ ﴿6﴾
(Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган раҳмат-меҳрибонликдир. Албатта Унинг Ўзигина (барча нарсани) эшитгувчи, билгувчидир.
Парвардигорингиз тарафидан бўлган раҳматдир. Албатта, У Эшитгувчи, Билгувчидир.
Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир.
رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ ﴿7﴾
Агар ҳақиқий ишонгувчи бўлсангизлар, (ўша сизларнинг Парвардигорингиз) осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир.
Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Агар аниқ ишонгувчи бўлсангизлар.
Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз.
لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْىِۦ وَيُمِيتُ ۖ رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿8﴾
Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Сизларнинг Парвардигорингиз ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг Парвардигори ҳам (Унинг Ўзидир).
Ундан ўзга илоҳ йўқ. Жон беради, жон олади. Сизларнинг Парвардигорингиз. Олдинги ота-боболарингизнинг Парвардигори.
Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота- боболарингизнинг Роббидир.
بَلْ هُمْ فِى شَكٍّۢ يَلْعَبُونَ ﴿9﴾
Йўқ, улар (яъни, мушриклар қайта тирилиш хусусида) шак-шубҳада бўлиб, (Аллоҳнинг пайғамбарларининг устидан масхара қилиб) ўйнарлар.
Йўқ, улар шак-шубҳага бориб, ўйинқароқлик қиляптилар.
Йўқ! Улар шак-шубҳада, ўйнамоқдалар.
فَٱرْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِى ٱلسَّمَآءُ بِدُخَانٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿10﴾
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз осмон очиқ (яъни, барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган Кунга кўз тутинг!
Бас, сиз само бир очиқ тутунни олиб келадиган кунни кутинг.
Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут.
يَغْشَى ٱلنَّاسَ ۖ هَٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿11﴾
У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.[3]
Одамларни қамраб олур. Бу аламли азобдир.
У одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.
رَّبَّنَا ٱكْشِفْ عَنَّا ٱلْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ ﴿12﴾
«Парвардигор, Ўзинг бизлардан бу азобни аритгин. Албатта бизлар иймон келтиргувчидирмиз».
Парвардигоро, биздан бу азобни даф қил. Албатта, биз иймон келтиргувчилармиз.
Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, Биз иймон келтиргувчидирмиз.
أَنَّىٰ لَهُمُ ٱلذِّكْرَىٰ وَقَدْ جَآءَهُمْ رَسُولٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿13﴾
(Лекин) улар учун қаёқдан ҳам (бошларига тушган бу бало-офатлардан) эслатма-ибрат олиш бўлсин?! Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) келди,
Энди уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин? Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар келганди.
Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди.
ثُمَّ تَوَلَّوْا۟ عَنْهُ وَقَالُوا۟ مُعَلَّمٌۭ مَّجْنُونٌ ﴿14﴾
сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «(Унга Қуръон бировлар томонидан) ўргатиб қўйилган, (у) мажнун», дедилар-ку?! (Бас, очиқ-равшан мўъжиза — Қуръонни келтирган пайғамбарга иймон келтирмай, ундан юз ўгирган кимсалар бошқа бирон нарсадан панд-насиҳат олармидилар?!)
Кейин ундан юз ўгирдилар ва «ўргатилган мажнун», дедилар.
Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар.
إِنَّا كَاشِفُوا۟ ٱلْعَذَابِ قَلِيلًا ۚ إِنَّكُمْ عَآئِدُونَ ﴿15﴾
Албатта Биз бу азобни (сизлардан) бир оз (вақтгача) аритгувчидирмиз, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, (ўз куфру исёнларингизга) қайтувчидирсизлар.
Албатта, Биз азобни бироз аритгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар.
Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар. (Биз сиздан азобни озгина кушойиш қиламиз. Аммо сиз бундан ибрат олмайсиз, яна куфрга қайтасиз.)
يَوْمَ نَبْطِشُ ٱلْبَطْشَةَ ٱلْكُبْرَىٰٓ إِنَّا مُنتَقِمُونَ ﴿16﴾
Биз даҳшатли ушлаш билан ушлайдиган кунда (яъни, Бадр жангида ёки Қиёмат Кунида Биз улардан интиқом олурмиз). Зеро, Биз интиқом олгувчидирмиз.
