Skip to content
Text size 100%
Translation comparison

Compare Al-Ahqaf Quran translations

Compare up to three verified translation editions verse by verse, including editions in two different languages.

Uzbek editions (choose up to 3)

Changing languages or editions keeps the current surah and verse.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ حمٓ ﴿1﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ҳо, Мим.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ҳо, Мим.

Мухаммад Содик

Ҳа мийм.

تَنزِيلُ ٱلْكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَكِيمِ ﴿2﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Бу Қуръон) қудратли ва ҳикматли Аллоҳ томонидан нозил қилинган Китобдир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Китоб Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ тарафидан нозил қилинган.

Мухаммад Содик

Китобнинг туширилиши Ғолиб ва ҳикматли Аллоҳ тарафидандир.

مَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَأَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَمَّآ أُنذِرُوا۟ مُعْرِضُونَ ﴿3﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ (қонун) (Қиёмат Кунигача) белгаланган муддат билан яратдик. Кофир бўлган кимсалар эса ўзлари огоҳлантирилган нарсадан (яъни, Охиратдаги азобдан) юз ўгирувчидирлар (уни инкор қилгувчидирлар).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгирувчилардир.

Мухаммад Содик

Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгурувчилардир. (Қуръонни ҳикмат ила нозил қилган ғолиб ва қудратли Аллоҳ осмонлару ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ҳам ҳақ ила, ҳикмат ила яратган.)

قُلْ أَرَءَيْتُم مَّا تَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَرُونِى مَاذَا خَلَقُوا۟ مِنَ ٱلْأَرْضِ أَمْ لَهُمْ شِرْكٌۭ فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ ۖ ٱئْتُونِى بِكِتَٰبٍۢ مِّن قَبْلِ هَٰذَآ أَوْ أَثَٰرَةٍۢ مِّنْ عِلْمٍ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ ﴿4﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган (бутларингиз) ҳақида хабар берингиз — менга кўрсатинглар-чи, улар Ердан нимани яратганлар?! Агар ростгўй бўлсангизлар, менга ушбу (Қуръон)дан илгари (нозил бўлган ва сизларнинг бутларга сиғинишингизни тасдиқлайдиган) бирон китобни ёки бирон илмий асарни (яъни, аввалги уламолардан қолган биронта аниқ ҳужжатни) келтиринглар!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар ердан нимани яратганини менга кўрсатинглар-чи. Ёки уларнинг самоларни яратишда (Аллоҳга) шерикчилиги борми? Агар ростгўй бўлсангизлар, бундан олдинги бир китобни ёки илмий белгини келтиринглар-чи».

Мухаммад Содик

Сен: « Аллоҳдан ўзга сиғинаётган нарсаларингизнинг хабарини беринг-чи, менга кўрсатинг-чи, улар ердан нимани яратдилар? Ёки осмонларни (яратишда) иштироклари борми? Агар ростгўй бўлсаларингиз, менга бундан (Қуръондан) олдинги китобни ёки илмий асарни келтиринг.»- деб айт.

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّن يَدْعُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَن لَّا يَسْتَجِيبُ لَهُۥٓ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ وَهُمْ عَن دُعَآئِهِمْ غَٰفِلُونَ ﴿5﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳни қўйиб, Қиёмат Кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳни қўйиб, то Қиёмат кунига қадар унга ижобат қила олмайдиган бутларга дуо қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ одам борми? Ҳолбуки, бутлар уларнинг дуосидан ғофилдирлар.

Мухаммад Содик

Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигича дуосини мустажоб қилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан ҳам адашганроқлар борми?! Ҳолбуки, У(бут)лар уларнинг дуосидан ғофилдирлар.

وَإِذَا حُشِرَ ٱلنَّاسُ كَانُوا۟ لَهُمْ أَعْدَآءًۭ وَكَانُوا۟ بِعِبَادَتِهِمْ كَٰفِرِينَ ﴿6﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Қиёмат Кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Одамлар тўпланган вақтда уларга душман бўлиб, ибодатларини инкор қилгувчиларга айланадилар.

Мухаммад Содик

Одамлар маҳшарга тўпланганда, (бутлар) уларга душман бўлурлар ва ибодатларига ҳам мункир бўлурлар. (Бизга ибодат қилганингиз йўқ, деб инкор қиладилар. Ҳатто шайтон ўзига эргашганлардан тонар экан.)

وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتُنَا بَيِّنَٰتٍۢ قَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلْحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمْ هَٰذَا سِحْرٌۭ مُّبِينٌ ﴿7﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачон уларга Бизнинг аниқ-равшан бўлган оятларимиз тиловат қилинса, кофир бўлган кимсалар Ҳақ (Қуръон) тўғрисида у ўзларига келган вақтидаёқ (тафаккур қилиб кўрмасданоқ) «Бу очиқ сеҳрдир», дерлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга оятларимиз аниқ-тиниқ тиловат қилинган пайтда ҳаққа куфр келтирганлар у келган пайтидаёқ: «Бу очиқ сеҳрдир», дедилар.

Мухаммад Содик

Қачонки уларга равшан оятларимиз тиловот қилинса, куфр келтирганлар Ҳақ (Қуръон) уларга келгандаёқ, бу очиқ-ойдин сеҳрдир, дерлар.

أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ إِنِ ٱفْتَرَيْتُهُۥ فَلَا تَمْلِكُونَ لِى مِنَ ٱللَّهِ شَيْـًٔا ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَا تُفِيضُونَ فِيهِ ۖ كَفَىٰ بِهِۦ شَهِيدًۢا بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ ۖ وَهُوَ ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ﴿8﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ёки улар («Қуръонни Муҳаммаднинг) ўзи тўқиб олган», дейдиларми?! Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиб олган бўлсам, у ҳолда, сизлар мен учун Аллоҳ (азоби)дан бирон нарса(ни дафъ қилиш)га эга бўла олмассизлар (яъни, у ҳолда Аллоҳнинг Ўзи Унинг шаънига ёлғон тўқиганим учун мени ҳеч ким қайтара олмайдиган азоб билан жазолаган бўлур эди. Бас, мен сизлардан эмас, балки Аллоҳ таолодан қўрққаним сабабли сизларга Ҳақ ваҳийни келтирмоқдаман)! У сизлар киришаётган нарсани (яъни, Қуръонни «бир сеҳр, бир уйдирма» деяётганларингизни) жуда яхши билгувчидир. Унинг Ўзи мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У мағфиратли, меҳрибон Зотдир».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ёки: «Уни ўзи тўқиган», дейдиларми? Айтинг: «Агар уни ўзим тўқиган бўлсам, сизлар мен учун Аллоҳ тарафидан бўладиган бирон нарсага эга эмассизлар. У Зот сизлар киришаётган ишни билгувчироқдир. Мен билан сизларнинг орамизда гувоҳ бўлишга Унинг Ўзи кифоядир. У Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир».

Мухаммад Содик

Балки у(Қуръон)ни ўзи тўқиб олган ҳам дерлар. Сен: «Агар уни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз. У зотнинг Ўзи ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир. Мен билан сизнинг ўртангизда гувоҳликка Унинг Ўзи кифоядир. Ва У кечирувчи ҳам раҳмли зотдир», деб айт.

قُلْ مَا كُنتُ بِدْعًۭا مِّنَ ٱلرُّسُلِ وَمَآ أَدْرِى مَا يُفْعَلُ بِى وَلَا بِكُمْ ۖ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَىَّ وَمَآ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿9﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен пайғамбарлардан янги — биринчиси эмасман (яъни, мендан аввал ҳам Аллоҳнинг пайғамбарлари ўтган-ку, нега сизлар менинг пайғамбарлигимга ҳайрон бўлиб, инкор қилмоқдасизлар?!) Мен (келажакда) на ўзимга ва на сизларга нима қилинишини билмасман (яъни, ғайбдан хабардор эмасман). Мен фақат ўзимга ваҳий қилинадиган нарсага эргашурман. Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчидирман».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Мен пайғамбарлардан биринчиси эмасман. Менга ўзимга ҳам, сизларга ҳам нима қилинишини билмайман. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган ишга эргашаман. Мен бир очиқ огоҳлантирувчиман, холос».

Мухаммад Содик

Сен:»Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмайсман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман, холос», деб айт.

قُلْ أَرَءَيْتُمْ إِن كَانَ مِنْ عِندِ ٱللَّهِ وَكَفَرْتُم بِهِۦ وَشَهِدَ شَاهِدٌۭ مِّنۢ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ عَلَىٰ مِثْلِهِۦ فَـَٔامَنَ وَٱسْتَكْبَرْتُمْ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿10﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Айтинг: («Эй мушриклар), хабар берингиз-чи, агар (ушбу Қуръон) Аллоҳнинг ҳузуридан бўлса-ю, сизлар унга кофир бўлсангизлар ва Бани Исроилдан бўлган бир гувоҳ ҳам у (Қуръон)нинг ўхшаши (ёлғиз Аллоҳ томонидангина нозил бўлиши)га гувоҳлик бериб, иймон келтирса-ю, сизлар (унга иймон келтиришдан) кибр-ҳаво қилсангизлар (яъни, сизлар энг золим одамлар бўлиб қолмайсизларми?!) Албатта Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас!»[1]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Агар у Аллоҳ тарафидан бўлиб, сизлар унга куфр келтираётган бўлсангизлар-чи. Бани Исроилдан бир гувоҳ унинг ўхшашига гувоҳлик бериб, иймон келтирган бўлса-ю, сизлар такаббурлик қилаётган бўлсангизлар-чи. Дарҳақиқат, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас».

Мухаммад Содик

Сен: «Айтинг-чи, агар у(Қуръон) Аллоҳдан бўлса-ю, сиз унга куфр келтирсангиз ва ҳолбуки, Бани Исроилдан бир гувоҳ у(Қуръон)га ўхшаш нарсага гувоҳлик бериб, иймон келтириб турибди, сиз эса, кибру ҳаво қиляпсиз. Албатта, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди», деб айт. (Қуръони каримда бузуқ ақидаларни тузатиш, тўғри йўлга бошлаш учун турли услублар қўлланган. бу оятда мушрикларнинг ақидасига шубҳа солиш йўли билан, уларнинг хатода эканликлари баён қилинмоқда.)