Биз катта ушлаш билан ушлайдиган кунда. Албатта, Биз қасос олгувчидирмиз.
Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз. (Бу ушлаш ва интиқом олиш қиёмат кунидадир.)
۞ وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَآءَهُمْ رَسُولٌۭ كَرِيمٌ ﴿17﴾
Аниқки, Биз улардан илгари Фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир улуғ пайғамбар (яъни, Мусо алайҳиссалом) келгандир.
Улардан олдин Фиръавн қавмини ҳам синаганмиз. Уларга улуғ пайғамбар келганди.
Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди.
أَنْ أَدُّوٓا۟ إِلَىَّ عِبَادَ ٱللَّهِ ۖ إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿18﴾
(У уларга деди): «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини (яъни, Бани Исроил қавмини) топширинглар! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман».[4]
(У деди:) «Сизлар Аллоҳнинг бандаларини менга қўйиб беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман.
«Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман.
وَأَن لَّا تَعْلُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ ۖ إِنِّىٓ ءَاتِيكُم بِسُلْطَٰنٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿19﴾
«Ва Аллоҳга кибру ҳаво қилманглар! Албатта мен сизларга (ўзимнинг ҳақ пайғамар эканлигимга) очиқ-равшан ҳужжат (мўъжизалар) келтирурман».
Аллоҳга такаббурлик қилманглар. Албатта, мен сизларга очиқ ҳужжат келтирурман.
Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман.
وَإِنِّى عُذْتُ بِرَبِّى وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ ﴿20﴾
(Шунда Фиръавн ва унинг қавми Мусони ўлдириш билан таҳдид солганларида у деди): «Албатта мен Парвардигорим ва Парвардигорингиздан сизлар мени тошбўрон қилишларингиздан паноҳ сўраганман, (демак сизларнинг таҳдидларингиздан қўрқмайман).
Албатта, мен ўзимнинг Парвардигоримдан ва сизларнинг Парвардигорингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрайман.
Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим.
وَإِن لَّمْ تُؤْمِنُوا۟ لِى فَٱعْتَزِلُونِ ﴿21﴾
Агар менга иймон келтирмасангизлар, у ҳолда мени холи қўйинглар!»
Менга иймон келтирмасангизлар, бас, мендан четланинглар».
Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг», деб.
فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنَّ هَٰٓؤُلَآءِ قَوْمٌۭ مُّجْرِمُونَ ﴿22﴾
Бас, у Парвардигорига «Дарҳақиқат, улар жиноятчи қавмдир (яъни, Ўзинг уларнинг жазоларини бергин»,) деб дуо қилди.
Бас, Парвардигорига «Улар аниқ жиноятчи қавмдир», дея дуо қилди.
Бас, у(Мусо) Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди.
فَأَسْرِ بِعِبَادِى لَيْلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ ﴿23﴾
Бас, (Аллоҳ Мусога ваҳий юбордики,) «Бандаларим (яъни, Бани Исроил қавми) билан бирга тунда йўлга чиққин! Албатта, сизларнинг изингизга тушилур (яъни, Фиръавн ва унинг қўшини ортингиздан қувиб етур).
Бас, бандаларим билан кечаси йўлга чиқ. Албатта, сизлар изингиздан қувилурсизлар.
Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз. (Бани Исроилни олиб, кечаси Мисрдан чиқиб кет. Душман, албатта, сизларнинг изингиздан тушади.)
وَٱتْرُكِ ٱلْبَحْرَ رَهْوًا ۖ إِنَّهُمْ جُندٌۭ مُّغْرَقُونَ ﴿24﴾
Ва денгизни сокин (яъни, сизлар ўтаётганда иккига бўлинган эди, ана ўша ҳолида) қўявергин (ва Фиръавн ўз қўшини билан ундан ўтиб олишидан қўрқма). Шак-шубҳасиз, улар ғарқ қилингувчи қўшиндир».
Денгизни сокин ҳолига қўявер. Улар аниқ ғарқ бўладиган қўшиндир.
Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир. (Дарҳақиқат, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳам тўхтаб турган денгиз сари тушдилар. Ҳаммалари денгизда очилган йўлга тушиб бўлганларидан кейин шу дамгача иккига бўлиниб сокин турган сув ҳаракатга келди ва уларни ғарқ қилди.)
كَمْ تَرَكُوا۟ مِن جَنَّٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿25﴾
Улар қанчадан-қанча боғларни, чашмаларни,
Қанча боғлару булоқларни қолдириб келдилар.
Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни.
وَزُرُوعٍۢ وَمَقَامٍۢ كَرِيمٍۢ ﴿26﴾
экинзорларни ва улуғ-гўзал жойларни қолдириб (ўзлари ғарқ бўлиб) кетдилар!
Экинзорлару сўлим масканларни.
Экинзорларни ва яхши жойларни.
وَنَعْمَةٍۢ كَانُوا۟ فِيهَا فَٰكِهِينَ ﴿27﴾
Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни (қолдириб кетдилар)!
Ўзлари вақтичоғлик қилиб юрган неъматларни.
Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар.
كَذَٰلِكَ ۖ وَأَوْرَثْنَٰهَا قَوْمًا ءَاخَرِينَ ﴿28﴾
Мана шундай! Биз у (неъматларни бошқа) бир қавмга мерос қилиб бердик!
Биз уларни бошқа қавмга мана шундай мерос қилиб қолдирдик.
Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик.
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ ٱلسَّمَآءُ وَٱلْأَرْضُ وَمَا كَانُوا۟ مُنظَرِينَ ﴿29﴾
Бас, уларга осмон ҳам, Ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ ва уларга (тавба-тазарруъ учун) муҳлат ҳам берилмади!
Бас, уларга само ҳам, замин ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилувчилардан бўлмадилар.
Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар.
وَلَقَدْ نَجَّيْنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ مِنَ ٱلْعَذَابِ ٱلْمُهِينِ ﴿30﴾
Дарҳақиқат, Биз Бани Исроилга хор қилгувчи азобдан нажот бердик.
Дарҳақиқат, Биз Бани Исроилга хор қилгувчи азобдан нажот бердик.
Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан.
مِن فِرْعَوْنَ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَالِيًۭا مِّنَ ٱلْمُسْرِفِينَ ﴿31﴾
— Фиръавндан (нажот бердик). У ҳақиқатан, мутакаббир, ҳаддан ошувчилардан эди.
Фиръавндан. Дарҳақиқат, у каттазанг ва тажовузкорлардан эди.
Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди. (Фиръавн ва қавмини ҳалок қилиш билан биз Бани Исроилни азобдан озод этдик. Улар унинг қавми қўл остида азоб чекар эдилар.)
وَلَقَدِ ٱخْتَرْنَٰهُمْ عَلَىٰ عِلْمٍ عَلَى ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿32﴾
Дарҳақиқат, Биз уларни (Бани Исроил қавмини) билган ҳолимизда (ўз замонларидаги барча) оламлар — одамлардан танлаб олдик — афзал қилдик.
Биз уларни оламлар ичидан билиб, танлаб олдик.
Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик.
وَءَاتَيْنَٰهُم مِّنَ ٱلْءَايَٰتِ مَا فِيهِ بَلَٰٓؤٌۭا۟ مُّبِينٌ ﴿33﴾
Ва уларга оят-мўъжизалардан (денгизнинг қоқ ўртасидан бўлиниши, осмондан ризқу рўз ёғилиши каби) нарсаларни ато этдикки, уларда (тафаккур қилгувчи учун) очиқ имтиҳон-синов бордир.
Уларга оятлардан шундайларини бердикки, уларда очиқ синов бордир.
Ва уларга оят-мўъзижалардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик. (Аллоҳ таоло Бани Исроилга турли оят-мўъжизалар юборди. Уларда синов бор эди.)
إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَيَقُولُونَ ﴿34﴾
Албатта ана улар (яъни, Қурайш кофирлари дерларки:
Албатта, анавилар дейдиларки,
Албатта, анавилар дерлар:
إِنْ هِىَ إِلَّا مَوْتَتُنَا ٱلْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُنشَرِينَ ﴿35﴾
(«Ўлим) фақат биринчи ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилгувчи эмасмиз.
Дастлабки ўлимимиздан бошқа нарса йўқ ва бизлар қайта тирилгувчи эмасмиз.
«Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз.
فَأْتُوا۟ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ ﴿36﴾
Бас, агар («Охират ҳаёти ҳам бор», деган сўзларингизда) ростгўй бўлсангизлар, (ўлиб кетган) ота-боболаримизни (қайта тирилтириб) келтиринглар-чи?», дерлар.
Агар сизлар ростгўй бўлсангизлар, ота-боболаримизни келтиринглар.
Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар».
أَهُمْ خَيْرٌ أَمْ قَوْمُ تُبَّعٍۢ وَٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ أَهْلَكْنَٰهُمْ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ مُجْرِمِينَ ﴿37﴾
Улар (куч-қувватда) яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан аввалги кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки улар жиноятчи — осий эдилар.[5]
Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан олдин ўтганларми? Уларни ҳалок қилгандик. Дарҳақиқат, улар жиноятчи эдилар.
Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар. (« Туббаъ» Яман подшоҳларининг лақабидир. Араблар ичида уларнинг довруғи кенг тарқалган эди.)
وَمَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَٰعِبِينَ ﴿38﴾
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб-беҳуда яратганимиз йўқ.
Осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни беҳудага яратмадик.
Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ!
مَا خَلَقْنَٰهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿39﴾
Биз уларни фақат Ҳақ (қонун, интизом) билан яратганмиз. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
Уларни фақат ҳақ билан яратдик. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар.
Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар.
إِنَّ يَوْمَ ٱلْفَصْلِ مِيقَٰتُهُمْ أَجْمَعِينَ ﴿40﴾
(Ҳақ билан ботилнинг) ажралиш Куни (яъни, Қиёмат Куни) барчаларининг (инсонларнинг) ҳисоб-китоб вақтидир.
Ажратиш куни ҳаммаларининг белгиланган вақтидир.
Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир. («Ажратиш куни» қиёматнинг номларидан бири. У кунда ҳақ ботилдан, мўминни кофирдан, яхши ёмондан ажратилади. Шунинг учун ҳам « ажратиш куни « деб номланган. Ана ўша кун ҳамманинг қайта тирилиши ва тўпланиши учун белгиланган вақтдир.)
يَوْمَ لَا يُغْنِى مَوْلًى عَن مَّوْلًۭى شَيْـًۭٔا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ ﴿41﴾
У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмайди ва уларга ёрдам ҳам берилмайди.
У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
إِلَّا مَن رَّحِمَ ٱللَّهُ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿42﴾
Магар Аллоҳ раҳмат қилган кишиларгагина (ёрдам берилур). Албатта Унинг Ўзигина қудратли ва меҳрибондир.
Аллоҳ раҳм қилган кимсаларгина бундан мустасно. Албатта, У Азиз ва Меҳрибон Зотдир.
Магар кимга Аллоҳ раҳм қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азиз ва ўта раҳмли зотдир. (Азиз ва раҳимли сифати ила мўмин-мусулмон, тақводор бандаларига раҳм қилади, ёрдам беради.)
إِنَّ شَجَرَتَ ٱلزَّقُّومِ ﴿43﴾
Албатта (дўзахнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахти
Албатта, Заққум дарахти
Албатта, Заққум дарахти.
طَعَامُ ٱلْأَثِيمِ ﴿44﴾
гуноҳкорнинг таомидир.
Гуноҳкорнинг таомидир.
Гуноҳкорлар таомидир.
كَٱلْمُهْلِ يَغْلِى فِى ٱلْبُطُونِ ﴿45﴾
(У таом) мисоли қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!
У худди эритилган ёғдек қоринларда қайнайди.
У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.