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَوْ كَانَ خَيْرًۭا مَّا سَبَقُونَآ إِلَيْهِ ۚ وَإِذْ لَمْ يَهْتَدُوا۟ بِهِۦ فَسَيَقُولُونَ هَٰذَآ إِفْكٌۭ قَدِيمٌۭ ﴿11﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотлар ҳақида «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида, (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур эдилар», дедилар. Улар ўзлари (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир», дерлар.[2]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у яхшилик бўлганида биздан олдин унга етиб бормаган бўлардилар», дедилар. Бас, яқинда: «Бу эски тўқимадир», дейдилар.

Мухаммад Содик

Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у(Қуръон) яхшилик бўлганида, унга биздан аввал бормасдилар», дерлар. У(Қуръон)дан ҳидоят топишмагач, бу-қадимги уйдирмадир», дерлар. (Кибру ҳавога учган араб бойваччаларининг назарида камбағалларнинг Исломга кириши, Қуръонга ишониши камчилик, айб бўлиб кўринган. Улар ўзларича,»ялангаёқлар юрган йўл яхши бўлармиди?»демоқчилар. Лекин, айни чоқда, Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Усмон, Ҳадича онамизга ўхшаш бой, задогонлар ҳам биринчилардан бўлиб Исломга киришганини эътиборга олишмайди. Ислом бойни ҳам, камбағални ҳам, кучлини ҳам, заифни ҳам бир оила аъзоси қилиш учун Аллоҳ тамонидан юборилган дин.)

وَمِن قَبْلِهِۦ كِتَٰبُ مُوسَىٰٓ إِمَامًۭا وَرَحْمَةًۭ ۚ وَهَٰذَا كِتَٰبٌۭ مُّصَدِّقٌۭ لِّسَانًا عَرَبِيًّۭا لِّيُنذِرَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ وَبُشْرَىٰ لِلْمُحْسِنِينَ ﴿12﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У (Қуръон)дан илгари Мусонинг пешво ва раҳмат бўлган Китоби (Таврот) бор эди. Бу (Қуръон) арабий лисондаги, (ўзидан аввал нозил бўлган барча илоҳий китобларни) тасдиқлагувчи бир Китобдир. У золим-кофир бўлган кимсаларни (Охират азобидан) огоҳлантириш учун ва чиройли амал қилгувчиларга (жаннат ҳақида) хушхабар бўлиш учун (нозил қилингандир).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ундан олдин Мусонинг китоби пешво ва раҳмат эди. Бу тасдиқлагувчи, араб тилидаги китобдир. Зулм қилган кимсаларни огоҳлантириш учун, гўзал амал қилгувчиларга эса хушхабар (бўлиб келган).

Мухаммад Содик

У(Қуръон)дан олдин Мусонинг китоби йўл бошловчи ва раҳмат эди. Бу эса, араб тилидаги, тасдиқловчи, зулм қилувчиларни огоҳлантириш учун ва яхшиларга башорат китобидир. (Қуръон ўзидан аввалги китобларда, жумладан, Тавротда келган ақида аслини, илоҳий йўлни, дину диёнатни тасдиқлайди.)

إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُوا۟ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسْتَقَٰمُوا۟ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ ﴿13﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Албатта «Парвардигоримиз Аллоҳдир», деган, сўнгра (Тўғри Йўлда) устивор бўлган зотлар учун хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмаслар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Парвардигорим Аллоҳдир», деганлар ва шу гапида барқарор турганлар учун хавф-хатар йўқдир, улар хафа ҳам бўлмаслар.

Мухаммад Содик

Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

أُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلْجَنَّةِ خَٰلِدِينَ فِيهَا جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿14﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда мангу қолурлар. (Бу) улар қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, қилиб ўтган амалларининг мукофоти ўлароқ, у ерда мангу қолурлар.

Мухаммад Содик

Ана ўшалар жаннат эгаларидир, унда қилган амаллари мукофотига абадий қолурлар.

وَوَصَّيْنَا ٱلْإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيْهِ إِحْسَٰنًا ۖ حَمَلَتْهُ أُمُّهُۥ كُرْهًۭا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًۭا ۖ وَحَمْلُهُۥ وَفِصَٰلُهُۥ ثَلَٰثُونَ شَهْرًا ۚ حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةًۭ قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِىٓ أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ ٱلَّتِىٓ أَنْعَمْتَ عَلَىَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَىَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَٰلِحًۭا تَرْضَىٰهُ وَأَصْلِحْ لِى فِى ذُرِّيَّتِىٓ ۖ إِنِّى تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّى مِنَ ٱلْمُسْلِمِينَ ﴿15﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: «Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман», деди.[3]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлган ва уни қийналиб туққан. Ҳомиладор бўлиш ва сутдан чиқариш ўттиз ойдир. То у вояга етиб, қирқ ёшга кирганда деди: «Парвардигорим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр айлашимга ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амал қилишимга илҳом бер! Мен учун зурриётимни солиҳлардан айла! Сенга тавба қилдим ва мен мусулмонларданман».

Мухаммад Содик

Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди. (Аллоҳ таоло инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрмоқда. Бу инсонийлик бурчидир, бошқа ҳеч қандай асос йўқ. Инсон фақат инсонлиги учун ота-онасини ҳурмат қилиши, эъзозлаши зарур. Лекин шу билан бирга, оятнинг ўзида ота-онага яхшилик қилишнинг боисларидан баъзиси айтиб ўтилмоқда.)

أُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا۟ وَنَتَجَاوَزُ عَن سَيِّـَٔاتِهِمْ فِىٓ أَصْحَٰبِ ٱلْجَنَّةِ ۖ وَعْدَ ٱلصِّدْقِ ٱلَّذِى كَانُوا۟ يُوعَدُونَ ﴿16﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ана ўшалар шундай зотлардирки, Биз улардан қилган энг чиройли амалларни қабул қилурмиз ва жаннат эгалари қаторида уларнинг ёмонлик гуноҳларидан ўтиб юборурмиз. (Бу) уларга ваъда қилингувчи ҳаққирост ваъдадир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ана ўшалар шундай зотлардирки, улардан қилиб ўтган яхши амалларини қабул айлаймиз, гуноҳларини эса кечириб юборурмиз. Улар жаннат эгалари қаторидадирлар. Уларга берилган чин ваъда шудир.

Мухаммад Содик

Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир. Уларга берилган ҳақ ваъда шулдир. (Аввалги оятдаги мақтовли сифатларга эга бўлган мўминларнинг қилган яхши амалларини қабул қиламиз, дейди Аллоҳ таоло. Албатта, амални қабул қилгандан сўнг унинг мукофати ва савобини ҳам кўпайтириб беради.)

وَٱلَّذِى قَالَ لِوَٰلِدَيْهِ أُفٍّۢ لَّكُمَآ أَتَعِدَانِنِىٓ أَنْ أُخْرَجَ وَقَدْ خَلَتِ ٱلْقُرُونُ مِن قَبْلِى وَهُمَا يَسْتَغِيثَانِ ٱللَّهَ وَيْلَكَ ءَامِنْ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّۭ فَيَقُولُ مَا هَٰذَآ إِلَّآ أَسَٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿17﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Яна бир кимса борки, ота-онасига: «Суф сизларга! Сизлар менга (ўлганимдан кейин қайта тирилиб, қабрдан) чиқарилишим ҳақида ваъда беряпсизлар-ми?! Ҳолбуки, мендан илгари ҳам асрлар-авлодлар ўтган-ку, (улардан биронтаси қайта тирилиб келдими)?!», дер. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида (ўғилларига қараб): «Ҳалок бўлгур, иймон келтиргин! Албатта Аллоҳнинг (барча бандаларни қайта тирилтириш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир», (десалар), у: «Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир», дер.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Яна бири ота-онасига деди: «Суф сизларга! Менинг чиқарилишимга ваъда беряпсизларми? Мендан олдин ҳам асрлар ўтган-ку». Ота-она эса Аллоҳдан мадад сўраб дедилар: «Шўринг қургур, иймон келтир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир». Бас, у айтади: «Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас».

Мухаммад Содик

Ота-онасига: «Уфф сизларга, (қабрдан) чиқарилишимнинг ваъдасини бераяпсизларми?! Мендан аввал ҳам асрлар ўтган-ку!» деган кишига, Аллоҳдан мадад сўраган ҳолда улар: «Ҳолингга вой бўлгур, иймон келтир, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», дедилар. У бўлса «Бу ўтганларнинг афсоналари, холос», дер.

أُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ حَقَّ عَلَيْهِمُ ٱلْقَوْلُ فِىٓ أُمَمٍۢ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِم مِّنَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ خَٰسِرِينَ ﴿18﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларнинг устига ўзларидан илгари ўтган инсу-жинсдан иборат (кофир) умматлар қаторида (азоб) Сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта улар зиён кўргувчи бўлдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларга қарши олдинги инсу жиндан иборат умматлар ҳақидаги гап ҳақ бўлди. Албатта, улар зарар кўргувчилар бўлдилар.

Мухаммад Содик

Ана ўшаларга ўзларидан аввал ўтган жин ва инс умматлари қаторида (азоб) сўзи ҳақ бўлгандир. Албатта, улар зиён кўрувчилардан бўлдилар.

وَلِكُلٍّۢ دَرَجَٰتٌۭ مِّمَّا عَمِلُوا۟ ۖ وَلِيُوَفِّيَهُمْ أَعْمَٰلَهُمْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿19﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Мўминлар ва кофирлардан) ҳар бири учун ўзлари қилган амаллари сабабли даража-мартабалар бордир. Чунки (Аллоҳ) уларга қилган амалларини(нг мукофот ва жазоларини) комил қилиб берур ва уларга зулм қилинмас.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ҳаммалари учун қилган ишларидан даражалар бор. Уларнинг амалларини тўла қилиб беради. Уларга зулм қилинмайди.

Мухаммад Содик

Ҳар бирларига қилган амалларига яраша даражалар бордир. Ва уларга амалларининг (мукофат ёки жазоси) тўлиқ берилур ва уларга зулм қилинмас. (Ушбу оятда ҳар бир инсонга бу дунёда қилган амлига яраша у дунёда даража берилиши таъкидланмоқда. Қиёматда яхшиларни тўплаб жаннатга, ёмонларни дўзахга киритиб юбориш билан кифояланмаслиги маълум бўлмоқда. Балки ҳар бир инсон бу дунёда қилган амалига қараб алоҳида даражага эга бўлади. Заррача яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ҳисоб-китобдан четда қолмайди. Кўп яхшилик қилганларнинг даражалари жаннатда олий бўлади. Шунинг учун яхшиликни иложи борича кўпроқ қилишга уриниш керак.)

وَيَوْمَ يُعْرَضُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَلَى ٱلنَّارِ أَذْهَبْتُمْ طَيِّبَٰتِكُمْ فِى حَيَاتِكُمُ ٱلدُّنْيَا وَٱسْتَمْتَعْتُم بِهَا فَٱلْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ ٱلْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَسْتَكْبِرُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَفْسُقُونَ ﴿20﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган Кунда (уларга дейилур): «Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ҳаёти дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди Бугун Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз бўлганларингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланурсизлар».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Куфр келтирган кимсалар дўзахга рўбарў қилинган кунда (айтилур): «Дунё ҳаётингиздаги ҳузур-ҳаловатингизни ўтказиб, улардан фойдаланиб бўлдингиз. Бас, бугун ер юзида ноҳақ такаббурлик қилганингиз ва фосиқлик қилганингиз туфайли хорлик азоби ила жазоланурсизлар».

Мухаммад Содик

Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда (уларга): «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз. Бугунги кунда ер юзида ноҳақ кибру ҳаво ва фисқу фасод қилганингиз учун хорлик азоби ила жазоланасиз», дейилур.

۞ وَٱذْكُرْ أَخَا عَادٍ إِذْ أَنذَرَ قَوْمَهُۥ بِٱلْأَحْقَافِ وَقَدْ خَلَتِ ٱلنُّذُرُ مِنۢ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِۦٓ أَلَّا تَعْبُدُوٓا۟ إِلَّا ٱللَّهَ إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ ﴿21﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Од (қабиласи)нинг биродарини (яъни, Ҳуд пайғамбарни) эсланг! Ўшанда у ўзининг қумтепалардаги қавмини: «Сизлар ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Мен ҳақиқатан, сизларнинг устингизда улуғ Куннинг азобидан қўрқурман», деб огоҳлантирган эди, — дарҳақиқат, ундан илгари ҳам, ундан кейин ҳам огоҳлантиргувчи (пайғамбар)лар ўтгандир;

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Однинг биродарини эсланг! У ўзининг қумтепалардаги қавмини огоҳлантирди. Ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган. «Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Мен улуғ куннинг азоби устингизга тушиб қолишидан қўрқаман».

Мухаммад Содик

Ўз қавмини қум тепаликларда огоҳлантирган Однинг биродарини эсла! Ва ҳолбуки, ундан аввал ҳам, кейин ҳам огоҳлантирувчилар ўтган. «У зотдан ўзгага ибодат қилманглар, албатта, мен улуғ кунда бошингизга тушадиган азобдан қўрқурман», (деб). («Однинг биродаридан» мурод Пайғамбар Ҳуд алайҳиссаломдир. У киши ўз қавми Одга Аллоҳ томонидан Пайғамбар қилиб юборилганлар. Од қавми «Боида» арабларидан бўлиб, асли Арабистон ярим оролининг жанубида, Ҳазарамавт томонда, баландлик–қумтепа жойларда яшаган. (Исмоил алайҳиссаломдан аввал ўтган арабларни «Боида» араблари дейилади.)

قَالُوٓا۟ أَجِئْتَنَا لِتَأْفِكَنَا عَنْ ءَالِهَتِنَا فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ ﴿22﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар: «Сен бизларни худоларимиздан буриш (юз ўгиртириш) учун келдингми?! У ҳолда агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга ваъда қилаётган нарсангни (яъни, Аллоҳнинг азобини) келтирган-чи?», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Дедилар: «Бизни худоларимиздан буриб юбориш учун келдингми? Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни олиб кел-чи».

Мухаммад Содик

Улар: «Бизни худоларимиздан оздиришга келдингми? Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир», дедилар.

قَالَ إِنَّمَا ٱلْعِلْمُ عِندَ ٱللَّهِ وَأُبَلِّغُكُم مَّآ أُرْسِلْتُ بِهِۦ وَلَٰكِنِّىٓ أَرَىٰكُمْ قَوْمًۭا تَجْهَلُونَ ﴿23﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У айтди: «(Азоб келар вақтнинг) билими ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Мен сизларга ўзим элчи қилиб юборилган динни етказурман. Лекин мен сизларни нодон қавм эканлигингизни кўрмоқдаман».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Деди: «Илм (уни билиш) Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен нима учун юборилган бўлсам, ўшани етказаман, холос. Лекин мен сизларни жоҳиллик қилаётган қавм, деб кўряпман».

Мухаммад Содик

У: «Албатта, илм Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен нима билан юборилган бўлсам, шуни етказмоқдаман. Лекин сизларнинг жоҳил қавмлигингизни кўриб турибман», деди. (Кофирлар Пайғамбардан въда қилинаётган азобни тезроқ келтиришни талаб қилишди. Пайғамбар эса, менга сизларни огоҳлантириш топширилган эди, шуни бажардим, азобнинг қачон келишининг илми эса фақат Аллоҳнинг ҳузурида. Мен унинг вақтини ҳам, шаклини ҳам билмайман, дедилар.)

فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًۭا مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا۟ هَٰذَا عَارِضٌۭ مُّمْطِرُنَا ۚ بَلْ هُوَ مَا ٱسْتَعْجَلْتُم بِهِۦ ۖ رِيحٌۭ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿24﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: «Бу бизларга ёмғир келтиргувчи булутдир», дедилар. «Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса — бир бўронки, унда аламли азоб бордир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Унинг водийлари сари кўндаланг турганини кўришгач: «Бу кўндаланг бўлиб турган нарса бизга ёмғир ёғдиргувчидир», дедилар. Балки у ўзингиз шошилтирган нарсадир. Ичида аламли азоби бор бўрондир.

Мухаммад Содик

У(азоб)нинг водийлари томон кўндаланг бўлиб юрганини кўришганда, бу кўндаланг бўлувчи, бизга ёмғир ёғдирур, дедилар. Йўқ! Бу ўзингиз орзиқиб сўраган нарса, аламли азоби бор бўрондир.

تُدَمِّرُ كُلَّ شَىْءٍۭ بِأَمْرِ رَبِّهَا فَأَصْبَحُوا۟ لَا يُرَىٰٓ إِلَّا مَسَٰكِنُهُمْ ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْقَوْمَ ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿25﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон (ҳалок) қилур. Бас, (у бўрон келиб, Од қабиласидаги кофирларнинг ўзларини ҳам, мол-ҳолларини ҳам ҳалок қилди. Барчалари қирилиб битиб), тонг отганида, фақат уларнинг уй-жойларигина кўзга ташланар эди. Биз жиноятчи-осий қавмни мана шундай жазолаймиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Парвардигорининг амри ила ҳамма нарсани вайрон қилур. Бас, уйларидан бошқа нарса кўринмай қолган ҳолатга айландилар. Жиноятчи қавмни мана шундай жазолаймиз.

Мухаммад Содик

У Роббисининг амри ила ҳар бир нарсани вайрон қилур. Бас, масканларидан бошқа нарса кўринмай қолди. Жиноятчи қавмларни шундоқ жазолайрмиз. (Од қавмига юборилган шамол алоҳида азоб шамоли эди. У Аллоҳнинг амри ила нимага тегса, вайрон (ҳалок) қилиши керак эди.)

وَلَقَدْ مَكَّنَّٰهُمْ فِيمَآ إِن مَّكَّنَّٰكُمْ فِيهِ وَجَعَلْنَا لَهُمْ سَمْعًۭا وَأَبْصَٰرًۭا وَأَفْـِٔدَةًۭ فَمَآ أَغْنَىٰ عَنْهُمْ سَمْعُهُمْ وَلَآ أَبْصَٰرُهُمْ وَلَآ أَفْـِٔدَتُهُم مِّن شَىْءٍ إِذْ كَانُوا۟ يَجْحَدُونَ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿26﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ҳолбуки, (эй Макка аҳли), Биз уларни (мол-дунё ва куч-қувват жиҳатидан) сизларни қодир қилмаган нарсаларга қодир қилган эдик ва уларга ҳам қулоқ, кўз ва диллар (ато) қилган эдик. (Лекин) улар Аллоҳнинг оят-мўъжизаларини инкор этганлари учун уларга қулоқ-кўзлари ҳам, диллари ҳам бирон фойда бермади (яъни, Ҳақ йўлни кўриб-идрок қила олмадилар). Ва уларни ўзлари масхара қилиб кулган нарсалари (Аллоҳнинг азоби) ўраб олди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Дарҳақиқат, уларга сизларга бермаган имкониятларни бергандик. Уларга қулоқ, кўз ва қалблар ато этгандик. Бас, қулоқлари ҳам, кўзлари ҳам, қалблари ҳам бирон нарсада асқотмади. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилардилар. Шу билан уларни ўзлари масхара қилган нарсалари қамраб олди.

Мухаммад Содик

Ва, дарҳақиқат, Биз уларга сизга бермаган имконларни берган эдик. Ҳамда қулоқ, кўз ва қалблар ато этдик. Бас, на қулоқлари, на кўзлари ва на қалблари уларга ҳеч бир фойда бермади. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор қилган эдилар. Бас, уларни ўзлари масхара қилган нарса (азоб) ўраб олди.

وَلَقَدْ أَهْلَكْنَا مَا حَوْلَكُم مِّنَ ٱلْقُرَىٰ وَصَرَّفْنَا ٱلْءَايَٰتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿27﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Макка аҳли), аниқки, Биз сизларнинг атрофингиздаги қишлоқ-шаҳарларни ҳалок қилдик. Биз уларга шояд (куфру исёнларидан) қайтсалар, деб оят-мўъжизаларни батафсил баён қилган эдик, (лекин улар қайтмай ҳалокатга дучор бўлдилар).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Атрофингиздаги шаҳарларни ҳалок этдик ва оятларни батафсил баён қилдик. Шоядки, қайтсалар.

Мухаммад Содик

Ҳақиқатда, атрофингиздаги шаҳар-қишлоқларни ҳалокатга учратдик ва шоядки, ўзларига қайтсалар, деб ҳужжат-далилларни баён қилдик. (Аллоҳ таоло Макка мушрикларига ўзлари хабардор бўлган, уларнинг атрофида куфри ва инкори туфайли ҳалокатга учраган Од, Самуд, Сабаъ ва Лут қавмларини эслатмоқда.)

فَلَوْلَا نَصَرَهُمُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ قُرْبَانًا ءَالِهَةًۢ ۖ بَلْ ضَلُّوا۟ عَنْهُمْ ۚ وَذَٰلِكَ إِفْكُهُمْ وَمَا كَانُوا۟ يَفْتَرُونَ ﴿28﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ахир ўзлари Аллоҳни қўйиб, (Аллоҳга) яқин қиладиган «худо»лар, деб ушлаб олган — сиғинган бутлари (ҳалокатдан қутулишлари учун) уларга ёрдам берсалар бўлмасмиди?! Йўқ, у (бутлар мушриклардан ёрдамга муҳтож бўлган вақтларида) ғойиб бўлиб қолишди. Бу (яъни, бутлар бутпарастларни Аллоҳга яқин қилади, деган ақида) уларнинг уйдирмаларидир ва (Аллоҳ шаънига) тўқиб олган бўҳтонларидир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўзлари Аллоҳни қўйиб, худо қилиб олган ва уларга яқин бўлиш учун сиғинаётган бутлари уларга ёрдам берармикин?! Йўқ. Улар кўринмай қолдилар. Бу уларнинг бўҳтони ва тўқиган уйдирмаларидир.

Мухаммад Содик

Қани энди, Аллоҳни қўйиб, (У зотга) яқинлаштирувчи деб тутинган худолари уларга ёрдам берсалар эди. Йўқ! Улар ғойиб бўлдилар ва бу уларнинг уйдирма ҳамда тўқиган бўҳтонларидир. (Аввалги оятларни ўрганиш жараёнида тушунганимиздек, мушриклар буту санамларга, булар бизни катта худога яқирлаштирадилар, шафоат қиладилар, деб эътиқод қилар эдилар.)

وَإِذْ صَرَفْنَآ إِلَيْكَ نَفَرًۭا مِّنَ ٱلْجِنِّ يَسْتَمِعُونَ ٱلْقُرْءَانَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوٓا۟ أَنصِتُوا۟ ۖ فَلَمَّا قُضِىَ وَلَّوْا۟ إِلَىٰ قَوْمِهِم مُّنذِرِينَ ﴿29﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.[4]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эсланг! Сизга бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишлари учун юборгандик. Улар келишгач: «Жим бўлинглар», дедилар. Ниҳоясига етгач эса қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтиб кетдилар.

Мухаммад Содик

Ва сен томон бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишга бурганимизни эсла. Унга ҳозир бўлганларида: «Жим, қулоқ осинглар!», дедилар. Қачонки, қироат охирлаганда, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтдилар: (Оятдан маълум бўляптики, жинларнинг Қуръонга қулоқ осишлари тўсатдан, кутилмаганда содир бўлмаган, балки уларни Аллоҳ таолонинг Ўзи буриб қўйган. Бу фазлни Пайғамбар алайҳиссаломга ҳам эслатмоқда.)

قَالُوا۟ يَٰقَوْمَنَآ إِنَّا سَمِعْنَا كِتَٰبًا أُنزِلَ مِنۢ بَعْدِ مُوسَىٰ مُصَدِّقًۭا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ وَإِلَىٰ طَرِيقٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ ﴿30﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат, бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилгувчи бўлган, Ҳақ (дин)га ва Тўғри Йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни — Қуръонни тингладик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдингиларни тасдиқлаб келган, ҳаққа ва тўғри йўлга бошлайдиган бир китобни тингладик».

Мухаммад Содик

«Эй, қавмимиз! Биз Мусодан кейин туширилган, ўзидан аввалги нарса(китоб)ларни тасдиқловчи, ҳақ(дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қилувчи китобни эшитдик.

يَٰقَوْمَنَآ أَجِيبُوا۟ دَاعِىَ ٱللَّهِ وَءَامِنُوا۟ بِهِۦ يَغْفِرْ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُجِرْكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍۢ ﴿31﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг даъвати)ни қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар, (шунда Аллоҳ) сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қилур ва сизларга аламли азобдан паноҳ берур.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилувчини қабул қилинглар ва унга иймон келтиринглар. Шунда гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни аламли азобдан асрайди.

Мухаммад Содик

Эй, қавмимиз, Аллоҳнинг даъватчисига жавоб беринг ва Унга иймон келтиринг: У зот сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир ва аламли азобдан сақлайдир. (Жинлар Қуръони Каримдан баъзи оятларни тинглашлари билан, уни инсу жинга юборилган илоҳий китоб эканлигини тушуниб етганлар. Шунингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳнинг даъватчиси эканликларини, у зотнинг чақириқларига жавоб бериш лозимлиги, Аллоҳга иймон келтириш вожиблигини ҳам англаб етганлар. Энг муҳими, охиратни, қиёмат кунини билганлар, унда аламли азоблар борлигини, Аллоҳга иймонгина у азобдан сақлаб қолиши мумкинлигини фаҳмлаганлар. Афсуски, инсонлар бу борада жинларчалик ҳам эмаслар.)

وَمَن لَّا يُجِبْ دَاعِىَ ٱللَّهِ فَلَيْسَ بِمُعْجِزٍۢ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَيْسَ لَهُۥ مِن دُونِهِۦٓ أَوْلِيَآءُ ۚ أُو۟لَٰٓئِكَ فِى ضَلَٰلٍۢ مُّبِينٍ ﴿32﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ким Аллоҳга даъват қилгувчи (даъвати)ни қабул қилмаса, бас, у Ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулгувчи эмасдир ва унинг учун (Аллоҳдан) ўзга (Унинг азобидан қутқаргувчи) «дўстлар» ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ким Аллоҳга даъват қилгувчини қабул қилмаса, у ер юзида қочиб қутулгувчи ҳам эмас ва унинг учун У Зотдан бошқа дўстлар ҳам йўқ. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар.

Мухаммад Содик

Кимки, Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас у ер юзида қочиб қутила олувчи эмасдир ва унга У зотдан ўзга валийлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ-ойдин залолатдадир», дедилар.

أَوَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَلَمْ يَعْىَ بِخَلْقِهِنَّ بِقَٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحْۦِىَ ٱلْمَوْتَىٰ ۚ بَلَىٰٓ إِنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ ﴿33﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ахир улар (Охиратда қайта тирилиш ҳақ эканини инкор қилгувчи кимсалар) осмонлар ва Ерни яратган, уларни яратишга ожизлик қилиб қолмаган зот — Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодир эканлигини (ўйлаб) кўрмадиларми?! Йўқ, албатта (Аллоҳ ўликларни тирилтиришга ҳам қодирдир). Зеро, У зот барча нарсага қодирдир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Осмонлару ерни яратган ва уларни яратишга ожизлик қилмаган Аллоҳ ўликларни тирилтиришга Қодир эканини кўрмадиларми? Ҳа, худди шундай. Албатта, У Зот ҳамма нарсага Қодирдир.

Мухаммад Содик

Улар осмонлару ерни яратган ва уларни яратишда беҳол бўлмаган зот–Аллоҳ, ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканини англаб етмадиларми? Зеро, У зот ҳар бир нарсага қодирдир.

وَيَوْمَ يُعْرَضُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَلَى ٱلنَّارِ أَلَيْسَ هَٰذَا بِٱلْحَقِّ ۖ قَالُوا۟ بَلَىٰ وَرَبِّنَا ۚ قَالَ فَذُوقُوا۟ ٱلْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْفُرُونَ ﴿34﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган Кунда (уларга): «Ушбу (азоб) ҳақ эмас эканми?!», (дейилганида), улар: «Йўқ, Парвардигоримизга қасамки, (бизларга ваъда қилинган азоб ҳақ экан)», дерлар. (Шунда Аллоҳ) айтар: «Бас, кофир бўлганларингиз сабабли мана шу азобни тотинглар!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Куфр келтирган кимсалар дўзахга рўбарў қилинган кунда: «Бу ҳақ эмас эканми?» - дейилганда улар: «Ҳа, Парвардигоримизга қасамки, шундай экан», дедилар. Деди: «Бас, куфр келтириб ўтганингиз учун азобни татинглар».

Мухаммад Содик

Куфр келтирганлар дўзахга кўндаланг қилинган кунда: «Бу ҳақиқат эмасми?!» (дейилур). Улар, Роббимизга қасамки, худди шундоқ, дерлар. У зот: «Бас, куфр келтирганингиз учун азобни тотинглар», дер.

فَٱصْبِرْ كَمَا صَبَرَ أُو۟لُوا۟ ٱلْعَزْمِ مِنَ ٱلرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِل لَّهُمْ ۚ كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَ مَا يُوعَدُونَ لَمْ يَلْبَثُوٓا۟ إِلَّا سَاعَةًۭ مِّن نَّهَارٍۭ ۚ بَلَٰغٌۭ ۚ فَهَلْ يُهْلَكُ إِلَّا ٱلْقَوْمُ ٱلْفَٰسِقُونَ ﴿35﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ҳам (ўтган) пайғамбарлар орасидаги сабот-матонат эгалари сабр қилганларидек, (мушрикларнинг озор-азиятларига) сабр қилинг ва уларга (тушадиган азоб)ни шоштирманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган Кунда гўё (бу дунёда) фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қолурлар! (Бу Аллоҳ томонидан нозил қилинган) бир баёнот-хабардир. Бас, фақат итоатсиз қавмгина ҳалок қилинур.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Пайғамбарлар орасидаги матонатлилари сабр қилганидек сабр қилинг ва улар учун (азобни) шошилтирманг. Улар ўзларига ваъда қилинган нарсани кўрган кунларида кундуздан бир соатгина тургандек бўладилар. Шунинг ўзи етарлидир. Фақат фосиқ қавмгина ҳалок қилинур.

Мухаммад Содик

Бас, азму-матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма! Улар ваъда қилинган нарсани кўрганларида худди (бу дунёда) кундуздан бир лаҳзагина турганга ўхшарлар. Бу етказишдир! Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинур! (Аллоҳ таоло ушбу оятда кофир, мушрик ва динсизлар доимо мўмин- мусулмонларга зулм қилиб, озор бериб, тазйиқ ўтказиб келаганликларини эслатмоқда. «Улул азм», яъни сабр матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар–Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо алайҳиссаломлардир. Бу буюк Пайғамбарларнинг ҳар бирларининг бошларига иймон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр матонатда зарбулмасал бўлганлар. Оятда Қуръон, етказиш, деб аталмоқда.)

Quran recitationReady
Open audio