كَغَلْىِ ٱلْحَمِيمِ ﴿46﴾
Қайноқ сувнинг қайнаши каби!
Қайноқ сувнинг қайнаши каби.
Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир. (Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)
خُذُوهُ فَٱعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلْجَحِيمِ ﴿47﴾
(Дўзах фаришталарига): «Уни (гуноҳкорни) ушлаб дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар,
Уни ушланглар ва дўзахнинг ўртасига судраб боринглар.
Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар!
ثُمَّ صُبُّوا۟ فَوْقَ رَأْسِهِۦ مِنْ عَذَابِ ٱلْحَمِيمِ ﴿48﴾
сўнгра боши устидан қайноқ сувдан — азобдан қуйинглар!», (деб амр этилур).
Кейин боши устидан қайноқ сув азобидан қуйинглар.
Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар!
ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْكَرِيمُ ﴿49﴾
(Унга масхара қилиш учун: «Мана бул азобни) тотиб кўргин! Дарҳақиқат, сенинг ўзинггина «қудратли ва улуғдирсан».
Энди татиб кўр. Азиз ва улуғ зот сен эдинг.
Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан»!
إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِۦ تَمْتَرُونَ ﴿50﴾
Дарвоқеъ, бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!», (дейилур).
Шубҳага бориб юрган нарсангиз мана шудир.
Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!
إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى مَقَامٍ أَمِينٍۢ ﴿51﴾
Албатта тақводор зотлар (у Кунда) осойишта жойда,
Албатта, тақводорлар тинч жойдадирлар.
Албатта, тақводорлар омонлик жойида.
فِى جَنَّٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿52﴾
боғлар ва чашмалар устида бўлурлар.
Боғларда, булоқларда.
Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар.
يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍۢ وَإِسْتَبْرَقٍۢ مُّتَقَٰبِلِينَ ﴿53﴾
Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак-шойидан либослар кийиб (ўлтирурлар).
Шойи ипаклардан кийиб, бир-бирларига қараб.
Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар).
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَٰهُم بِحُورٍ عِينٍۢ ﴿54﴾
Мана шундай! Яна Биз уларга оҳукўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз.
Шунингдек, уларни оҳукўз ҳурларга уйлантирдик.
Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик.
يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَٰكِهَةٍ ءَامِنِينَ ﴿55﴾
Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар.
У ерда хотиржамлик билан барча меваларни чақираверадилар.
Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар.
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا ٱلْمَوْتَ إِلَّا ٱلْمَوْتَةَ ٱلْأُولَىٰ ۖ وَوَقَىٰهُمْ عَذَابَ ٱلْجَحِيمِ ﴿56﴾
Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни, ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар. (Аллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир.
У ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлим таъмини татимайдилар. Уларни дўзах азобидан асраган.
Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар. (Яъни, тақводорлар бу дунёдан у дунёга ўтишда тотган ўлимдан бошқа ўлимни тотмайдилар, жаннатда абадий тирик қоладилар. Ҳамда Аллоҳ таоло уларни дўзах азобидан сақлайди.)
فَضْلًۭا مِّن رَّبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿57﴾
(Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган фазлу марҳаматдир. Мана шу улуғ бахтдир.
Парвардигорингиз тарафидан бўлган фазл. Мана шу буюк муваффақиятдир.
Бу Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир.
فَإِنَّمَا يَسَّرْنَٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ ﴿58﴾
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, шояд улар эслатма-ибрат олсалар, деб Биз (бу Қуръонни) сизнинг тилингиз билан осон-енгил қилиб бердик. (Лекин улар Қуръон панд-насиҳатларини қабул қилмадилар).
Бас, уни сизнинг тилингизга енгил қилиб қўйдик. Шоядки, эслатма-ибрат олсалар.
Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки эсласалар.
فَٱرْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ ﴿59﴾
Бас, энди сиз (уларнинг ҳоллари не кечишига) кўз тутинг! Улар ҳам албатта (сизнинг ҳалокатингизга) кўз тутгувчидирлар.
Сиз ҳам кутинг. Улар ҳам кутиб тургувчилардир.
Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар.