Skip to content
Text size 100%
Translation comparison

Compare Al-A'raf Quran translations

Compare up to three verified translation editions verse by verse, including editions in two different languages.

Uzbek editions (choose up to 3)

Changing languages or editions keeps the current surah and verse.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ الٓمٓصٓ ﴿1﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Алиф, Лом, Мим, Сод.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Алиф. Лом. Мим. Сод.

Мухаммад Содик

Алиф. Лаам. Миим. Соод.

كِتَٰبٌ أُنزِلَ إِلَيْكَ فَلَا يَكُن فِى صَدْرِكَ حَرَجٌۭ مِّنْهُ لِتُنذِرَ بِهِۦ وَذِكْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ ﴿2﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, бу Қуръон) сизга унинг ёрдамида кофирларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиришингиз учун нозил қилинган Китобдир — бас, кўнглингизда у сабабли танглик (шубҳаланиш) бўлмасин! — ва у мўминлар учун бир эслатмадир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизга нозил қилинган Китобдан кўнглингизда заррача танглик бўлмасин. У билан огоҳлантиришингиз учун ва мўминларга эслатма (қилиб, Аллоҳ уни сизга нозил қилди).

Мухаммад Содик

Бу сенга у ила огоҳлантиришинг учун ва мўминларга эслатма этиб нозил қилинган китобдир. Кўнглингда ундан танглик бўлмасин.

ٱتَّبِعُوا۟ مَآ أُنزِلَ إِلَيْكُم مِّن رَّبِّكُمْ وَلَا تَتَّبِعُوا۟ مِن دُونِهِۦٓ أَوْلِيَآءَ ۗ قَلِيلًۭا مَّا تَذَكَّرُونَ ﴿3﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй инсонлар), сизларга Парвардигорингиздан нозил қилинган нарсага (Китобга) эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларга Парвардигорингиздан нозил қилинган нарсага эргашингиз, ундан ўзга «дўстларга» эргашмангиз! Жуда оз эслатма олурсизлар.

Мухаммад Содик

Сизларга Роббингиздан нозил қилинган нарсага эргашинглар! Ундан бошқа валий-дўстларга эргашманглар. Жуда оз эслайсизлар.

وَكَم مِّن قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَٰهَا فَجَآءَهَا بَأْسُنَا بَيَٰتًا أَوْ هُمْ قَآئِلُونَ ﴿4﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Бизнинг амримизга итоат қилмаган) қанчадан-қанча қишлоқни ҳалок қилдик — бас, уларга азобимиз тун уйқусида ёки туш уйқусида (яъни, кундузи) келди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик. Бас, азобимиз уларга тун уйқусида ёки кун уйқусида келди.

Мухаммад Содик

Қанчадан-қанча шаҳар-қишлоқларни ҳалок қилдик. Бас, азобимиз уларга тун уйқусида ёки кун уйқусида келди. (Аллоҳ таоло исён қилган кўплаб қавмларни ҳалокатга учратган, уларга Аллоҳнинг азоби кечаси ёки кундузи ухлаб ётган вақтларида, ғафлатнинг чўққисига чиққанларида келган.)

فَمَا كَانَ دَعْوَىٰهُمْ إِذْ جَآءَهُم بَأْسُنَآ إِلَّآ أَن قَالُوٓا۟ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ ﴿5﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бизнинг азобимиз келган вақтида улар бирон даъво қила олмадилар, магар «Бизлар ўзимизга зулм қилдик», дея олдилар, холос.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бизнинг азобимиз келган вақтида улар: «Албатта биз ўзимизга ўзимиз зулм қилган эканмиз», дейишдан бошқа даъвони қила олмадилар.

Мухаммад Содик

Бас, Бизнинг азобимиз келган чоғида уларнинг даъволари: «Албатта, биз золимлардан бўлган эдик», дейишларидан бошқа нарса бўлмади.

فَلَنَسْـَٔلَنَّ ٱلَّذِينَ أُرْسِلَ إِلَيْهِمْ وَلَنَسْـَٔلَنَّ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿6﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Энди албатта Биз ўзларига пайғамбар юборилган кишилар билан ҳам, (уларга) юборилган пайғамбарлар билан ҳам савол-жавоб қилурмиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, Биз пайғамбар юборилган кишиларни ҳам, юборилган пайғамбарлар(нинг ўзлари)ни ҳам саволга тутармиз.

Мухаммад Содик

Бас, Биз, албатта, Пайғамбар юборилганлардан ҳам ва, албатта, Пайғамбарлардан ҳам сўрармиз. (Яъни, охиратда Пайғамбар келган ҳар бир қавмдан, шахсдан: «Сизларга Пайғамбар келдими? Бизнинг амрларимизни етказдими? Сизлар нима дедингиз?» деб сўралади. Шунингдек, Пайғамбарлардан ҳам: «Амримизни умматларингизга етказдингизми? Улар сизга қандай жавоб бердилар?» деб сўралади.)

فَلَنَقُصَّنَّ عَلَيْهِم بِعِلْمٍۢ ۖ وَمَا كُنَّا غَآئِبِينَ ﴿7﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Энди албатта уларга, билган ҳолимизда, (қилиб ўтган ишлари ҳақида) сўйлаб берурмиз. (Зотан) Биз ғойиб — йўқ эмас эдик, (балки барча нарсага гувоҳ бўлиб турган эдик).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кейин уларга билган ҳолимизда сўзлаб берурмиз. (Чунки) Биз ғойиб эмас эдик.

Мухаммад Содик

Бас, уларга илмий равишда қисса қилиб берурмиз. Ҳолбуки, Биз ғойиб бўлмаган эдик.

وَٱلْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ ٱلْحَقُّ ۚ فَمَن ثَقُلَتْ مَوَٰزِينُهُۥ فَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ ﴿8﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Амалларни) тўғри тортишлик ўша Куни бўлур. Бас, кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир.

Мухаммад Содик

Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимнинг тортилган (амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир.

وَمَنْ خَفَّتْ مَوَٰزِينُهُۥ فَأُو۟لَٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُم بِمَا كَانُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا يَظْلِمُونَ ﴿9﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил бўлса, бас, улар (Бизнинг оятларимизни инкор қилиш билан) зулм қилиб ўтганлари сабабли ўзларига зиён қилган кимсалардир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Тортилган (яхши амал)лари енгил келганлар эса Бизнинг оятларимизга зулм қилганлари туфайли ўзларига зиён қилган кимсалардир.

Мухаммад Содик

Ва кимнинг тортилган (амаллари) енгил келса, бас, ана ўшалар Бизнинг оятларимизга зулм қилиб, ўзларига зиён этганлардир.

وَلَقَدْ مَكَّنَّٰكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَٰيِشَ ۗ قَلِيلًۭا مَّا تَشْكُرُونَ ﴿10﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аниқки, Биз сизларни Ерда барқарор этиб, сизлар учун унда тирикчилик воситаларини пайдо қилдик. Камдан-кам шукр қилурсизлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Албатта, Биз сизларга заминни маскан этиб, сизлар учун унда тирикчилик воситаларини яратиб қўйдик. Жуда оз шукр қилурсизлар.

Мухаммад Содик

Батаҳқиқ, Биз сизларга ер юзида имкон бердик ва унда маишат (воситалари) қилдик. Жуда оз шукр этарсизлар.

وَلَقَدْ خَلَقْنَٰكُمْ ثُمَّ صَوَّرْنَٰكُمْ ثُمَّ قُلْنَا لِلْمَلَٰٓئِكَةِ ٱسْجُدُوا۟ لِءَادَمَ فَسَجَدُوٓا۟ إِلَّآ إِبْلِيسَ لَمْ يَكُن مِّنَ ٱلسَّٰجِدِينَ ﴿11﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аниқки, Биз сизларни яратдик, сўнг сизларга сурат бердик, сўнгра фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Магар иблис сажда қилгувчилардан бўлмади.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларни яратдик. Кейин сизларга сурат бердик. Кейин эса фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», дейишимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бундан мустасно. У сажда қилгувчилардан бўлмади.

Мухаммад Содик

Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади.

قَالَ مَا مَنَعَكَ أَلَّا تَسْجُدَ إِذْ أَمَرْتُكَ ۖ قَالَ أَنَا۠ خَيْرٌۭ مِّنْهُ خَلَقْتَنِى مِن نَّارٍۢ وَخَلَقْتَهُۥ مِن طِينٍۢ ﴿12﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Аллоҳ) деди: «Сенга буюрган пайтимда нима сени сажда қилишдан тўсди?» «Мен ундан (Одамдан) яхшироқман. Мени оловдан яратгансан. Уни эса лойдан яратдинг», деди у.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот: «Сенга буюрганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» – деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг, уни эса лойдан яратдинг», – деди.

Мухаммад Содик

У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди. (Аллоҳ таоло Ўз амрини бажармаган, Одамга сажда қилмаган Иблисдан: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деб сўраганида, у «тавба қилдим, хато қилибман» дейиш ўрнига: «Мен ундан (яъни, Одамдан) яхшиман, мени ўт (олов)дан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди. Яъни, Аллоҳнинг очиқ-ойдин фармони туриб, ўзининг фикрини ишлатди. Аллоҳнинг амри турганда, қачон фикрбозликлар бошланса, Иблиснинг иши қилинган бўлади. Бунинг оқибати Иблиснинг оқибатига ўхшаш бўлади. Иблиснинг оқибати эса, қуйидаги оятда баён қилинади:)

قَالَ فَٱهْبِطْ مِنْهَا فَمَا يَكُونُ لَكَ أَن تَتَكَبَّرَ فِيهَا فَٱخْرُجْ إِنَّكَ مِنَ ٱلصَّٰغِرِينَ ﴿13﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Аллоҳ) деди: «У ҳолда ундан (жаннатдан) тушгин! Сен учун унда кибру ҳаво қилиб юриш жоиз эмас. Бас, чиқ! Албатта сен хор бўлгувчилардандирсан!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот деди: «У ҳолда ундан тушгин! Сен учун унда кибру ҳаво қилиб юриш жоиз эмас. Бас, чиқ! Албатта, сен хор бўлгувчилардандирсан!»

Мухаммад Содик

У зот: «Бас, ундан (жаннатдан) туш! Сен учун унда мутакаббирлик қилиб юриш йўқ. Бас, чиқ! Албатта, сен хору зор бўлгувчилардансан», деди.

قَالَ أَنظِرْنِىٓ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ ﴿14﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

«Менга улар тириладиган Кунгача (Қиёматгача яшаш учун) муҳлат бер», деди у.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Менга улар тириладиган кунгача муҳлат бер», деди у.

Мухаммад Содик

У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», деди.

قَالَ إِنَّكَ مِنَ ٱلْمُنظَرِينَ ﴿15﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Аллоҳ) деди: «Сен муҳлат берилганлардансан».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», – деди.

Мухаммад Содик

У зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», деди.

قَالَ فَبِمَآ أَغْوَيْتَنِى لَأَقْعُدَنَّ لَهُمْ صِرَٰطَكَ ٱلْمُسْتَقِيمَ ﴿16﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У айтди: «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг Тўғри Йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У айтди: «Мени йўлдан оздирганинг сабабли мен ҳам Сенинг тўғри йўлинг устида ўтириб олиб, (уларни оздираман).

Мухаммад Содик

У: «Мени иғвога учирганинг сабабли, албатта, мен уларни Тўғри йўлингда тўсиб ўтираман».

ثُمَّ لَءَاتِيَنَّهُم مِّنۢ بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ وَعَنْ أَيْمَٰنِهِمْ وَعَن شَمَآئِلِهِمْ ۖ وَلَا تَجِدُ أَكْثَرَهُمْ شَٰكِرِينَ ﴿17﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (Тўғри Йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кейин уларнинг олд тарафларидан, орқа тарафларидан, ўнгларидан ва сўлларидан келурман. Уларнинг аксариятини шукр қилгувчилардан топмассан».

Мухаммад Содик

Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмссан», деди.

قَالَ ٱخْرُجْ مِنْهَا مَذْءُومًۭا مَّدْحُورًۭا ۖ لَّمَن تَبِعَكَ مِنْهُمْ لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنكُمْ أَجْمَعِينَ ﴿18﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Аллоҳ) айтди: «Ундан (жаннатдан) жирканч ва мағлуб ҳолда чиқ! Қасамки, улардан кимда-ким сенга эргашса, албатта жаҳаннамни сизларнинг барчаларингиз (сен ва сенга эргашганлар) билан тўлдирурман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот деди: «Ундан хор бўлиб ва қувилиб чиқ! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни ҳаммангиз билан тўлдирурман».

Мухаммад Содик

У зот: «Ундан мазамматга учраган ва қувилган ҳолингда чиқ!!! Улардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизларнинг ҳаммангиз билан тўлдираман», деди. (Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг фаришталарни унга сажда қилишга буюргани, улар сажда қилгани, аммо ёлғиз Иблис алайҳи лаъна сажда қилмаганини зикр қилгандан сўнг, Иблис билан бу борада бўлган муколама келтирилди. Бинобарин, Иблисни жаннатдан қувиб юборди.)

وَيَٰٓـَٔادَمُ ٱسْكُنْ أَنتَ وَزَوْجُكَ ٱلْجَنَّةَ فَكُلَا مِنْ حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿19﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Эй Одам, сен эса жуфтинг (Ҳавво) билан жаннатни маскан тутиб, хоҳлаган жойингиздан таомланинг. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангки, у ҳолда золимлардан бўлиб қолурсиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Эй Одам, сен эса жуфтинг билан жаннатни маскан тутиб, истаган жойингиздан тановул қилинг. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангки, у ҳолда золимлардан бўлиб қолурсиз».

Мухаммад Содик

Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут. Икковингиз хоҳлаган жойингиздан енг. Аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар. Унинг сабабидан золимлардан бўлиб қолманглар.

فَوَسْوَسَ لَهُمَا ٱلشَّيْطَٰنُ لِيُبْدِىَ لَهُمَا مَا وُۥرِىَ عَنْهُمَا مِن سَوْءَٰتِهِمَا وَقَالَ مَا نَهَىٰكُمَا رَبُّكُمَا عَنْ هَٰذِهِ ٱلشَّجَرَةِ إِلَّآ أَن تَكُونَا مَلَكَيْنِ أَوْ تَكُونَا مِنَ ٱلْخَٰلِدِينَ ﴿20﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага солди ва: «Парвардигорингиз фақат фаришталарга айланмаслигингиз ёки (жаннатда) абадий яшаб қолмаслигингиз учунгина сизларни бу дарахтдан қайтарди», деди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага солди ва: «Парвардигорингиз фақат фаришталарга айланмаслигингиз ёки (жаннатда) абадий яшаб қолмаслигингиз учунгина сизларни бу дарахтдан қайтарди», деди.

Мухаммад Содик

Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.

وَقَاسَمَهُمَآ إِنِّى لَكُمَا لَمِنَ ٱلنَّٰصِحِينَ ﴿21﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ва уларга: «Албатта мен сизларга холисларданман», деб қасам ичди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга: «Мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», – деб қасам ичди.

Мухаммад Содик

Уларга: «Албатта, мен сизларга насиҳат қилувчиларданман», деб қасам ичди.

فَدَلَّىٰهُمَا بِغُرُورٍۢ ۚ فَلَمَّا ذَاقَا ٱلشَّجَرَةَ بَدَتْ لَهُمَا سَوْءَٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخْصِفَانِ عَلَيْهِمَا مِن وَرَقِ ٱلْجَنَّةِ ۖ وَنَادَىٰهُمَا رَبُّهُمَآ أَلَمْ أَنْهَكُمَا عَن تِلْكُمَا ٱلشَّجَرَةِ وَأَقُل لَّكُمَآ إِنَّ ٱلشَّيْطَٰنَ لَكُمَا عَدُوٌّۭ مُّبِينٌۭ ﴿22﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, алдов билан уларни (тубан ҳолатга) тушириб қўйди. Ўша дарахтдан тотиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. (Шунда) уларга Парвардигорлари нидо қилиб (деди): «Сизларни бу дарахтдан қайтармаганмидим ва албатта шайтон сизларнинг очиқ душманингиз демаганмидим?!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, алдов билан уларни (тубан ҳолатга) тушириб қўйди. Ўша дарахтдан татиб кўришлари биланоқ авратлари очилиб қолди ва ўзларини жаннат япроқлари билан тўса бошладилар. (Шунда) уларга Парвардигорлари нидо қилиб (деди): «Сизларни бу дарахтдан қайтармаганмидим ва: «Албатта, шайтон сизларнинг очиқ душманингиз», демаганмидим?!»

Мухаммад Содик

Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» деди.

قَالَا رَبَّنَا ظَلَمْنَآ أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلْخَٰسِرِينَ ﴿23﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар: «Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират ва раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар: «Парвардигоро, биз ўз жонимизга жабр қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», дедилар.

Мухаммад Содик

Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар.

قَالَ ٱهْبِطُوا۟ بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّۭ ۖ وَلَكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ مُسْتَقَرٌّۭ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٍۢ ﴿24﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳ айтди: «Бир-бирингизга (яъни, шайтон инсонга, инсон шайтонга) душман бўлган ҳолингизда (жаннатдан) тушингиз! Энди сизлар учун маълум бир вақтгача (яъни, ажалингиз етгунча) Ерда қарор топиб фойдаланиш бор.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», – деди.

Мухаммад Содик

У зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», деди.

قَالَ فِيهَا تَحْيَوْنَ وَفِيهَا تَمُوتُونَ وَمِنْهَا تُخْرَجُونَ ﴿25﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳ айтди: Унда яшайсизлар ва унда ўлурсизлар ва ундан (ҳисоб-китоб учун) чиқарилурсизлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот: «Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», – деди.

Мухаммад Содик

У зот: «Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», деди.

يَٰبَنِىٓ ءَادَمَ قَدْ أَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًۭا يُوَٰرِى سَوْءَٰتِكُمْ وَرِيشًۭا ۖ وَلِبَاسُ ٱلتَّقْوَىٰ ذَٰلِكَ خَيْرٌۭ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿26﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан (либосини) ҳам туширдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир. Бу — Аллоҳнинг (фазлу марҳаматига далолат қилгувчи) оятларидандир. Шояд эслатма (панд-насиҳат) олсалар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни тўсадиган либосни ҳам, ясантирадиган (либосни) ҳам туширдик. Энг яхши либос тақво либосидир. Бу Аллоҳнинг оятларидандир. Шояд, эслатма олсалар.

Мухаммад Содик

Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар. (Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай–либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос–тақво либоси.)

يَٰبَنِىٓ ءَادَمَ لَا يَفْتِنَنَّكُمُ ٱلشَّيْطَٰنُ كَمَآ أَخْرَجَ أَبَوَيْكُم مِّنَ ٱلْجَنَّةِ يَنزِعُ عَنْهُمَا لِبَاسَهُمَا لِيُرِيَهُمَا سَوْءَٰتِهِمَآ ۗ إِنَّهُۥ يَرَىٰكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُۥ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ ۗ إِنَّا جَعَلْنَا ٱلشَّيَٰطِينَ أَوْلِيَآءَ لِلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿27﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Эй Одам болалари, шайтон Оталарингизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш (яъни, уятли аҳволга солиб қўйиш) учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар (яъни, қандай алдашганини сезмай қолишингиз мумкин). Албатта, Биз шайтонни иймонсиз кимсаларга дўст қилиб қўйганмиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эй Одам болалари, шайтон отангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш учун либосларини ечиб, жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Чунки у ва унинг малайлари сизларни ўзингиз билмайдиган тарафдан кўриб турадилар. Албатта, Биз шайтонни иймон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйганмиз.

Мухаммад Содик

Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз. (Шайтон инсониятнинг ота-онаси Одам ато ва Момо Ҳавони қандай фитнага солгани юқоридаги оятлардан маълум бўлди. У Одам ато ва Момо Ҳавони гуноҳга чорлаб яланғоч қилди ва жаннатдан чиқаришга муяссар бўлди. Одам болалари бу ҳодисани зинҳор унутмасликлари зарур. Акс ҳолда, шайтон уларни ҳам шармандаларча яланғочлаб, жаннатдан маҳрум этади.)

وَإِذَا فَعَلُوا۟ فَٰحِشَةًۭ قَالُوا۟ وَجَدْنَا عَلَيْهَآ ءَابَآءَنَا وَٱللَّهُ أَمَرَنَا بِهَا ۗ قُلْ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَأْمُرُ بِٱلْفَحْشَآءِ ۖ أَتَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ ﴿28﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар қачон бирон бузуқ иш қилсалар (масалан, улар Каъбани яланғоч ҳолларида тавоф қилар эдилар): «Ота-боболаримизни шундай ҳолда топганмиз. Буни бизга Аллоҳ буюрган», дейдилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳ ҳеч қачон бундай бузуқ ишларга буюрмайди. Аллоҳ шаънига (ўзингиз) билмайдиган нарсаларни айтаверасизларми?!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар қачон бир бузуқ иш қилсалар: «Ота-боболаримиз шундай қилаётганини кўргандик. Буни бизга Аллоҳ буюрган», – дерлар. Айтинг: «Шак-шубҳасиз, Аллоҳ бузуқ ишларга буюрмас. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтасизми?!»

Мухаммад Содик

Улар қачон фоҳиша иш қилсалар: «Ота-боболаримиз ушбуни қилаётганини кўрдик. Буни бизга Аллоҳ буюрган», дерлар. сен: «Аллоҳ, албатта, фаҳш ишларга буюрмас. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтасизми?!» дегин.

قُلْ أَمَرَ رَبِّى بِٱلْقِسْطِ ۖ وَأَقِيمُوا۟ وُجُوهَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍۢ وَٱدْعُوهُ مُخْلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ ۚ كَمَا بَدَأَكُمْ تَعُودُونَ ﴿29﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Айтинг: «Парвардигорим адолатга буюргандир. Ҳар бир сажда чоғида ўзларингизни тикиб қўйингиз (яъни, бор вужудингиз билан сидқидилдан сажда қилингиз) ва У зотга динингизни холис қилган ҳолда илтижо этингиз. Сизларни бошлаб яратган ҳолига қайтурсиз (яъни, аввал сизлардан йўқдан бор қилгани каби Қиёмат Кунида яна ҳисоб-китоб учун қабрларингиздан чиқарур.)

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Парвардигорим адолатга буюрган. Ҳар бир масжидда юзингизни тўғри тутингиз ва У Зотга динингизни холис қилган ҳолда дуо айлангиз. Сизларни аввалда қандай яратган бўлса, ўша ҳолда қайтасизлар».

Мухаммад Содик

Сен: «Роббим адолатга амр қилди. Ҳар бир ибодатда юзингизни тўғри тутинг. Унинг динига ихлос этган ҳолда дуо қилинг. Сизларни аввалда қандай яратган бўлса, ўша ҳолда қайтарсизлар», деб айт.

فَرِيقًا هَدَىٰ وَفَرِيقًا حَقَّ عَلَيْهِمُ ٱلضَّلَٰلَةُ ۗ إِنَّهُمُ ٱتَّخَذُوا۟ ٱلشَّيَٰطِينَ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُم مُّهْتَدُونَ ﴿30﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У бир гуруҳни ҳидоят қилди, бошқа бир гуруҳга эса йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутиниб олганлар-да, яна ўзларини ҳидоят топгувчилар, деб ҳисоблайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонларни ўзларига дўст тутдилар ва ўзларини ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар.

Мухаммад Содик

Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар. (Ҳатто Пайғамбарлар, авлиё ва солиҳ бандалар ҳам шайтон васвасасидан саломат қолмаганлар. Аммо улар доимо яхшиликни ихтиёр қилганлари, ёмонликдан қочганликлари учун Аллоҳ ҳидоятига сазовор бўлганлар. Хатокорларни ҳам биров мажбур қилиб ёки зўрлаб йўлдан оздиргани йўқ, шайтон фитнаси шу ҳолга туширди. Икки гуруҳ ҳам Аллоҳ ҳузурига қайтадилар.)

۞ يَٰبَنِىٓ ءَادَمَ خُذُوا۟ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍۢ وَكُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ وَلَا تُسْرِفُوٓا۟ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْمُسْرِفِينَ ﴿31﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни, тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олингиз. Еб-ичингиз ва исроф қилмангиз. Чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас.

Мухаммад Содик

Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас. (Ўтган ояти каримада келганидек, кийимсиз ҳолда ибодат-тавоф қилиш ёхуд жанда, ямоқ-ясқоқ кийим билан бажариш ибодат фазли ва савобини зиёда этмайди. Лекин табиати бузуқ кишилар бузуқ диндорликка уринадилар, тақвони жулдур кийимлар ила ҳосил бўладиган этиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таоло эса, энгил-бошда ҳаддан ошиб фахр ва ғурурга кетишни қоралаганидек, унинг паст ва табиатсиз ҳолда истеъмол қилинишини ҳам қоралайди.)

قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ ٱللَّهِ ٱلَّتِىٓ أَخْرَجَ لِعِبَادِهِۦ وَٱلطَّيِّبَٰتِ مِنَ ٱلرِّزْقِ ۚ قُلْ هِىَ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا خَالِصَةًۭ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ ۗ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلْءَايَٰتِ لِقَوْمٍۢ يَعْلَمُونَ ﴿32﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!» Айтинг: «Улар (яъни, безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дўнёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), Қиёмат Кунида эса фақат (мўминларнинг) ўзларига хосдир». Биладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал қилурмиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Аллоҳ бандалари учун чиқарган зийнат ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» Айтинг: «Улар дунё ҳаётида иймон келтирганлар учундир. Қиёмат кунида эса фақат уларгагина хосдир». Биладиган қавм учун оятларни мана шундай тафсилоти билан баён қилурмиз.

Мухаммад Содик

Сен: «Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!» деб айт. «Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир», деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз. (Ушбу оятлар эгниларига кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига русум қилиб олиб, бу Аллоҳ амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушгани ва бу орқали ҳамма замон кофирларига хитоб қилинаётгани бошда айтиб ўтилган эди. Яланғоч ҳолда тавоф қилиш жоиз эмаслигини тушуниб етган мусулмонлар кийим-бош билан тавоф қилишса, мушриклар уларнинг устиларидан кулишган. Шунда Аллоҳ таоло мазкур ояти каримани нозил қилган.)

قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّىَ ٱلْفَوَٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلْإِثْمَ وَٱلْبَغْىَ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَأَن تُشْرِكُوا۟ بِٱللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِۦ سُلْطَٰنًۭا وَأَن تَقُولُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ ﴿33﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, (барча) гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга (шерик эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Унга шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Парвардигорим фақатгина ошкор ва яширин бузуқликларни, гуноҳ ишларни, ноҳақ зулм қилишни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингизни ҳаром қилган, холос».

Мухаммад Содик

«Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган, холос», деб айт.

وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌۭ ۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمْ لَا يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةًۭ ۖ وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ ﴿34﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ҳар бир жамоат — қавм учун ажал бордир. Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ҳар бир уммат учун бир ажал бордир. Бас, қачон уларнинг ажали келса, уни бирон соатга ортга ҳам, олдга ҳам сура олмайдилар.

Мухаммад Содик

Ҳар бир умматнинг ажали бор. Ажаллари келган вақтида бирор соатга кетга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. (Дунёга келган ҳар бир шахснинг белгилик ажали бўлиб, ўша ажал келганда бу дунёни, албатта, тарк этиши ҳақиқат. Шунингдек, оламдаги ҳар бир уммат–халқ ва қавмнинг ҳам белгилик ажали бор. Бу ажал муқаррар суратда, ўз вақтида келади. Уни на бирор соат олдинга, на бирор соат ортга сура оладилар.)

يَٰبَنِىٓ ءَادَمَ إِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌۭ مِّنكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ ءَايَٰتِى ۙ فَمَنِ ٱتَّقَىٰ وَأَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ ﴿35﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Эй Одам болалари, ҳар қачон сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар Менинг оятларимни сўзлаган ҳолларида келганларида кимда-ким (ширкдан) сақланиб, ўзини ўнглаб олса, уларга хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эй Одам болалари, сизларга ўзингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Менинг оятларимни қисса қилиб берурлар. Ким тақво қилиб, (ўзини) ўнглаб олса, улар учун хавф йўқдир ва улар хафа бўлмаслар.

Мухаммад Содик

Эй Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

وَٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَٱسْتَكْبَرُوا۟ عَنْهَآ أُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلنَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ ﴿36﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бизнинг оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибру ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар эса дўзах эгаларидир. Улар у жойда (дўзахда) абадий қолгувчидирлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Мухаммад Содик

Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِـَٔايَٰتِهِۦٓ ۚ أُو۟لَٰٓئِكَ يَنَالُهُمْ نَصِيبُهُم مِّنَ ٱلْكِتَٰبِ ۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَتْهُمْ رُسُلُنَا يَتَوَفَّوْنَهُمْ قَالُوٓا۟ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ ۖ قَالُوا۟ ضَلُّوا۟ عَنَّا وَشَهِدُوا۟ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمْ أَنَّهُمْ كَانُوا۟ كَٰفِرِينَ ﴿37﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Уларга ёзилмиш — китобдан бўлган ризқ-рўзлари етиб-битгач, жонларини олгувчи элчиларимиз — ўлим фаришталари келиб: «Аллоҳни қўйиб, илтижо қилиб ўтган бутларингиз қани (келиб сизларни ўлимдан қутқармайдиларми?)», деганларида, улар: «Биздан ғойиб бўлиб қолдилар», дейишади ва ўзларининг зиёнларига — кофир бўлганликларига гувоҳлик беришади.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ана ўшаларга тақдир китобидаги насибалари етар. Бизнинг элчиларимиз келиб уларнинг жонларини олаётиб: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз қани?» – дерлар. Улар: «Биздан ғойиб бўлишди», – дерлар ва ўз зиёнларига кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик берарлар.

Мухаммад Содик

Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ана ўшаларга китобдан насибалари етадир. Бизнинг элчиларимиз келиб уларнинг жонларини олаётиб: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз қани?» дерлар. Улар: «Биздан ғоиб бўлишди», дерлар ва ўз зиёнларига, кофир бўлганларини айтиб, гувоҳлик берарлар.

قَالَ ٱدْخُلُوا۟ فِىٓ أُمَمٍۢ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِكُم مِّنَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ فِى ٱلنَّارِ ۖ كُلَّمَا دَخَلَتْ أُمَّةٌۭ لَّعَنَتْ أُخْتَهَا ۖ حَتَّىٰٓ إِذَا ٱدَّارَكُوا۟ فِيهَا جَمِيعًۭا قَالَتْ أُخْرَىٰهُمْ لِأُولَىٰهُمْ رَبَّنَا هَٰٓؤُلَآءِ أَضَلُّونَا فَـَٔاتِهِمْ عَذَابًۭا ضِعْفًۭا مِّنَ ٱلنَّارِ ۖ قَالَ لِكُلٍّۢ ضِعْفٌۭ وَلَٰكِن لَّا تَعْلَمُونَ ﴿38﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Аллоҳ) айтур: «Сизлардан илгари ўтган жин ва инсдан иборат (кофир) миллатлар билан бирга дўзахга кирингиз!» Қачон бир жамоат (ўша дўзахга) кирганида, шеригини (яъни, ўзини йўлдан урганларни) лаънатлайди. Қачонки унда (дўзахда) ҳаммалари топишишгач, кейингилари (эргашганлар) аввалгилари (бошлиқлари) ҳақида: «Парвардигоро, ана ўшалар бизларни йўлдан оздирганлар, бас, уларга дўзах азобини икки баробар қилгин», дейдилар. (Аллоҳ) айтур: «Ҳар бирингиз учун икки баробар азоб бўлур, лекин сизлар билмайсизлар».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У Зот: «Сизлардан олдин ўтган жин ва инсдан бўлган умматлар қаторида дўзахга кирингиз», – дер. Қачон бир уммат кирса, шеригини лаънатлар. У ерда ҳаммалари топишганларида кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Парвардигоро, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», – дерлар. У Зот: «Барчангизга икки баробар, лекин билмайсизлар», – дер.

Мухаммад Содик

У зот: «Сиздан олдин ўтган, жин ва инсдан бўлган умматлар билан дўзахга киринг», дер. Қачонки қайси бир уммат (дўзахга) кирса, шеригини лаънатлар. Бироқ у ерда ҳаммалари топишганларида, кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», дерлар. У зот: «Ҳаммага ҳам икки баробар, лекин билмассизлар», дер. (Осий зот айнан ўз шеригига эргашиб, оқибат ушбу балойи азимга гирифтор бўлди. Шундай қилиб, бир-бирларини лаънатлаб, бирин-кетин дўзахда топишадилар: «Ҳаммалари унда топишганда эса, кейингилари аввалгиларини (маломат қилиб): «Эй Роббимиз, бизни анавилар адаштирган эдилар. Уларга дўзах азобини икки баробар қилиб бер», дерлар».)

وَقَالَتْ أُولَىٰهُمْ لِأُخْرَىٰهُمْ فَمَا كَانَ لَكُمْ عَلَيْنَا مِن فَضْلٍۢ فَذُوقُوا۟ ٱلْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْسِبُونَ ﴿39﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аввалгилари эса кейингиларига: «Сизларнинг биздан бирон афзаллик томонларингиз йўқдир, бас, қилиб ўтган гуноҳларингизга яраша азобингизни тотаверинглар», дейдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аввалгилар кейингиларга: «Сизларнинг биздан ортиқ жойингиз йўқ. Қилган ишингизга яраша азобни тортаверингиз», – дерлар.

Мухаммад Содик

Аввалгилар кейингиларга: «Сизларни биздан афзаллик томонингиз йўқ. Қилган касбингизга яраша азобни тортаверинглар», дерлар.

إِنَّ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَٱسْتَكْبَرُوا۟ عَنْهَا لَا تُفَتَّحُ لَهُمْ أَبْوَٰبُ ٱلسَّمَآءِ وَلَا يَدْخُلُونَ ٱلْجَنَّةَ حَتَّىٰ يَلِجَ ٱلْجَمَلُ فِى سَمِّ ٱلْخِيَاطِ ۚ وَكَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿40﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Албатта, оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибр-ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни, ҳеч қачон кирмаслар). Жинояткор — осийларни мана шундай жазолагаймиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолармиз.

Мухаммад Содик

Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмаслар. Жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз. (Уларнинг руҳлари осмонга олиб чиқилганда, эшик очилмай, аҳволлари расво бўлган эди. Энди жаннатга киришлари учун ғоят оғир шарт қўйилмоқда. Бир тарафда улкан жуссали тоғдек туя дарёдек пишқириб турибди. Иккинчи тарафда кўз илғаб-илғамай бир игна. Аммо унинг тешигини, унга нигоҳи ўткир одам яқинроқдан тикилмаса, кўрмайди ҳам. Бу баҳайбат туя ушбу кичкина тешикдан ўтса, бош устига, «анавилар» ҳам жаннатга кираверсинлар. Бу илоҳий таъбир оддийгина қилиб, абадул абад жаннатга кирмайди, дейишдан кўра юз чандон таъсирчандир. Бу ҳам уларнинг азобига азоб, жазосига жазо қўшиш учундир.)

لَهُم مِّن جَهَنَّمَ مِهَادٌۭ وَمِن فَوْقِهِمْ غَوَاشٍۢ ۚ وَكَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿41﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар учун жаҳаннамдан тўшак, устларидан эса (оловдан бўлган) чойшаблар бўлур. Золимларни мана шундай жазолагаймиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга жаҳаннамдан тўшак ва устларига чойшаб бор. Золимларни мана шундай жазолармиз.

Мухаммад Содик

Уларга жаҳаннамдан тўшак ва устларига чойшаб бор. Золимларни мана шундай жазолаймиз.

وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَآ أُو۟لَٰٓئِكَ أَصْحَٰبُ ٱلْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَٰلِدُونَ ﴿42﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар — ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз – улар жаннат эгалари бўлиб, унда абадий қолажаклар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар — Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз — ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар.

Мухаммад Содик

Иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар–Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз–ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар. (Аллоҳ таоло ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. Тоқати доирасидаги амалларни бажариб жаннатга соҳиб бўлиш қандай улуғ толе! Боз устига, жаннатда абадий қолиш нечук саодат!)

وَنَزَعْنَا مَا فِى صُدُورِهِم مِّنْ غِلٍّۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهِمُ ٱلْأَنْهَٰرُ ۖ وَقَالُوا۟ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ٱلَّذِى هَدَىٰنَا لِهَٰذَا وَمَا كُنَّا لِنَهْتَدِىَ لَوْلَآ أَنْ هَدَىٰنَا ٱللَّهُ ۖ لَقَدْ جَآءَتْ رُسُلُ رَبِّنَا بِٱلْحَقِّ ۖ وَنُودُوٓا۟ أَن تِلْكُمُ ٱلْجَنَّةُ أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿43﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Остларидан дарёлар оқиб турар экан, уларнинг кўнгилларидан (бир-бирларига нисбатан бўлган) ғиллу ғашликларни тортиб олурмиз ва улар: «Бизларни бу (неъматларга) йўллаган Зот — Аллоҳга ҳамду-сано бўлгай. Агар бизни Аллоҳ ҳидоят қилмаганида, ҳаргиз йўл топа олмас эдик. Ҳақиқатан, Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар», дейдилар ва уларга: «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинур.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қалбларидаги ғиллу ғашликни суғуриб олдик. Остларидан анҳорлар оқиб туради. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Парвардигоримизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», – дедилар. Ва уларга: «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир», деб нидо қилинур.

Мухаммад Содик

Ва кўксиларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик, остиларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», дедилар. Ва уларга: «Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз», деб нидо қилинур.

وَنَادَىٰٓ أَصْحَٰبُ ٱلْجَنَّةِ أَصْحَٰبَ ٱلنَّارِ أَن قَدْ وَجَدْنَا مَا وَعَدَنَا رَبُّنَا حَقًّۭا فَهَلْ وَجَدتُّم مَّا وَعَدَ رَبُّكُمْ حَقًّۭا ۖ قَالُوا۟ نَعَمْ ۚ فَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌۢ بَيْنَهُمْ أَن لَّعْنَةُ ٱللَّهِ عَلَى ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿44﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда) жаннат эгалари дўзах эгаларига қараб: «Бизлар Парвардигоримиз берган ваъданинг (яъни, жаннат ва ундаги неъматларнинг) ҳақ эканини кўрдик, сизлар ҳам Парвардигорингиз ваъда қилган нарсанинг (яъни, дўзах ва ундаги азоб-уқубатларниш) ҳақ эканини кўрдингизми?!» деганларида, улар: «Ҳа», дейдилар. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай», деб жар солур.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Жаннат эгалари дўзах эгаларига: «Бизлар Парвардигоримиз берган ваъданинг ҳақ эканини кўрдик, сизлар ҳам Парвардигорингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини кўрдингизми?!» - деганларида, улар: «Ҳа», дейдилар. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай», деб жар солур.

Мухаммад Содик

Ва жаннат эгалари дўзах эгаларига: «Биз Роббимиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдингизми?!» деб нидо қиладир. Улар: «Ҳа!» дерлар. Бас, улар ўрталарида бир жарчи: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!!!

ٱلَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًۭا وَهُم بِٱلْءَاخِرَةِ كَٰفِرُونَ ﴿45﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни бузишни истайдиган, ўзлари Охиратга ишонмайдиган кимсалардир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«(Золимларки), Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар, уни бузмоқчи бўладилар ва охиратга куфр келтирадилар».

Мухаммад Содик

Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, уни бузишни истайдиган ва охиратга кофир бўлувчиларга!!!» деб жар соладир. (Бундай ҳолатда савол беришга фақат жаннат эгаларигина қодирдирлар. Чунки дўзах эгалари ўзлари билан ўзлари овора. Бу дунёда кофирлар Аллоҳнинг охирати, жаннати ва дўзахига, уларда азоб-уқубат, роҳат-фароғат бўлишига иймон келтирган мўминлар устидан кулган эдилар. Энди вазият буткул ўзгарди. Мўминларнинг юзи ёруғ, сўзлари ҳақ бўлди.)

وَبَيْنَهُمَا حِجَابٌۭ ۚ وَعَلَى ٱلْأَعْرَافِ رِجَالٌۭ يَعْرِفُونَ كُلًّۢا بِسِيمَىٰهُمْ ۚ وَنَادَوْا۟ أَصْحَٰبَ ٱلْجَنَّةِ أَن سَلَٰمٌ عَلَيْكُمْ ۚ لَمْ يَدْخُلُوهَا وَهُمْ يَطْمَعُونَ ﴿46﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларнинг (жаннат эгалари билан дўзах эгаларининг) ўрталарида тўсиқ бўлиб, у деворлар устида ҳаммани (яъни, жаннатиларни ҳам, дузахиларни ҳам) сиймоларидан таниб оладиган кишилар бўлур. Улар жаннат эгаларига: «Сизларга тинчлик бўлгай», дейдилар. Ўзлари эса тамаъ қилган — истаган ҳолларида, унга (жаннатга) кира олмайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларнинг ўрталарида тўсиқ бўлиб, Аъроф устида ҳаммани сиймоларидан таниб оладиган кишилар бўлур. Улар умидвор бўлиб турган, (лекин ҳали жаннатга) кирмаган жаннат эгаларига: «Сизларга тинчлик-саломатлик бўлгай», дейдилар.

Мухаммад Содик

Ораларида аъроф-тўсиқ бор, у деворлар устидаги кишилар ҳаммаларини сиймоларидан танирлар. Тамаъ қилган ҳолларида кирмай турган жаннат эгаларига: «Сизга салом бўлсин», деб нидо қиларлар. (Жаннат билан дўзах орасида тўсиқ бўлиб турган баланд ва кенг девор–аъроф устида одамлар бор. Бу одамлар кимлар эканлиги ҳақида уламолар ўртасида икки хил фикр мавжуд. Биринчиси: улар яхшилик ва ёмонликлари тенг келиб, на жаннатга, на дўзахга ҳукм бўлмай қолган кишилардир. Иккинчиси, ўз қавмига Пайғамбарларнинг ҳақ даъватларини етказиб, уларни яхшиликка бошлаган даъватчилар, уламолар ва шуҳадолардир. Биз иккинчи маънони ихтиёр қилдик. Чунки, аъроф–олиймақом жой, жаннатнинг ҳам устида. Унинг юзида турган одамлар халойиқни юқоридан кузатишяпти. Улар ишонч билан яхшиларга яхши, ёмонларга муносиб тарзда сўз қотмоқдалар. Жаннат эгаларини олқишлаб, дўзах аҳлини итоб қилмоқдалар. Ўзларини нима кутаётганини билолмай, қиёмат саҳнида изтироб чекиб турганлар бунга журъат эта олмайдилар. Аллоҳу аъламу бис-савоб.)

۞ وَإِذَا صُرِفَتْ أَبْصَٰرُهُمْ تِلْقَآءَ أَصْحَٰبِ ٱلنَّارِ قَالُوا۟ رَبَّنَا لَا تَجْعَلْنَا مَعَ ٱلْقَوْمِ ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿47﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачон кўзлари дўзах эгалари тарафга бурилиб қолса: «Парвардигоро, бизларни бу золим қавм билан бирга қилиб қўймагайсан», дейдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қачонки кўзлари дўзах эгалари томон бурилиб қолса: «Парвардигоро, бизни золим қавм билан бирга қилмагин», дерлар.

Мухаммад Содик

Қачонки кўзлари дўзах эгалари томон бурилиб қолса: «Эй Роббимиз, бизни золим қавмлар билан бирга қилмагин», дерлар.

وَنَادَىٰٓ أَصْحَٰبُ ٱلْأَعْرَافِ رِجَالًۭا يَعْرِفُونَهُم بِسِيمَىٰهُمْ قَالُوا۟ مَآ أَغْنَىٰ عَنكُمْ جَمْعُكُمْ وَمَا كُنتُمْ تَسْتَكْبِرُونَ ﴿48﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аъроф эгалари (яъни, қилган яхши амаллари билан ёмон амаллари баробар келиб, жаннати ҳам, дўзахи ҳам бўлмай ўртада аъроф — деворлар устида турган кишилар) сиймоларидан таниб олган кишиларига (яъни, дўзахиларга) нидо қилиб дедилар: «Тўплаган молу дунёингиз ва қилган кибру ҳавойингиз сизларга асқотмабди-ку!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аъроф эгалари сиймоларидан таниб олган кишиларига нидо қилиб дедилар: «Тўплаган молу дунёйингиз ва қилган кибру ҳавойингиз сизларга асқотмабди-ку!»

Мухаммад Содик

Аъроф эгалари сиймоларидан танийдиган кишиларига нидо қилиб: «Тўплаганингиз ва қилган кибру ҳавоингиз сизга асқотмабди-ку!

أَهَٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ أَقْسَمْتُمْ لَا يَنَالُهُمُ ٱللَّهُ بِرَحْمَةٍ ۚ ٱدْخُلُوا۟ ٱلْجَنَّةَ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمْ وَلَآ أَنتُمْ تَحْزَنُونَ ﴿49﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сизлар: «Аллоҳ уларга бирон раҳмат-марҳамат етказмайди, деб қасам ичган кишилар ана у (ҳаёти дунёдан камбағал-бечоралик билан ўтган мўмин-мусулмон)ларми? (Ахир уларга) «Сизлар учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқ ва сизлар ҳеч ғамгин бўлмайсизлар» (дейилди-ку)?!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизлар: «Аллоҳ уларга раҳмат етказмас», деб қасам ичганингиз ана уларми?! (Уларга): «Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафа ҳам бўлмайсиз», – (дейилди-ку).

Мухаммад Содик

Сизлар: Аллоҳ уларга раҳмат етказмас, деб қасам ичганингиз ана уларми?! (Уларга): Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафа ҳам бўлмайсиз, дейилди-ку!» дерлар.

وَنَادَىٰٓ أَصْحَٰبُ ٱلنَّارِ أَصْحَٰبَ ٱلْجَنَّةِ أَنْ أَفِيضُوا۟ عَلَيْنَا مِنَ ٱلْمَآءِ أَوْ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ ۚ قَالُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ حَرَّمَهُمَا عَلَى ٱلْكَٰفِرِينَ ﴿50﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизларга ҳам сувдан ё Аллоҳ сизларни баҳраманд қилган нарсалардан тўкинглар», деб нидо қилганларида, улар: «Аллоҳ бу неъматларини кофирларга ҳаром қилгандир», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан тўкинглар», деб нидо қиларлар. Шунда улар: «Албатта, Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дерлар.

Мухаммад Содик

Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан тўкинглар», деб нидо қиларлар. Улар: «Албатта, Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган.

ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ دِينَهُمْ لَهْوًۭا وَلَعِبًۭا وَغَرَّتْهُمُ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا ۚ فَٱلْيَوْمَ نَنسَىٰهُمْ كَمَا نَسُوا۟ لِقَآءَ يَوْمِهِمْ هَٰذَا وَمَا كَانُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا يَجْحَدُونَ ﴿51﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар динларини ҳазил-мазах қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб қолган кимсалардир. Бас бу Кун улар бугунги учрашувни унутиб қўйганлари ва Бизнинг оятларимизни инкор қилувчи бўлганлари каби Биз ҳам уларни «унутиб қўярмиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

"(Кофирларки), динларини ўйин-кулги қилиб олганлар ва дунё ҳаётига алданганлар», (дерлар.) Бас, бу кунда улар бугунги учрашувни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганларидек, Биз ҳам уларни унутамиз.

Мухаммад Содик

Динларини ўйин-кулги қилиб олган ва ҳаёти дунё ғурурига кетганларга», дерлар. Бас, бу Кунда улар бугунги ҳолга дучор бўлишларини унутганлари ва оятларимизни инкор қилганларидек, Биз ҳам уларни унутамиз.

وَلَقَدْ جِئْنَٰهُم بِكِتَٰبٍۢ فَصَّلْنَٰهُ عَلَىٰ عِلْمٍ هُدًۭى وَرَحْمَةًۭ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ ﴿52﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ҳақиқатан, Биз уларга (Макка аҳолисига) иймон келтирувчи қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган ва Ўз билимимиз билан муфассал қилган бир Китоб (Қуръон) келтирдик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Биз уларга иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган бир Китобни олиб келдик, уни илм асосида муфассал айладик.

Мухаммад Содик

Батаҳқиқ, Биз уларга илм ила муфассал қилинган, иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлган китобни келтирдик.

هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّا تَأْوِيلَهُۥ ۚ يَوْمَ يَأْتِى تَأْوِيلُهُۥ يَقُولُ ٱلَّذِينَ نَسُوهُ مِن قَبْلُ قَدْ جَآءَتْ رُسُلُ رَبِّنَا بِٱلْحَقِّ فَهَل لَّنَا مِن شُفَعَآءَ فَيَشْفَعُوا۟ لَنَآ أَوْ نُرَدُّ فَنَعْمَلَ غَيْرَ ٱلَّذِى كُنَّا نَعْمَلُ ۚ قَدْ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ وَضَلَّ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يَفْتَرُونَ ﴿53﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар эса (бу Китобнинг) таъвийл-оқибатини (яъни, ундаги оятлар ҳақ эканлиги исботланишини) кутадилар, холос. Унинг таъвийли келадиган Кунда илгари уни унутган (яъни, ундан юз ўгирган) кимсалар: «Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар, энди бизни оқлайдиган оқловчилар бормикан ёки қилиб ўтган (ёмон) ишларимиздан бошқа (эзгу) амалларни қилиш учун (яна дунёга) қайтарилармиканмиз», деб қоладилар. Улар ҳақиқатан, ўзларига зиён қилдилар ва ўзлари тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар унинг таъвилини — оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келадиган кунда илгари уни унутганлар: «Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизни шафоат қиладиган шафоатчилар бормикан ёки ортга қайтарилармиканмиз, токи қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», – дерлар. Ҳақиқатан, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди.

Мухаммад Содик

Улар унинг таъвилини–оқибатини кутмоқдалар, холос. Унинг таъвили келган кунда илгари уни унутганлар: «Роббимизнинг Пайғамбарлари ҳақ ила келган эканлар. Энди бизга шафоат қилувчилар борми, шафоат қилсалар ёки ортга қайтарилсагу қилган амалларимиздан бошқача амалларни қилсак», дерлар. Батаҳқиқ, улар ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган нарсалари улардан ғойиб бўлди. ( Қиёматда шафоат қилгувчиларнинг улуғи ва ишончлиси Муҳаммад (с. а. в.) эдилар. Аммо кофирлар у Зотга бу дунёда иймон келтирмадилар. У кишининг (с. а. в.) шафоатларидан умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчиларнинг яна бири Қуръони Карим эди. Аммо кофирлар унга ҳам иймон келтирмадилар. Демак, Қуръони Каримнинг шафоатидан ҳам умид қила олмайдилар. Қиёматда шафоат қилувчи воситалардан бири иймон эди, иймонлари йўқ. Имкони бўлса эди, улар бу дунёга қайтиб, аввал қилган гуноҳларини такрорламай, иймон ва ихлос билан яшашга жон деб кўнардилар. Балки бирдан-бир орзулари шудир. Аммо бунинг сира ҳам иложи йўқ.)

إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ فِى سِتَّةِ أَيَّامٍۢ ثُمَّ ٱسْتَوَىٰ عَلَى ٱلْعَرْشِ يُغْشِى ٱلَّيْلَ ٱلنَّهَارَ يَطْلُبُهُۥ حَثِيثًۭا وَٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتٍۭ بِأَمْرِهِۦٓ ۗ أَلَا لَهُ ٱلْخَلْقُ وَٱلْأَمْرُ ۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿54﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Албатта, Парвардигорингиз — Аллоҳ шундай Зотдирки, осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва Улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалди. У кечани (қоронғуликни) кундузга ўрар (ва кеча кундузни) шошилган ҳолда қувиб юрар. У қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган ҳолда (яратди). Огоҳ бўлингизким, яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Барча оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ баракотли Буюкдир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга кўтарилган Парвардигорингиз кечани кундуз устига ёпадир. Униси бунисини шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Парвардигори - Аллоҳ буюкдир.

Мухаммад Содик

Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир. (Ислом ақидасига кўра, Аллоҳ таоло ўхшаши йўқ Зотдир. Ким уни бирор нарсага қиёслашга уринса, кофир бўлади. Нега, нима учун, деб сўраш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратгани ҳақ. Аммо қандай усулда яратганини билмаймиз. Уларни олти кунда бунёд этганлиги ҳам ҳақ. Аммо бу кунлар қандай кунлар эканини билмаймиз. Билишга имконимиз йўқ. Бу кунлар ҳам Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган кунлардир. Аллоҳ таоло аршни эгаллагани, ҳам ҳақ. Аммо қандай, нечук эгаллаш эканини билмаймиз. Бу ҳақда сўраб-суриштирмаймиз ҳам. Ўтган салафи солиҳларимиз бундай масалаларни қўзиганларни бидъатчи, бузғунчи, фитнакаш, деб атаганлар ва баъзиларини жазолашга ҳукм қилганлар.)

ٱدْعُوا۟ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًۭا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْمُعْتَدِينَ ﴿55﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй мўминлар), сизлар Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Парвардигорингизга тазарру билан махфий ҳолда дуо қилингиз! Зотан, У ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас.

Мухаммад Содик

Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас.

وَلَا تُفْسِدُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَٰحِهَا وَٱدْعُوهُ خَوْفًۭا وَطَمَعًا ۚ إِنَّ رَحْمَتَ ٱللَّهِ قَرِيبٌۭ مِّنَ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿56﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ва (Аллоҳнинг дини билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, Ерда (куфр йўлини тутиб) бузғунчилик қилманг! У Зотга (азобидан) қўрқиб, (раҳматидан) умидвор бўлган ҳолингизда ибодат қилингиз! Зеро, Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ислоҳ қилингандан кейин ер юзида бузғунчилик қилмангиз ва Ундан қўрқиб ва умид қилиб дуо айлангиз. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати муҳсинларга яқиндир.

Мухаммад Содик

Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.

وَهُوَ ٱلَّذِى يُرْسِلُ ٱلرِّيَٰحَ بُشْرًۢا بَيْنَ يَدَىْ رَحْمَتِهِۦ ۖ حَتَّىٰٓ إِذَآ أَقَلَّتْ سَحَابًۭا ثِقَالًۭا سُقْنَٰهُ لِبَلَدٍۢ مَّيِّتٍۢ فَأَنزَلْنَا بِهِ ٱلْمَآءَ فَأَخْرَجْنَا بِهِۦ مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ ۚ كَذَٰلِكَ نُخْرِجُ ٱلْمَوْتَىٰ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ ﴿57﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У шундай Зотки, Ўз раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Қачонки улар вазмин булутларни кўтариб келгач, Биз уни (булутни, чанқоқ) ўлик шаҳарга ёғдирурмиз. Бас, унга сув-ёмғир ёғдириб, унинг ёрдамида ҳар турли мевалар чиқарурмиз. Ўликларни ҳам (ўз жойларидан) мана шундай чиқарурмиз. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У шундай Зотки, Ўз раҳматининг олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборур. Улар оғир булутларни кўтариб келгач, Биз у билан ўлик шаҳарни суғорурмиз. Бас, унга сув ёғдириб, унинг кўмагида ҳар хил мевалар чиқарурмиз. Ўликларни ҳам мана шундай чиқарурмиз. Шояд, эслатма-ибрат олсангизлар.

Мухаммад Содик

У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўлик юртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки эсласангизлар.

وَٱلْبَلَدُ ٱلطَّيِّبُ يَخْرُجُ نَبَاتُهُۥ بِإِذْنِ رَبِّهِۦ ۖ وَٱلَّذِى خَبُثَ لَا يَخْرُجُ إِلَّا نَكِدًۭا ۚ كَذَٰلِكَ نُصَرِّفُ ٱلْءَايَٰتِ لِقَوْمٍۢ يَشْكُرُونَ ﴿58﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Пок шаҳар — ернинг гиёҳи Парвардигорининг изни-иродаси билан (осон) униб чиқур. Нопок (яъни, шўр, тошлоқ) ерники эса фақат қийинчилик — машаққат билангина чиқур. Шукр қиладиган қавм учун оят-аломатларимизни мана шундай баён қилиб берурмиз.[1]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Пок юртнинг ўсимлиги Парвардигорининг изни ила униб чиқур. Нопок ерники эса қийинчиликсиз чиқмас. Шукр қиладиган қавм учун оят-аломатларимизни мана шундай баён қилиб берурмиз.

Мухаммад Содик

Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир. Шукр келтирган қавмлар учун оятларимизни шундай хилма-хил баён қилурмиз. (Юқоридаги оятда бўлгани каби, ушбу ояти каримада ҳам жуда катта ва нозик қиёс бор. Қуръони Карим оятларида, Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) ҳадиси шарифларида пок ва саҳий қалб тоза ва сермаҳсул ерга–тупроққа қиёс этилади. Нопок ва ифлос қалб эса, ғажд ва маҳсулсиз ерга ўхшатилади. Покиза заминдан яхши маҳсуллар етишиб чиққанидек, пок ва саҳий қалбда ҳам иймон, ихлос, етук мафкура ва эзгу ниятлар яшайди. Уларнинг меваси Аллоҳ рози бўладиган амаллардангина иборат бўлади. Нопок ва нобоп ердан бир ҳосилнинг униб чиқиши машаққат бўлганидек, нопок қалбдан ҳам яхшилик чиқиши қийин. Чиркин қалбдан чиқса ҳам, фақат ёмонлик чиқади.)

لَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِۦ فَقَالَ يَٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُۥٓ إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ ﴿59﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қасамки, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга бирон Илоҳ йўқдир. Албатта, мен сизларнинг буюк Кун (Қиёмат Кунининг) азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Албатта, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Албатта, мен сизларнинг улуғ кун азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман».

Мухаммад Содик

Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди. (Аввал-бошда Одамнинг (а. с.) қиссалари баён этилган эди. Энди у зотнинг зурриётлари пушти камаридан яралган Нуҳнинг (а. с.) қиссалари келтирилмоқда.)

قَالَ ٱلْمَلَأُ مِن قَوْمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِى ضَلَٰلٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿60﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда) унинг қавмидан (зодагон) одамлар: «Биз сенинг очиқ залолатда эканлигингни кўрмоқдамиз», дейишди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қавмидаги зодагонлар: «Албатта, биз сенинг очиқ залолатда эканингни кўряпмиз», дедилар.

Мухаммад Содик

Унинг қавмидан бўлган зодагонлар: «Албатта, биз сени очиқ-ойдин залолатда эканингни кўряпмиз», дедилар. (Ҳар бир қавмнинг ўз зодагонлари бўлади. Уларни зодагон қилган уларнинг мол-дунёси, пули, куч-қудрати, маккорлиги ва устамонлиги бўлади. Бу зотлар қавм номидан гапириш ҳаққини ўзларига ўзлари берганлар. Шу тоифа зодагонлар Нуҳ (а. с.) қавмларида ҳам бор эди.)

قَالَ يَٰقَوْمِ لَيْسَ بِى ضَلَٰلَةٌۭ وَلَٰكِنِّى رَسُولٌۭ مِّن رَّبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿61﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У айтди: «Эй қавмим, мен мутлақо залолатда эмасман, балки мен барча оламларнинг Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У деди: «Эй қавмим, менда залолат йўқ. Аксинча, мен оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман.

Мухаммад Содик

У: «Эй қавмим, менда залолат йўқ. Балки мен оламларнинг Роббидан Пайғамбарман.

أُبَلِّغُكُمْ رِسَٰلَٰتِ رَبِّى وَأَنصَحُ لَكُمْ وَأَعْلَمُ مِنَ ٱللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ ﴿62﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мен сизларга Парвардигоримнинг вазифаларини (буюрганларини) етказурман ва сизларга насиҳат қилурман ҳамда Аллоҳ тарафидан сизлар билмайдиган нарсаларни билурман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларга Парвардигоримнинг рисолатларини етказаман, сизларга насиҳат қиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсани биламан».

Мухаммад Содик

Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман, насиҳат қиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсани биламан.

أَوَعَجِبْتُمْ أَن جَآءَكُمْ ذِكْرٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ عَلَىٰ رَجُلٍۢ مِّنكُمْ لِيُنذِرَكُمْ وَلِتَتَّقُوا۟ وَلَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴿63﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сизларни (Охират азобидан) огоҳлантириш учун ва тақводор бўлишингиз ҳамда (Аллоҳнинг) раҳматига эришишингиз учун сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма (огоҳлантириш) ўзингиздан бўлган бир киши зиммасида (яъни, менинг зиммамда) келганидан ажабландингизми?»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларни огоҳлантириш ҳамда тақводор бўлишингиз ва раҳматга сазовор бўлишингиз учун сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма ўзингиздан чиққан бир киши орқали келганидан ажабландингизми?

Мухаммад Содик

Ўзингиздан бўлган бир кишига, сизларни огоҳлантириш учун ва тақво қилиб, шояд раҳматга эришсангиз деб Роббингиздан эслатма келганидан ажабланасизларми?!» деди.

فَكَذَّبُوهُ فَأَنجَيْنَٰهُ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥ فِى ٱلْفُلْكِ وَأَغْرَقْنَا ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَآ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ قَوْمًا عَمِينَ ﴿64﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, уни ёлғончи қилдилар. Шунда Биз уни ва у билан бирга бўлган (унга иймон келтирган) зотларни кемада қутқардик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни ғарқ қилиб юбордик. Чунки улар (кўнгиллари) кўр бўлган қавм эдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уни ёлғончига чиқардилар. Кейин Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса ғарқ қилдик. Улар кўр қавм эдилар.

Мухаммад Содик

Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Чунки улар кўр қавм эдилар.

۞ وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًۭا ۗ قَالَ يَٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُۥٓ ۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴿65﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Од қавмига ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Унинг азобидан қўрқмайсизларми?!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!»

Мухаммад Содик

Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» деди.

قَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦٓ إِنَّا لَنَرَىٰكَ فِى سَفَاهَةٍۢ وَإِنَّا لَنَظُنُّكَ مِنَ ٱلْكَٰذِبِينَ ﴿66﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган одамлар: «Биз сенинг нодон эканингни кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлғончилардан, деб гумон қилмоқдамиз», дейишди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қавмидаги куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сенинг эси паст эканингни кўриб турибмиз ва, албатта, биз сени ёлғончилардан, деб ўйлаймиз», дедилар.

Мухаммад Содик

Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эси пастликда кўриб турибмиз ва албатта биз сени ёлғончилардан деб биламиз», дедилар.

قَالَ يَٰقَوْمِ لَيْسَ بِى سَفَاهَةٌۭ وَلَٰكِنِّى رَسُولٌۭ مِّن رَّبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿67﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У айтди: «Эй қавмим, мен нодон эмасман, балки мен барча оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У деди: «Эй қавмим, мен эси паст эмасман, аксинча, мен оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарман.

Мухаммад Содик

У: «Эй қавмим, менда эси пастлик йўқ. Лекин мен оламларнинг Роббидан Пайғамбарман.

أُبَلِّغُكُمْ رِسَٰلَٰتِ رَبِّى وَأَنَا۠ لَكُمْ نَاصِحٌ أَمِينٌ ﴿68﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мен сизларга Парвардигоримнинг вазифаларини (буюрганларини) етказурман ва мен сизлар учун ишончли насиҳат қилгувчиман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларга Парвардигоримнинг рисолатларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман».

Мухаммад Содик

Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман.

أَوَعَجِبْتُمْ أَن جَآءَكُمْ ذِكْرٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ عَلَىٰ رَجُلٍۢ مِّنكُمْ لِيُنذِرَكُمْ ۚ وَٱذْكُرُوٓا۟ إِذْ جَعَلَكُمْ خُلَفَآءَ مِنۢ بَعْدِ قَوْمِ نُوحٍۢ وَزَادَكُمْ فِى ٱلْخَلْقِ بَصْۜطَةًۭ ۖ فَٱذْكُرُوٓا۟ ءَالَآءَ ٱللَّهِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴿69﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма (сизларни Охират азобидан) огоҳлантириш учун ўзингиздан бўлган бир киши зиммасида келганидан ажабландингизми? (Аллоҳ) сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа (ўринбосар) қилиб қўйганини ва куч-қувватингизни зиёда қилиб яратганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз, шояд нажот топурсиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларни огоҳлантириш учун Парвардигорингиздан бўлган эслатма ўзингиздан чиққан бир киши орқали келганидан ажабландингизми? Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эслангиз. Аллоҳнинг неъматларини эслангиз. Шоядки, нажот топсангиз.

Мухаммад Содик

Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириш учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг. Шоядки, нажот топсангиз», деди. (Аллоҳ таоло Нуҳ қавмини оғир гуноҳлари туфайли ер юзидан гумдон қилиб ташлаган эди. Худди шу осий қавмдан сўнг сизларни ер юзида ўзининг халифаси қилиб танлади. Бу–улуғ неъмат. Бунга, албатта, шукр қилиш лозим эди. Аммо Од қавми ҳам жаҳолатида қаттиқ туриб олди.)

قَالُوٓا۟ أَجِئْتَنَا لِنَعْبُدَ ٱللَّهَ وَحْدَهُۥ وَنَذَرَ مَا كَانَ يَعْبُدُ ءَابَآؤُنَا ۖ فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ ﴿70﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар: «Сен бизга, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғиниб ўтган бутларни тарк қилишимиз учун келдингми? У ҳолда, агар ростгўй кишилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни (яъни, Аллоҳнинг азобини) келтиргин-чи?» дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар дедилар: «Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!»

Мухаммад Содик

Улар: «Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» дедилар.

قَالَ قَدْ وَقَعَ عَلَيْكُم مِّن رَّبِّكُمْ رِجْسٌۭ وَغَضَبٌ ۖ أَتُجَٰدِلُونَنِى فِىٓ أَسْمَآءٍۢ سَمَّيْتُمُوهَآ أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُم مَّا نَزَّلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَٰنٍۢ ۚ فَٱنتَظِرُوٓا۟ إِنِّى مَعَكُم مِّنَ ٱلْمُنتَظِرِينَ ﴿71﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У айтди: «Энди устингизга Парвардигорингиз томонидан азоб ва ғазаб тушиши аниқ бўлди. Мен билан ўзингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган (бутларингизнинг номлари ҳақида баҳслашмоқчимисизлар? Ахир Аллоҳ (уларга ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку?! У ҳолда (Аллоҳнинг азобига) кўз тутаверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутувчиларданман»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У деди: «Албатта, устингизга Парвардигорингиз тарафидан азоб ва ғазаб тушди. (Уларнинг худолигига) Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида мен билан тортишасизларми?! Бас, кутиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан кутиб тургувчиларданман».

Мухаммад Содик

У: «Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушди. Мен билан Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман», деди.

فَأَنجَيْنَٰهُ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥ بِرَحْمَةٍۢ مِّنَّا وَقَطَعْنَا دَابِرَ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا ۖ وَمَا كَانُوا۟ مُؤْمِنِينَ ﴿72﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, унга (Ҳудга) ва у билан бирга бўлган (мўмин зотларга) Ўз раҳмат-марҳаматимиз билан нажот бердик ва Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг думларини қирқдик (ҳалок қилдик). Улар мўмин эмас эдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз билан нажот бердик. Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг эса думларини қирқдик. Улар мўмин эмас эдилар.

Мухаммад Содик

Бас, унга ва у билан бирга бўлганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларнинг кетларини уздик. Улар мўмин эмас эдилар. (Мазкур баҳснинг оқибатида Биз Ҳудга (а. с.) ва у зот билан бўлган мўминларга нажот бердик. Улар Аллоҳ юборган бало-офатлардан омонда бўлдилар. Яъни, батамом ҳалокатга гирифтор қилдик. Уларнинг Муғайс деб аталгувчи водийлари узра узоқ муддат давом этган қурғоқчиликдан сўнг бир булут намоён бўлди. Од қавми, мана шу келаётган булут бизга ёмғир ёғади, деб шод бўлишди. Аммо орзиқиб кутилган булут етиб келганида ундан қаттиқ шамол уфурилиб, барчаларини ҳалок қилди. Улардан бирортаси омон қолмай, «кетлари узулди».)

وَإِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَٰلِحًۭا ۗ قَالَ يَٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُۥ ۖ قَدْ جَآءَتْكُم بَيِّنَةٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ ۖ هَٰذِهِۦ نَاقَةُ ٱللَّهِ لَكُمْ ءَايَةًۭ ۖ فَذَرُوهَا تَأْكُلْ فِىٓ أَرْضِ ٱللَّهِ ۖ وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٍۢ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿73﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Самуд қавмига ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Сизларга Парвардигорингиз томонидан ҳужжат — мана бу Аллоҳ (юборган) туя сизлар учун оят — мўъжиза бўлиб келди. Бас, уни Аллоҳнинг ерида еб-ичиб юрган ҳолида қўйиб юборинглар ва унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни аламли азоб ушлайди (азобга йўлиқасизлар)».[2]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Самудга биродари Солиҳни (юбордик). У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизга Парвардигорингиздан ҳужжат келди. Аллоҳнинг мана бу туяси сизларга белгидир. Уни Аллоҳнинг ерида тек қўйинглар, еб-ичиб юраверсин. Унга ёмонлик етказманглар. Тағин сизни аламли азоб тутиб қолмасин».

Мухаммад Содик

Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Мана бу Аллоҳнинг туяси сизларга оят-белгидир. Уни Аллоҳнинг ерида тек қўйинглар. Унга ёмонлик етказманглар. Яна сизни аламли азоб тутмасин-а! (Бошқа сураларда баён қилинишича, Самуд қавми Солиҳдан (а. с.) Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи оят-белги келтиришни талаб қилганларида, Аллоҳ таоло катта харсанг тошдан бир туяни чиқарган. Шунинг учун ҳам у «Аллоҳнинг туяси» деб аталмоқда. Самуд қавмидан баъзи шахслар бу мўъжизавий туяни кўриб иймон келтирдилар. Туя яйловда ўтлаб юраверди. Сувдан истифода қилиш эса, навбатли бўлди. Чунончи, сувни бир кун туя, бир кун Самуд қавми истеъмол этар эдилар.)

وَٱذْكُرُوٓا۟ إِذْ جَعَلَكُمْ خُلَفَآءَ مِنۢ بَعْدِ عَادٍۢ وَبَوَّأَكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ تَتَّخِذُونَ مِن سُهُولِهَا قُصُورًۭا وَتَنْحِتُونَ ٱلْجِبَالَ بُيُوتًۭا ۖ فَٱذْكُرُوٓا۟ ءَالَآءَ ٱللَّهِ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ ﴿74﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

«Сизларни Од (қавми)дан кейин халифа қилиб қўйганини ва сизларга Ернинг текисликларида (ёзлик) қасрлар қуриб олишингиз, тоғлик жойларида (қишлик) бошпаналар йўниб (тиклаб) олишингиз учун маскан берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва Ерда бузғунчилик қилиб санқиб юрмангиз!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизларга ернинг текисликларида қасрлар қуришингиз, тоғларини эса йўниб, ундан уйлар қилиб олишингиз учун имкон берганини эслангиз! Бас, Аллоҳнинг неъматларини эслангиз ва ерда бузғунчилик қилиб юрмангиз!

Мухаммад Содик

Ва сизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизга ер юзида имкон бериб, текисликларида қасрлар қуриб, тоғлардан уйлар ўйганларингизни эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг ва ер юзида фасод-ла бузғунчилик қилманг!» деди. (Ривоятларда баён этилишича, Аллоҳ таоло гуноҳ амаллар қилгани учун Од қавмини ҳалокатга гирифтор этганидан сўнг, уларнинг диёрида Самуд номли қавм макон этиб, ўша ерларни обод қилганлар. Уларнинг умрлари бардавом бўлиб, фаровон турмуш кечирганлар. Паст-текислик жойларни танлаб, улкан қасрлар бунёд этганлар. Тоғлар бағрида тошларни ўйиб уйлар ясаганлар. Ҳозиргача ўша масканларнинг баъзилари сақланиб қолган. Солиҳ (а. с.) уларга бу нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг неъмати эканини эслатиб, уларни шукр қилишга ундадилар.)

قَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ لِلَّذِينَ ٱسْتُضْعِفُوا۟ لِمَنْ ءَامَنَ مِنْهُمْ أَتَعْلَمُونَ أَنَّ صَٰلِحًۭا مُّرْسَلٌۭ مِّن رَّبِّهِۦ ۚ قَالُوٓا۟ إِنَّا بِمَآ أُرْسِلَ بِهِۦ مُؤْمِنُونَ ﴿75﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар бечораларига — уларнинг ораларидаги мўмин бўлган зотларга: «Солиҳни Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар деб билурмисиз?», дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз унинг воситасида юборилган нарсага (динга) иймон келтиргувчимиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қавмидаги мутакаббир зодагонлари заиф-бечораларидан иймон келтирганларига: «Солиҳни Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбар деб билурмисиз?» - дейишди. Улар айтдилар: «Албатта, биз у орқали юборилган нарсага иймон келтиргувчимиз».

Мухаммад Содик

Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар, заифҳол бўлганлардан иймон келтирганларига: «Солиҳни Роббидан Пайғамбар қилиб юборилган, деб билмоқдамисиз?!» дедилар. Улар: «Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймон келтирувчилармиз» дедилар.

قَالَ ٱلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوٓا۟ إِنَّا بِٱلَّذِىٓ ءَامَنتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ﴿76﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мутакаббир кимсалар эса: «Биз сизлар иймон келтирган динга кофирмиз», дейишди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мутакаббир бўлганлар дедилар: «Албатта, биз сиз иймон келтирган нарсага кофирмиз».

Мухаммад Содик

Мутакаббир бўлганлар: «Албатта, биз сиз иймон келтирганга кофирмиз», дедилар.

فَعَقَرُوا۟ ٱلنَّاقَةَ وَعَتَوْا۟ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ وَقَالُوا۟ يَٰصَٰلِحُ ٱئْتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿77﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кейин туяни сўйиб юборишди ва Парвардигорларининг амридан юз ўгиришди, сўнг: «Эй Солиҳ, агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилган нарсангни (яъни, Аллоҳнинг азобини) келтир-чи?», дейишди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, туяни сўйдилар, Парвардигорларининг фармонидан юз ўгирдилар ва дедилар: «Эй Солиҳ, агар пайғамбарлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир».

Мухаммад Содик

Бас, туяни сўйдилар, Роббилари амрида тажовузкорлик қилишди ва: «Эй Солиҳ, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» дедилар. (Аллоҳнинг, туяни тек қўйинглар, унга ёмонлик етказманглар, деган амрига қасдма-қасд уни ўлдирдилар. Куфрда ҳаддан ошдилар.)

فَأَخَذَتْهُمُ ٱلرَّجْفَةُ فَأَصْبَحُوا۟ فِى دَارِهِمْ جَٰثِمِينَ ﴿78﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, уларни шиддатли зилзила тутиб, турган жойларида қотиб қолдилар.

Мухаммад Содик

Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар.

فَتَوَلَّىٰ عَنْهُمْ وَقَالَ يَٰقَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّى وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَٰكِن لَّا تُحِبُّونَ ٱلنَّٰصِحِينَ ﴿79﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кейин (Солиҳ) улардан юз ўгириб (ўзича) деди: «Эй қавмим, мана, мен сизларга Парвардигоримнинг динини етказдим ва сизларга насиҳатлар қилдим. Лекин сизлар холис насиҳат қилгувчиларни севмайсиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кейин (Солиҳ) улардан юз ўгириб деди: «Эй қавмим, мана, мен сизларга Парвардигоримнинг рисолатини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим. Лекин сизлар насиҳат қилгувчиларни севмас экансизлар».

Мухаммад Содик

Кейин, У улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, мен сизга Роббимнинг юборганини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмас экансиз», деди.

وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِۦٓ أَتَأْتُونَ ٱلْفَٰحِشَةَ مَا سَبَقَكُم بِهَا مِنْ أَحَدٍۢ مِّنَ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿80﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Лут (пайғамбар) ўз қавмига: «Шундай бузуқлик қиласизларми? Ахир сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди-ку?!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Лутни (юбордик). У қавмига деди: «Сизлардан илгари бутун оламлардаги бирон кимса қилмаган бузуқликни қиласизларми?!

Мухаммад Содик

Ва Лутни (юбордик). Унинг ўз қавмига: «Сиздан олдин оламларда ҳеч ким қилмаган фоҳиша ишни қиласизларми?!

إِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ ٱلرِّجَالَ شَهْوَةًۭ مِّن دُونِ ٱلنِّسَآءِ ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌۭ مُّسْرِفُونَ ﴿81﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Наҳотки) сизлар хотинларингизни қўйиб, нафсингизни қондириш учун эркакларга борсангиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсиз», деганини эсланг!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар ҳаддидан ошган қавмсизлар!»

Мухаммад Содик

Албатта, сизлар аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қилмоқдасизлар. Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деганини эсла. (Лут (а. с.) қиссаларида, у зот дафъатан ўз қавмларининг улкан қабиҳ ишлари–баччабозликларини қоралашга бошлайдилар. Аллоҳ таоло инсонни эркак ва аёл жинсида яратди. Ҳар бирига ўзига хос аъзолар ва хусусиятлар берди. Аллоҳ таоло инсон зотини жинсий яқинлик йўли билан яратиб, унинг насли покиза йўл билан кўпайиб туришини ирода ва ҳаётий зарурат қилди. Бу йўлдан тажовуз қилганлар ва Аллоҳ иродасига зид бориб, эркакларга шаҳват ила яқинлик қиладиганлар ақидаси бузуқ ва тубан кишилар ҳисобланадилар. Шу боисдан мазкур қиссада худди шу фоҳишалик бош масала қилиб кўтарилади. Бинобарин, Лут (а. с.) бу ёруғ оламда ҳеч бир зот қилмаган улкан гуноҳга биринчи бўлиб қўл урган қавмларини: «Йўқ! Сизлар исрофчи қавмсиз!» деб таърифламоқдалар.)

وَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُوٓا۟ أَخْرِجُوهُم مِّن قَرْيَتِكُمْ ۖ إِنَّهُمْ أُنَاسٌۭ يَتَطَهَّرُونَ ﴿82﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қавмнинг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (яъни, Лут ва тобеъларини) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қавмнинг жавоби эса: «Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан», дейишдан ўзга нарса бўлмади.

Мухаммад Содик

Қавмнинг жавоби: «Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг, чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан», дейишларидан бошқа нарса бўлмади. (Инсофни кўринг. Инсон табиатига мувофиқ иш қилган, ҳалолу пок бўлиб, бошқаларни покизаликка чақирган кишилар юртларидан ихрож қилинар эканлар. Уларнинг «айблари» битта–жуда ҳам покиза одам бўлганликлари. Инсонийлик қиёфасини йўқотган қавм шу даражага етар экан-да. Ўзлари инсоният бўйнига тавқи лаънат бўлиб осиладиган амалларни тап тортмай қилаётганлари етмаганидек, уларга ўхшашни хоҳламаган, инсонлигини йўқотмаган, Аллоҳнинг амрида юришга ҳаракат қилганларни покизаликда айблайдилар.)

فَأَنجَيْنَٰهُ وَأَهْلَهُۥٓ إِلَّا ٱمْرَأَتَهُۥ كَانَتْ مِنَ ٱلْغَٰبِرِينَ ﴿83﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, унга ва аҳлига (яъни, Лут ва унга тобеъ бўлган зотларга) нажот бердик. Магар унинг хотини (нажот топмади, чунки у Аллоҳнинг азобида) қолиб ҳалок бўлгувчилардан эди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Фақат хотини (қолиб) ҳалок бўлгувчилардан бўлди.

Мухаммад Содик

Бас, унга ва аҳлига нажот бердик. Магар хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлди. (Пайғамбарга фақат унинг оила аъзоларигина иймон келтирдилар. Аммо уларнинг орасидан ҳам энг яқин кишиси–хотини иймон келтирмади. Оқибатда у жинояткор қавмга қўшилиб ҳалок бўлди.)

وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَرًۭا ۖ فَٱنظُرْ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿84﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларнинг устига даҳшатли ёмғир — тош ёғдирдик. Ана энди жиноятчи — осий қавмнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларнинг устига даҳшатли ёмғир (тош) ёғдирдик. Ана энди жиноятчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.

Мухаммад Содик

Ва Биз уларнинг устидан «ёмғир» ёғдирдик. Жинояткорларнинг оқибати қандай бўлганига назар сол! (Аллоҳ таоло уларнинг устидан тош селини ёғдирди ва барчалари ҳалок бўлдилар. )

وَإِلَىٰ مَدْيَنَ أَخَاهُمْ شُعَيْبًۭا ۗ قَالَ يَٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَٰهٍ غَيْرُهُۥ ۖ قَدْ جَآءَتْكُم بَيِّنَةٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ ۖ فَأَوْفُوا۟ ٱلْكَيْلَ وَٱلْمِيزَانَ وَلَا تَبْخَسُوا۟ ٱلنَّاسَ أَشْيَآءَهُمْ وَلَا تُفْسِدُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ بَعْدَ إِصْلَٰحِهَا ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌۭ لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ ﴿85﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқдир. Сизларга Парвардигорингиз тарафидан ҳужжат (яъни, дин) келди. Бас, ўлчов ва тарозини комил қилиб (тортингиз) ва одамларнинг ҳақларидан уриб қолмангиз ҳамда Ер (юзи пайғамбарлар юбориш билан) ўнглаб қўйилганидан кейин, унда (кофирлик билан) бузғунчилик қилиб юрманглар. Агар мўмин бўлсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этингиз, одамларнинг нарсаларидан камайтириб қолмангиз ва ер юзи ислоҳ бўлганидан кейин унда бузғунчилик қилмангиз. Агар мўмин бўлсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир».

Мухаммад Содик

Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларидан камитиб қолманг ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, шундай қилмоғингиз ўзингиз учун яхшидир.

وَلَا تَقْعُدُوا۟ بِكُلِّ صِرَٰطٍۢ تُوعِدُونَ وَتَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ مَنْ ءَامَنَ بِهِۦ وَتَبْغُونَهَا عِوَجًۭا ۚ وَٱذْكُرُوٓا۟ إِذْ كُنتُمْ قَلِيلًۭا فَكَثَّرَكُمْ ۖ وَٱنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿86﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ҳар кўчада (одамларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлида тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Озчилик (яъни, куч-қувватсиз, ночор) бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирганини (яъни, куч-қудратли, азиз қилганини) эсланг ва бузғунчи кимсаларнинг оқибати (қисмати) қандай бўлганини кўринг.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ҳар кўчада (одамларни) қўрқитиб ва Аллоҳга иймон келтирган зотларни Унинг йўлидан тўсиб ҳамда у йўлни бузишга ҳаракат қилиб ўтирмангиз! Эслангиз! Озчилик эдингиз, сизларни кўпайтирди. Кўрингиз! Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлди?!

Мухаммад Содик

Ҳар кўчада ўтириб олиб қўрқитманг. Аллоҳнинг йўлидан Унга иймон келтирганларни тўсманг ва у(йўл)ни эгри бўлишини истаманг. Оз бўлган чоғингизда сизни кўпайтириб қўйганини эсланг. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.

وَإِن كَانَ طَآئِفَةٌۭ مِّنكُمْ ءَامَنُوا۟ بِٱلَّذِىٓ أُرْسِلْتُ بِهِۦ وَطَآئِفَةٌۭ لَّمْ يُؤْمِنُوا۟ فَٱصْبِرُوا۟ حَتَّىٰ يَحْكُمَ ٱللَّهُ بَيْنَنَا ۚ وَهُوَ خَيْرُ ٱلْحَٰكِمِينَ ﴿87﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар сизлардан бир тоифа мен билан юборилган динга иймон келтирувчи бўлиб, бошқа бир тоифа эса иймон келтирмаса, у ҳолда то Аллоҳ ўртамизда Ўз ҳукмини чиқаргунича (яъни, ким ҳақ, ким ноҳақ эканлиги маълум бўлгунича) сабр қилингиз. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидир».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизлардан бир тоифа мен билан юборилган динга иймон келтириб, бошқа бир тоифа эса иймон келтирмаса, бас, то ўртамизда Аллоҳ ҳукм қилгунича сабр қилингиз. У ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидир.

Мухаммад Содик

Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир», деди. (Аллоҳ таоло ушбу ояти карималарда аввало Шуайбни (а. с.) Мадянга Пайғамбар қилиб юборганини, кейин эса, у кишининг ўз қавмларига қилган пандларини келтирмоқда. Мадянликлар ҳам асли араблар бўлиб, уларнинг ерлари Ақаба қўлтиғидан Тури Синога қадар чўзилган. Шуайбнинг (а. с.) қавми кўпроқ амалий ширкка мубтало бўлганга ўхшайди. Чунки муомала ишларида Аллоҳнинг буйруғини адо этмай, бошқанинг амрини бажаришдан, ўлчов ва тарозудан уриб қолиб, бировларнинг ҳаққини ейишдан қайтаришлари шунга далолат қилмоқда. Бу ва бу каби, Аллоҳ йўриқларини четлаб, бошқа йўлга юриш Аллоҳ таоло ер юзини ислоҳ қилиб қўйганидан кейин уни бузишдан иборат эканига ишора этиб: «ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчилик қилманг», демоқдалар.)

۞ قَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ لَنُخْرِجَنَّكَ يَٰشُعَيْبُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَكَ مِن قَرْيَتِنَآ أَوْ لَتَعُودُنَّ فِى مِلَّتِنَا ۚ قَالَ أَوَلَوْ كُنَّا كَٰرِهِينَ ﴿88﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда) унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар: «Эй Шуайб, ё сени ва сен билан бирга иймон келтирган кишиларни қишлоғимиздан ҳайдаб чиқарамиз, ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар», дейишди. У айтди: «Агар (динингизни) ёмон кўрсак ҳам-а?

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Унинг қавмидан бўлган мутакаббир кимсалар: «Эй Шуайб, ё сени ва сен билан бирга иймон келтирган кишиларни қишлоғимиздан ҳайдаб чиқарамиз, ёки сизлар бизнинг динимизга қайтасизлар», дейишди. У айтди: «Ёмон кўрсак ҳам-а?

Мухаммад Содик

Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар: «Эй Шуайб, ёки, албатта, сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни ўз қишлоғимиздан чиқарамиз, ёки ўз миллатимизга қайтасизлар», дедилар. У: «Гарчи ёмон кўрувчи бўлсак ҳам-а?!

قَدِ ٱفْتَرَيْنَا عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا إِنْ عُدْنَا فِى مِلَّتِكُم بَعْدَ إِذْ نَجَّىٰنَا ٱللَّهُ مِنْهَا ۚ وَمَا يَكُونُ لَنَآ أَن نَّعُودَ فِيهَآ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّنَا ۚ وَسِعَ رَبُّنَا كُلَّ شَىْءٍ عِلْمًا ۚ عَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلْنَا ۚ رَبَّنَا ٱفْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِٱلْحَقِّ وَأَنتَ خَيْرُ ٱلْفَٰتِحِينَ ﴿89﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар Аллоҳ бизга ўша динингиздан нажот берганидан кейин яна унга қайтсак, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган бўламиз-ку? (яъни, аслида бўлмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қилган бўламиз-ку?) Биз учун у динга қайтиш жоиз эмас, магар Парвардигоримиз — Аллоҳ (бизни йўлдан оздиришни) хоҳласагина (қайтишимиз мумкин). Парвардигоримизнинг илми ҳамма нарсани қамраб олгандир. Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилдик (суяндик). Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳ бизга (ботил) динингиздан нажот берганидан кейин яна унга қайтсак, албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Парвардигоримиз Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Парвардигоримиз ҳамма нарсани Ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ила ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан».

Мухаммад Содик

Агар сизнинг миллатингизга Аллоҳ бизга ундан нажот бергандан сўнг қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Роббимиз–Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Роббимиз ҳамма нарсани ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан», деди. (Яъни, биз учун ширк ва куфр миллатига, яъни, ортга қайтиш мутлақо мумкин эмас. Биз иймон келтирдик ва унинг лаззатини татиб кўрдик. Энди ёлғиз, бир ҳолатдагина–Аллоҳ бизни адаштиришни ирода қилсагина, ортга қайтишимиз мумкин. Зеро, Унинг иродасига ҳеч қачон бас келиб бўлмайди. Келажакда қилажак жамики амалларимизни ҳам унинг Ўзига топширдик. Биз фақат Аллоҳга суянамиз. Сизнинг таҳдид ва зўрлигингиз, сохта худоларингиздан заррача ҳайиқмаймиз, уларга эътибор бермаймиз ҳам. Шу йўл билан ишни ўзининг ҳақиқий эгаси ҳукмига ҳавола қилиб, иймон ва куфр ўртасида ҳукм чиқарувчи ҳокими мутлаққа мурожаат этдилар.)

وَقَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ لَئِنِ ٱتَّبَعْتُمْ شُعَيْبًا إِنَّكُمْ إِذًۭا لَّخَٰسِرُونَ ﴿90﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда унинг) қавмидан кофир бўлган кимсалар: «Қасамки, агар Шуайбга эргашсанглар, албатта зиён кўргувчи бўлурсизлар», дейишди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Унинг қавмидан куфр келтирган кимсалар: «Агар Шуайбга эргашсангиз, албатта, зиён кўрувчи бўлурсиз», – дедилар.

Мухаммад Содик

Унинг қавмидан бўлган, куфр келтирган зодагонлар: «Агар Шуайбга эргашсангиз, у ҳолда, албатта, зиён кўрувчидирсиз», дедилар.

فَأَخَذَتْهُمُ ٱلرَّجْفَةُ فَأَصْبَحُوا۟ فِى دَارِهِمْ جَٰثِمِينَ ﴿91﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида тўкилдилар (ҳалок бўлдилар).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар.

Мухаммад Содик

Бас, уларни шиддатли зилзила олди ва жойларида ўтириб қолдилар.

ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ شُعَيْبًۭا كَأَن لَّمْ يَغْنَوْا۟ فِيهَا ۚ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ شُعَيْبًۭا كَانُوا۟ هُمُ ٱلْخَٰسِرِينَ ﴿92﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Шуайбни ёлғончи қилган кимсалар гўё у ерда яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуайбни ёлғончи қилган кимсаларнинг ўзлари зиён кўргувчи бўлдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Шуайбни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуайбни ёлғончига чиқарганларнинг ўзлари зиён кўрувчи бўлдилар.

Мухаммад Содик

Шуайбни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуайбни ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўрувчилар бўлдилар. (Яъни, мазкур шиддатли зилзиладан кейин Шуайбга (а. с.) мухолиф бўлган кофирлар ҳалок бўлиб, батамом гумдон бўлиб кетдилар.)

فَتَوَلَّىٰ عَنْهُمْ وَقَالَ يَٰقَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَٰلَٰتِ رَبِّى وَنَصَحْتُ لَكُمْ ۖ فَكَيْفَ ءَاسَىٰ عَلَىٰ قَوْمٍۢ كَٰفِرِينَ ﴿93﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кейин (Шуайб) улардан юз ўгириб, (ўзича) деди: «Эй қавмим, мана, мен Парвардигоримнинг динини сизларга етказдим ва насиҳатлар қилдим. Энди шунча ваъз-насиҳатлардан кейин ҳам кофир (бўлган) қавмга қандай қайғурурман?»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кейин улардан юз ўгириб деди: «Эй қавмим, мен сизларга Парвардигоримнинг юборганларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим. Энди қандай кофир қавмга қайғурай?»

Мухаммад Содик

Кейин У улардан юз ўгирди ва: «Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг юборганларини етказган эдим ҳамда сизга насиҳат қилган эдим. Қандай қилиб кофир қавмларга қайғурай», деди.

وَمَآ أَرْسَلْنَا فِى قَرْيَةٍۢ مِّن نَّبِىٍّ إِلَّآ أَخَذْنَآ أَهْلَهَا بِٱلْبَأْسَآءِ وَٱلضَّرَّآءِ لَعَلَّهُمْ يَضَّرَّعُونَ ﴿94﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Биз бирон қишлоққа (жойга) пайғамбар юборсак (ва у ердаги одамлар биз юборган пайғамбарга иймон келтиришмаса) албатта унинг аҳлини тавба-тазарру қилишлари учун қашшоқлик ва мусибатлар билан ушлаганмиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қайси бир қишлоққа пайғамбар юборсак, унинг аҳлини бахтсизлик ва мусибатлар ила тутганмиз. Шояд, шунда тавба-тазарру қилсалар.

Мухаммад Содик

Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусибатлар ила тутганмиз.

ثُمَّ بَدَّلْنَا مَكَانَ ٱلسَّيِّئَةِ ٱلْحَسَنَةَ حَتَّىٰ عَفَوا۟ وَّقَالُوا۟ قَدْ مَسَّ ءَابَآءَنَا ٱلضَّرَّآءُ وَٱلسَّرَّآءُ فَأَخَذْنَٰهُم بَغْتَةًۭ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿95﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сўнгра ўша ёмонлик ўрнига яхшиликни (бой-бадавлатлик ва хотиржамликни) алмаштириб қўйдик. Ҳатто кўпайишиб кетганларида ва: «Бундай қийинчилик ва кенгчиликлар ота-боболаримизга ҳам етгай (яъни, бизнинг динсизлигимизнинг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, балки дунёнинг тартиби ўзи шунақа — бир танглик келса, бир мўл-кўлчилик бўлади)», дейишгач, уларни ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан (бирон бало-ҳалокат билан) ушладик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кейин ёмонликни яхшиликка алмаштирганмиз. Ўзларидан кўпайиб: «Ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида эса уларни ўзларига сездирмай, тўсатдан тутганмиз.

Мухаммад Содик

Сўнгра ёмонликни яхшиликга алмаштирганмиз. Токи кўпайишиб ва «ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида, уларни ўзларига сездирмай тўсатдан тутганмиз. (Вақт-соати келиб Аллоҳ таоло мазкур ёмон ҳолатларни яхшилик ҳолатларга алмаштириб қўяди. Одамлар бу яхши ҳолларда янада кўпайишади. Аммо бу зиёдалик ҳам улар учун синов эканлигини англаб етмайдилар. Аллоҳ уларни шукр қилармикин, деб яхши ҳолатларга солганини билмайдилар.)

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ ٱلْقُرَىٰٓ ءَامَنُوا۟ وَٱتَّقَوْا۟ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَٰتٍۢ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ وَلَٰكِن كَذَّبُوا۟ فَأَخَذْنَٰهُم بِمَا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ ﴿96﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Агар қишлоқлар аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик.

Мухаммад Содик

Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик. (Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин.)

أَفَأَمِنَ أَهْلُ ٱلْقُرَىٰٓ أَن يَأْتِيَهُم بَأْسُنَا بَيَٰتًۭا وَهُمْ نَآئِمُونَ ﴿97﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У қишлоқларнинг аҳли бало-қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржам бўлиб қолдиларми? (Кутмаганмидилар?)

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржам бўлиб қолдиларми?!

Мухаммад Содик

Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз тунда, ухлаётган ҳолларида келишидан хотиржаммилар?!

أَوَأَمِنَ أَهْلُ ٱلْقُرَىٰٓ أَن يَأْتِيَهُم بَأْسُنَا ضُحًۭى وَهُمْ يَلْعَبُونَ ﴿98﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ёки у қишлоқларнинг аҳли бало-қазойимиз чошгоҳ пайтида, ўйин-кулги қилаётган ҳолларида келиб қолишидан хотиржаммилар?

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз чошгоҳ пайтида, ўйнаётган ҳолларида келишидан хотиржам бўлиб қолдиларми?!

Мухаммад Содик

Қишлоқлар аҳли уларга Бизнинг бало-қазойимиз чошгоҳда, ўйнаётган ҳолларда келишидан хотиржаммилар?!

أَفَأَمِنُوا۟ مَكْرَ ٱللَّهِ ۚ فَلَا يَأْمَنُ مَكْرَ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلْقَوْمُ ٱلْخَٰسِرُونَ ﴿99﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур.[3]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб қолдиларми?! Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлур.

Мухаммад Содик

Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?! Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўларлар. (Ғафлатга солиб, гуноҳ қилса ҳам, дахлсиз тек қўйиб, кейин туйқусдан сездирмай олиш Аллоҳнинг ишидир, яъни, макридир.)

أَوَلَمْ يَهْدِ لِلَّذِينَ يَرِثُونَ ٱلْأَرْضَ مِنۢ بَعْدِ أَهْلِهَآ أَن لَّوْ نَشَآءُ أَصَبْنَٰهُم بِذُنُوبِهِمْ ۚ وَنَطْبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَسْمَعُونَ ﴿100﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бу ерга (илгариги) эгаларидан кейин меросхўр бўлаётган кимсаларни, агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд-насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бу ерга (олдинги) эгаларидан кейин меросхўр бўлаётган кимсаларга, агар хоҳласак, гуноҳлари туфайли мусибат етказишимиз ва қалбларига муҳр босиб, эшитмайдиган қилиб қўйишимиз аён бўлмадими?!

Мухаммад Содик

Ерга унинг аҳлидан кейин меросхўр бўлганларга, агар хоҳласак, гуноҳлари туфайли уларга мусибат етказишимиз ва қалбларига муҳр босиб, эшитмайдиган қилиб қўйишимиз аён бўлмадими?!

تِلْكَ ٱلْقُرَىٰ نَقُصُّ عَلَيْكَ مِنْ أَنۢبَآئِهَا ۚ وَلَقَدْ جَآءَتْهُمْ رُسُلُهُم بِٱلْبَيِّنَٰتِ فَمَا كَانُوا۟ لِيُؤْمِنُوا۟ بِمَا كَذَّبُوا۟ مِن قَبْلُ ۚ كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِ ٱلْكَٰفِرِينَ ﴿101﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга ўша қишлоқлар — уларнинг хабарларидан сўйлаётирмиз. Албатта, уларга пайғамбарлари ҳужжат-мўъжизалар келтирганлар, аммо улар илгари (яъни, мўъжизалар келмай туриб, пайғамбарларини) ёлғончи қилганлари сабабли (мўъжизалар келгандан кейин ҳам) иймон келтирувчи бўлмадилар. Аллоҳ кофирларнинг кўнгилларини ана шундай муҳрлаб қўюр.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизга ўша қишлоқлар ва уларнинг хабарларидан сўйлаётирмиз. Албатта, уларга пайғамбарлари ҳужжат-мўъжизалар келтирганлар. Аммо, улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Аллоҳ кофирлар қалбига ана шундай қилиб муҳр босди.

Мухаммад Содик

Биз сенга ана ўша қишлоқларнинг хабарларини қисқа қилиб айтиб бермоқдамиз. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарлари очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келдилар. Аммо улар олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирмадилар. Аллоҳ шундай қилиб кофирлар қалбига муҳр босди.

وَمَا وَجَدْنَا لِأَكْثَرِهِم مِّنْ عَهْدٍۢ ۖ وَإِن وَجَدْنَآ أَكْثَرَهُمْ لَفَٰسِقِينَ ﴿102﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларнинг аксарида бирон аҳд (яъни, аҳдга вафодорликни) топмадик ва мудом уларнинг аксарини итоатсиз ҳолда топдик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларнинг кўпларида аҳдга вафо кўрмадик. Уларни қачон топсак, фосиқликда топдик.

Мухаммад Содик

Уларнинг кўпларида аҳдга вафо кўрмадик. Агар уларнинг кўпларини топсак ҳам, фосиқликда топдик. (Яъни, улар субутсиз кимсалар бўлиб, аҳдга ҳеч вафо қилмасдилар. Бу қавмнинг аксари қисми фақат фосиқлик билан машғул эди. Фосиқликнинг маъноси Аллоҳ чизиб кўрсатган чегарадан чиқишдир. Яъни, улар Аллоҳ кўрсатган йўлдан озган кимсалар сирасидан эдилар.)

ثُمَّ بَعَثْنَا مِنۢ بَعْدِهِم مُّوسَىٰ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِۦ فَظَلَمُوا۟ بِهَا ۖ فَٱنظُرْ كَيْفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿103﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сўнгра — улардан кейин Мусони Ўз оятларимиз билан Фиръавн ва унинг одамларига юборган эдик, улар (у оятларга) золим-кофир бўлдилар. Ана энди бузғунчиларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кейин уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавн ва унинг одамларига юбордик. Бас, у (оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.

Мухаммад Содик

Сўнгра уларнинг ортидан Мусони Ўз оятларимиз ила Фиръавн ва унинг зодагонларига юбордик. Бас, у(оят)ларга зулм қилдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол.

وَقَالَ مُوسَىٰ يَٰفِرْعَوْنُ إِنِّى رَسُولٌۭ مِّن رَّبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿104﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Мусо) деди: «Эй Фиръавн, албатта мен барча оламларнинг Парвардигоридан элчиман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо деди: «Эй Фиръавн, албатта, мен оламлар Парвардигори (тарафидан юборилган) пайғамбарман».

Мухаммад Содик

Мусо: «Эй Фиръавн, албатта, мен оламларнинг Роббидан Пайғамбарман.

حَقِيقٌ عَلَىٰٓ أَن لَّآ أَقُولَ عَلَى ٱللَّهِ إِلَّا ٱلْحَقَّ ۚ قَدْ جِئْتُكُم بِبَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّكُمْ فَأَرْسِلْ مَعِىَ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿105﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Менинг зиммамда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтиш бордир. Мана, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келтирдим. Бас, энди Бани Исроилни мен билан бирга (ўз юртларига) жўнатгин».[4]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Менинг зиммамда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтиш бордир. Мана, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келтирдим. Энди мен билан Бани Исроилни қўйиб юбор».

Мухаммад Содик

Менга Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтмаслик лозимдир. Батаҳқиқ, мен сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин ҳужжат келтирдим. Мен ила Бани Исроилни қўйиб юбор», деди. (Фиръавн Бани Исроилни қул-банда қилиб олган ва уларга Робб эканига шубҳаланмас эди. Мусо (а. с.) унга ҳақиқий Робб Аллоҳ эканини тушунтириб, Бани Исроилни озод қилиш ўша ягона Аллоҳнинг–ҳақиқий Роббнинг амри ни изҳор этдилар.)

قَالَ إِن كُنتَ جِئْتَ بِـَٔايَةٍۢ فَأْتِ بِهَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّٰدِقِينَ ﴿106﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Фиръавн): «Агар ростгўй кишилардан бўлиб, оят-мўъжиза билан келган бўлсанг, қани, уни келтир», деди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

(Фиръавн): «Агар ростгўй кишилардан бўлиб, оят-мўъжиза билан келган бўлсанг, қани, уни келтир», деди.

Мухаммад Содик

У: «Агар оят-мўъжиза келтирган бўлсанг, ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни», деди.

فَأَلْقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ ثُعْبَانٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿107﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо ростакам аждарга айланди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Шунда (Мусо) асосини ташлаган эди, бирдан у ҳақиқий аждарга айланди.

Мухаммад Содик

Асосини ташлаган эди... баногоҳ у аниқ аждар бўлди.

وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِىَ بَيْضَآءُ لِلنَّٰظِرِينَ ﴿108﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди (ҳолбуки, Мусо қорамағиз одам эди).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ва қўлини чиқарган эди, бирдан у қараб турганларга оппоқ бўлиб кўринди.

Мухаммад Содик

Ва қўлини чиқарган эди... баногоҳ у назар солувчиларга оппоқ бўлиб кўринди. (Аслида, Мусо (а. с.) буғдойранг тусда эдилар. Фиръавн мўъжиза кўрсатишни талаб қилганда қўлларини қўлтиқларидан чиқарган заҳоти оппоқ тусда намоён бўлди.)

قَالَ ٱلْمَلَأُ مِن قَوْمِ فِرْعَوْنَ إِنَّ هَٰذَا لَسَٰحِرٌ عَلِيمٌۭ ﴿109﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Фиръавн қавмидан (яъни, қибтийлардан) бўлган кимсалар: «Шубҳасиз, бу (Мусо ўткир сеҳргардир)», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Фиръавн қавмидан бўлган кимсалар дедилар: «Албатта, бу моҳир сеҳргардир».

Мухаммад Содик

Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: «Албатта, бу билимдон сеҳргардир!

يُرِيدُ أَن يُخْرِجَكُم مِّنْ أَرْضِكُمْ ۖ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ ﴿110﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Фиръавн айтди: «У сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

"У сизларни ерингиздан чиқармоқчи бўляпти. Энди шунга нима дейсизлар?»

Мухаммад Содик

Сизларни ерингиздан чиқаришни хоҳлайди. Бас, нимага амр қиласизлар?» дедилар.

قَالُوٓا۟ أَرْجِهْ وَأَخَاهُ وَأَرْسِلْ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَٰشِرِينَ ﴿111﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар дедилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни (кетказмай) ушлаб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни юборгин.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар дедилар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга (сеҳргарларни) тўпловчиларни юбор».

Мухаммад Содик

Улар: «Уни ва акасини қўйиб тургин-да, шаҳарларга тўпловчиларни юбор.

يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَٰحِرٍ عَلِيمٍۢ ﴿112﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уулар сенга жами ўткир сеҳргарларни келтирсинлар».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

"(Мамлакатдаги) барча моҳир сеҳргарларни сенга олиб келсинлар».

Мухаммад Содик

Ҳамма билимдон сеҳргарларни сенга олиб келсинлар», дедилар. (Мусо ва акаси Ҳорунни қўйиб тургин-да, барча шаҳарларга одам юбор, улар бор билимдон сеҳргарларни тўплаб келсинлар.)

وَجَآءَ ٱلسَّحَرَةُ فِرْعَوْنَ قَالُوٓا۟ إِنَّ لَنَا لَأَجْرًا إِن كُنَّا نَحْنُ ٱلْغَٰلِبِينَ ﴿113﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шундан кейин) сеҳргарлар Фиръавн олдига келишиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта (катта) мукофот (берурсан)», дейишди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: «Агар ғолиб бўлсак, бизга мукофот бериладими?» – дедилар.

Мухаммад Содик

Сеҳргарлар Фиръавнга келиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта, мукофот олсак керак?» дедилар.

قَالَ نَعَمْ وَإِنَّكُمْ لَمِنَ ٱلْمُقَرَّبِينَ ﴿114﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У: «Ҳа, (агар ғолиб бўлсангизлар), албатта сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар», деди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У деди: «Ҳа, (ғолиб бўлсангизлар) менинг яқин кишиларимдан бўлурсизлар».

Мухаммад Содик

У: «Ҳа. Ва, албатта, менинг яқин кишиларимдан бўлурсизлар», деди.

قَالُوا۟ يَٰمُوسَىٰٓ إِمَّآ أَن تُلْقِىَ وَإِمَّآ أَن نَّكُونَ نَحْنُ ٱلْمُلْقِينَ ﴿115﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар айтдилар: «Эй Мусо, ё сен (қўлингдаги асони) ташла, ёки биз (ўзимизнинг қўлимиздаги нарсаларимизни) ташлаймиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар айтдилар: «Эй Мусо, ё сен ташла, ёки биз ташлаймиз».

Мухаммад Содик

Улар: «Эй Мусо, ёки сен ташла, ёки биз ташловчи бўлайлик», дедилар.

قَالَ أَلْقُوا۟ ۖ فَلَمَّآ أَلْقَوْا۟ سَحَرُوٓا۟ أَعْيُنَ ٱلنَّاسِ وَٱسْتَرْهَبُوهُمْ وَجَآءُو بِسِحْرٍ عَظِيمٍۢ ﴿116﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида, одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.[5]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У: «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида одамларнинг кўзларини бўяб, даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар.

Мухаммад Содик

У: «Сизлар ташланглар», деди. Улар ташлаганларида, одамларнинг кўзини сеҳрладилар, қўрқитдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар. (Улар қўлларидаги арқон ва асоларини ташладилар. Бояги арқон ва асолар одамларнинг назарига илон бўлиб кўринди.)

۞ وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنْ أَلْقِ عَصَاكَ ۖ فَإِذَا هِىَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ ﴿117﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Баногоҳ у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Бирдан у уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади.

Мухаммад Содик

Биз Мусога: «Асонгни ташла», деб ваҳий юбордик. Бирдан у улар уйдираётган нарсани юта бошлади. (Уста сеҳргарларнинг кўзбўямачилиги тўпланганларни даҳшатга солиб қўйган эди. Мусо (а. с.) ҳам кўпчилик билан бирга содир бўлаётган воқеани кузатиб турар эдилар. Аллоҳ у зотга «Асонгни ташла», деб ваҳий юборди. Мусо (а. с.) ерга асони ташладилар. Асо аждарга айланди ва бирдан сеҳргарлар намойиш этаётган уйдирма–кўзбўямачиликларни юта бошлади.)

فَوَقَعَ ٱلْحَقُّ وَبَطَلَ مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿118﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди.

Мухаммад Содик

Бас, ҳақ қарор топди ва уларнинг қилаётганлари ботил бўлди.

فَغُلِبُوا۟ هُنَالِكَ وَٱنقَلَبُوا۟ صَٰغِرِينَ ﴿119﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлиб қайтдилар.

Мухаммад Содик

Ўша ерда енгилдилар ва беобрў бўлдилар.

وَأُلْقِىَ ٱلسَّحَرَةُ سَٰجِدِينَ ﴿120﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шу пайт) у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб:

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Шунда сеҳргарлар саждага йиқилиб дедилар:

Мухаммад Содик

Ва сеҳргарлар саждага ташланиб:

قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿121﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

«Барча оламларнинг Парвардигорига —

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Оламларнинг Парвардигорига иймон келтирдик.

Мухаммад Содик

«Оламларнинг Роббига.

رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ ﴿122﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига».

Мухаммад Содик

Мусо ва Ҳоруннинг Роббига иймон келтирдик», дедилар. (Не боисдан сеҳргарлар биринчи бўлиб иймон келтирдилар? Чунки улар Мусо (а. с.) келтирган нарса сеҳр эмас, ҳақиқий илоҳий мўъжиза эканини ҳаммадан бурун англаб етдилар. Сеҳргарларга ҳақиқат биринчи бўлиб етиб борди. Виждонлари уйғонди ва қалбларини иймон нури ёритди. Улар Аллоҳга сажда қилиш учун ўзларини ерга ташладилар.)

قَالَ فِرْعَوْنُ ءَامَنتُم بِهِۦ قَبْلَ أَنْ ءَاذَنَ لَكُمْ ۖ إِنَّ هَٰذَا لَمَكْرٌۭ مَّكَرْتُمُوهُ فِى ٱلْمَدِينَةِ لِتُخْرِجُوا۟ مِنْهَآ أَهْلَهَا ۖ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ﴿123﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Фиръавн айтди: «Мен изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Шубҳасиз, бу (қилмишингиз) ушбу шаҳардан унинг аҳолисини чиқариш учун қилган макрингиздир. Энди яқинда билурсиз;

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Фиръавн деди: «Мен сизга изн бермай туриб, унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу унинг аҳлини шаҳардан чиқариш учун сизнинг қилган макрингиздир. Ҳали биласиз.

Мухаммад Содик

Фиръавн: «Мен сизга изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, бу сизнинг шаҳардан унинг аҳлини чиқариш учун қилган макрингиздир. Ҳали биласиз.

لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَٰفٍۢ ثُمَّ لَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ ﴿124﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Албатта оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингизни) кесурман, сўнгра сизларнинг барчангизни дорга осурман».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаман ва ҳаммангизни осаман».

Мухаммад Содик

Албатта, оёқ-қўлларингизни қарама-қарши томонидан кесаман ва ҳаммангизни осаман», деди. (Бу ҳам барча фиръавнларга хос хусусият. Улар ўзларига қул бўлган фуқароларнинг ҳатто Аллоҳга иймон келтиришни ҳам ундан сўраб, илтижоланиб, адо этишларини хоҳлайдилар. Барча давр фиръавнларининг мўминларга қарши қўллайдиган услуби шу: қадимда қўл-оёқларини кесиб, осишган; ҳозирда қамайдилар, азоблайдилар, отадилар. Аммо уларнинг бу усуллари иймон нури билан чароғон бўлган қалбларга заррача қўрқинч сола олмайди.)

قَالُوٓا۟ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ ﴿125﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар дедилар: «Албатта, бизлар Парвардигоримизга қайтгувчимиз (бас, сен бизни ўлим билан қўрқита олмайсан).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар дедилар: «Албатта, биз Парвардигоримизга қайтгувчимиз.

Мухаммад Содик

Улар: «Албатта, биз Роббимизга қайтгувчимиз.

وَمَا تَنقِمُ مِنَّآ إِلَّآ أَنْ ءَامَنَّا بِـَٔايَٰتِ رَبِّنَا لَمَّا جَآءَتْنَا ۚ رَبَّنَآ أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًۭا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ ﴿126﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Сен биздан фақатгина Парвардигоримизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан. Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат мусулмон бўлган ҳолимизда ўлдиргайсан!»[6]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сен биздан фақат Парвардигоримизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Парвардигоро, устимиздан сабр ёғдир ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин».

Мухаммад Содик

Сен биздан фақат Роббимизнинг оятлари келганда уларга иймон келтирганимиз учунгина ўч олмоқдасан! Эй Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин», дедилар.

وَقَالَ ٱلْمَلَأُ مِن قَوْمِ فِرْعَوْنَ أَتَذَرُ مُوسَىٰ وَقَوْمَهُۥ لِيُفْسِدُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَيَذَرَكَ وَءَالِهَتَكَ ۚ قَالَ سَنُقَتِّلُ أَبْنَآءَهُمْ وَنَسْتَحْىِۦ نِسَآءَهُمْ وَإِنَّا فَوْقَهُمْ قَٰهِرُونَ ﴿127﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Шунда) Фиръавн қавмидан бўлган одамлар: «(Эй Фиръавн), Мусо ва қавмининг Ерда бузғунчилик қилиб юришига ҳамда сени ва худоларингни тарк этишига қўйиб берасанми?» дейишганида, у деди: «Уларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдиражакмиз. Албатта, биз уларнинг устида ғолибдурмиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Фиръавн қавмидан бўлган одамлар: «Мусо ва қавмининг сени ва худоларингни тарк қилиб, ер юзида бузғунчилик қилишларига йўл қўйиб берасанми?» – дедилар. У: «Ўғилларини ўлдириб, аёлларини тирик қолдирамиз ва биз, албатта, улар устидан қаҳр ўтказувчилармиз», – деди.

Мухаммад Содик

Фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: «Сени ва худоларингни тарк қилса ҳам, Мусо ва унинг қавмини ер юзида бузғунчилик қилишларига йўл қўйиб берасанми?» дедилар. У: «Ўғилларини ўлдирамиз ва аёлларини тирик қолдирамиз ва, албатта, биз улар устидан қаҳр ўтказувчимиз», деди.

قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِ ٱسْتَعِينُوا۟ بِٱللَّهِ وَٱصْبِرُوٓا۟ ۖ إِنَّ ٱلْأَرْضَ لِلَّهِ يُورِثُهَا مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ ۖ وَٱلْعَٰقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ ﴿128﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Фиръавннинг сўзларидан даҳшатга тушиб кетганларида) Мусо қавмига деди: «Аллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилиб беради. Оқибат тақводорларникидир», – деди.

Мухаммад Содик

Мусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилиб беради. Ва оқибат тақводорларникидир», деди.

قَالُوٓا۟ أُوذِينَا مِن قَبْلِ أَن تَأْتِيَنَا وَمِنۢ بَعْدِ مَا جِئْتَنَا ۚ قَالَ عَسَىٰ رَبُّكُمْ أَن يُهْلِكَ عَدُوَّكُمْ وَيَسْتَخْلِفَكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ فَيَنظُرَ كَيْفَ تَعْمَلُونَ ﴿129﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар айтдилар: «Сен бизга (пайғамбар бўлиб) келишингдан илгари ҳам (яъни, ўшанда ҳам Фиръавн ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдириб, зулм қилган эди), сен келганингдан кейин ҳам озор кўрдик». У (Мусо) деди: «Шояд Парвардигорингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни бу Ерга халифа қилса ва қандай амаллар қилишингизни кўрса».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар: «Сен бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингдан кейин ҳам озор кўрдик», дедилар. У: «Шояд, Парвардигорингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни ер юзига халифа қилса ва қандай амал қилишингизни кўрса», деди.

Мухаммад Содик

Улар: «Сен бизга келмасингдан олдин ҳам, келганингдан кейин ҳам озор тортдик», дедилар. У: «Шоядки Роббингиз душманларингизни ҳалок этиб, сизларни ер юзига халифа қилиб, қандай амал қилишингизга назар солса», деди. (Қавм Пайғамбарига таъна қилди. Сен келмасингдан бурун ҳам озор тортар эдик, ўшанда ҳам ўғилларимизни ўлдириб, аёлларимизни тирик қолдирар эдилар, сен келганингдан кейин ҳам бари бир озор топмоқдамиз. Уларнинг фикрича, Пайғамбар келиши ҳамоно ҳамма нарса уларнинг фойдасига ҳал бўлиб қолиши керак экан. Улар Пайғамбар шахсига таъна қилмоқдалар. Аммо нега ўзларига назар солмайдилар? Ўзлари нималар қилдилар? Иймон келтирдиларми? Иймон тақозо этган бирор-бир ишни қилдиларми?)

وَلَقَدْ أَخَذْنَآ ءَالَ فِرْعَوْنَ بِٱلسِّنِينَ وَنَقْصٍۢ مِّنَ ٱلثَّمَرَٰتِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿130﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қасамки, Биз Фиръавн одамларини панд-насиҳат олишлари учун (қаҳатчилик) йиллари билан ва мева-чеваларнинг ҳосилини камайтириш билан ушладик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Биз Фиръавн одамларини (қаҳатчилик) йиллари ва мева-чевалар танқислиги билан ушладик.

Мухаммад Содик

Биз Фиръавн аҳлини, шояд эсласалар, деб (қаҳатчилик) йиллар ва мевалар танқислиги ила тутдик.

فَإِذَا جَآءَتْهُمُ ٱلْحَسَنَةُ قَالُوا۟ لَنَا هَٰذِهِۦ ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌۭ يَطَّيَّرُوا۟ بِمُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ ۗ أَلَآ إِنَّمَا طَٰٓئِرُهُمْ عِندَ ٱللَّهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿131﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Шундан кейин ҳам қачон уларга яхшилигимиз (осойишта ҳаёт, унумдорлик) келса: «Бунга ўзимиз ҳақдормиз», дейишди. Агар уларга бирон ёмонлик етиб қолса, Мусо ва у билан бирга (унга иймон келтирган) кишилардан бадгумон бўлдилар. Огоҳ бўлсинларки, албатта уларнинг кўргуликлари (яъни, улар кўрадиган яхшиликлар ҳам, ёмонликлар ҳам) фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин уларнинг кўплари (буни) билмайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар. Ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан кўрдилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг кўргуликлари фақат Аллоҳнинг ҳузуридандир. Лекин кўплари (буни) билмайдилар.

Мухаммад Содик

Улар ўзларига яхшилик етганда: «Бунга биз ҳақдормиз», дедилар. Агар уларга ёмонлик етса, Мусо ва у билан бирга бўлганлардан шумландилар. Огоҳ бўлсинларким, уларнинг шумликлари Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа жойда эмас. Лекин кўплари билмайдилар.

وَقَالُوا۟ مَهْمَا تَأْتِنَا بِهِۦ مِنْ ءَايَةٍۢ لِّتَسْحَرَنَا بِهَا فَمَا نَحْنُ لَكَ بِمُؤْمِنِينَ ﴿132﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар (Мусога): «Бизларни сеҳрлаш учун қандай оят-мўъжиза келтирсанг ҳам биз сенга ҳаргиз иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар: «Ҳар қанча оят келтириб бизни сеҳрламоқчи бўлсанг ҳам биз сенга иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар.

Мухаммад Содик

Улар: «Ҳар қанча оят келтириб бизни сеҳрламоқчи бўлсанг ҳам, биз сенга иймон келтиргувчи эмасмиз», дедилар.

فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ ٱلطُّوفَانَ وَٱلْجَرَادَ وَٱلْقُمَّلَ وَٱلضَّفَادِعَ وَٱلدَّمَ ءَايَٰتٍۢ مُّفَصَّلَٰتٍۢ فَٱسْتَكْبَرُوا۟ وَكَانُوا۟ قَوْمًۭا مُّجْرِمِينَ ﴿133﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, Биз уларнинг устларига тўфон (сел), чигиртка, бит, бақа ва қон (балоларини) очиқ оят-мўъжизалар қилиб юбордик. (Лекин) улар кибр-ҳаво қилдилар ва жиноятчи — осий қавм бўлдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, уларнинг устидан тўфон, чигиртка, бит, бақа ва қонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар.

Мухаммад Содик

Бас, уларнинг устидан тўфон, чигиртка, мита, бақа ва қонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар. (Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг аҳли ваъз-насиҳатга қулоқ тутсин, инсофу иймонга келсин, қилаётган жиноятларидан қайтсин, деб уларга муфассал қилиб, алоҳида-алоҳида тарзда оят-белгиларни юборди. Баъзи уламоларнинг фикрича, Исро сурасидаги «Мусога тўққизта очиқ-ойдин, оят-белги бердик», дейилишига қараганда, тўққиз йилда тўққизта оят юборган, чунончи: асо, қўл, қаҳатчилик, мева ва жонларни нуқсонга учратиш, тўфон, чигиртка, мита, бақа ва қон. Аллоҳ таоло ҳар гал бало юборганида, Фиръавн аҳли дод-вой солишиб, тавба қилишар, жиноятларини тарк этишга ва Бани Исроилни қўйиб юборишга Мусога (а. с.) ваъда беришар эди.)

وَلَمَّا وَقَعَ عَلَيْهِمُ ٱلرِّجْزُ قَالُوا۟ يَٰمُوسَى ٱدْعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَ ۖ لَئِن كَشَفْتَ عَنَّا ٱلرِّجْزَ لَنُؤْمِنَنَّ لَكَ وَلَنُرْسِلَنَّ مَعَكَ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿134﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачонки уларнинг устига бу азоб тушгач: «Эй Мусо, Парвардигорингга сенга берган ваъдаси ҳаққи-ҳурмати, дуо қил! Қасамки, агар бизлардан шу азобни кўтарсанг, албатта сенга (пайғамбарлигингга) иймон келтирурмиз ва Бани Исроилни сен билан бирга (ўз ватанларига) жўнатурмиз», дедилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларнинг устига бу азоб тушгач: «Эй Мусо, Парвардигорингга сенга берган ваъдаси ҳаққи-ҳурмати, дуо қил! Бизлардан шу азобни кўтарсанг, албатта, сенга иймон келтирурмиз ва Бани Исроилни сен билан бирга қўйиб юборурмиз», дедилар.

Мухаммад Содик

Қачонки устиларига азоб тушса: «Эй Мусо, сенга берган аҳд ҳурмати, Роббингга дуо қил, агар биздан азобни кўтарсанг, албатта, сенга иймон келтирамиз ва Бани Исроилни сен билан қўйиб юборамиз», дер эдилар.

فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُمُ ٱلرِّجْزَ إِلَىٰٓ أَجَلٍ هُم بَٰلِغُوهُ إِذَا هُمْ يَنكُثُونَ ﴿135﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Энди улардан бу азобимизни (улар) ўзлари етиб боргувчи бўлган муддатгача (яъни, Қиёмат Кунигача) кўтарганимизда эса, баногоҳ (ичган қасамларини) бузиб турибдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Энди улардан бу азобимизни ўзлари етиб боргувчи бўлган муддатгача кўтарганимизда эса бирдан (ичган қасамларини) бузиб турибдилар.

Мухаммад Содик

Қачонки устиларидаги азобни ўзлари етиб борадиган муддатга кўтарсак, қарабсанки, қасамларини бузиб турибдилар.

فَٱنتَقَمْنَا مِنْهُمْ فَأَغْرَقْنَٰهُمْ فِى ٱلْيَمِّ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُوا۟ عَنْهَا غَٰفِلِينَ ﴿136﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, Биз улардан интиқом олдик — оятларимизни ёлғон деганлари ва улардан ғофил бўлганликлари сабабли денгизга ғарқ қилдик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, улардан интиқом олдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари учун уларни денгизга ғарқ қилдик.

Мухаммад Содик

Бас, улардан интиқом олдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва улардан ғофил бўлганлари учун уларни денгизга ғарқ қилдик. (Аллоҳ таоло вақти-соати етганида, қоил мақом қилиб интиқом олди. Аллоҳнинг оятларини рад этиб, кофирлардан ибрат олмай, ғофил бўлганлари учун сув қаърига ғарқ бўлиб, ҳаммалари бирданига ҳалок бўлдилар. Ояти каримада, денгизга ғарқ қилдик, дейилади.)

وَأَوْرَثْنَا ٱلْقَوْمَ ٱلَّذِينَ كَانُوا۟ يُسْتَضْعَفُونَ مَشَٰرِقَ ٱلْأَرْضِ وَمَغَٰرِبَهَا ٱلَّتِى بَٰرَكْنَا فِيهَا ۖ وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ ٱلْحُسْنَىٰ عَلَىٰ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ بِمَا صَبَرُوا۟ ۖ وَدَمَّرْنَا مَا كَانَ يَصْنَعُ فِرْعَوْنُ وَقَوْمُهُۥ وَمَا كَانُوا۟ يَعْرِشُونَ ﴿137﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Миср ва Шомдаги) Ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига бечора қавмни (яъни, Бани Исроилни) ворис қилиб қўйдик. Сабр-тоқат қилганлари сабабли Бани Исроилга Парвардигорингизнинг («Бу ердан бечора бўлган зотларга инъом қилишни ва уларни одамларга етакчи қилиб қўйишни истаймиз», деган) гўзал сўзлари тўла-тўкис бўлди. Фиръавн ва қавми қуриб олган иморатларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўзимиз баракотли қилган ернинг машриқ ва мағрибларига хорланиб юрган қавмни ворис қилиб қўйдик. Сабр-тоқат қилганлари сабабли Бани Исроилга Парвардигорингизнинг гўзал сўзлари тўла-тўкис бажо бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қуриб олган иморатларни, баланд қилиб кўтарган қасрларни эса вайрон қилдик.

Мухаммад Содик

Ва хўрланиб юрган қавмни эса, Ўзимиз баракали қилган ернинг машриқию мағрибига меросхўр қилдик. Сабр қилганлари учун Роббингнинг гўзал сўзлари Бани Исроилга батамом бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қурган нарсаларни ва улар юксалтирган нарсаларни вайрон қилдик. (Оятдаги «хўрланиб юрган қавм»дан мурод Бани Исроилдир. Фиръавн ва унинг аҳли Бани Исроил ўғлонларини ўлдириб, қизларини чўри, ўзларини хизматкор қилиб, мудом хўрлашар эдилар. Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг қавмини улкан жиноятлари боисидан ғарқ этиб, ҳалок қилганидан сўнг, «хўрланиб юрган қавм»ни Ўзи баракали қилиб қўйган ернинг машриқ ва мағрибига меросхўр қилганини эслатмоқда. Энди улар хорликдан қутулиб, озод ва фаровон турмуш кечириш имконига эга бўлдилар.)

وَجَٰوَزْنَا بِبَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ٱلْبَحْرَ فَأَتَوْا۟ عَلَىٰ قَوْمٍۢ يَعْكُفُونَ عَلَىٰٓ أَصْنَامٍۢ لَّهُمْ ۚ قَالُوا۟ يَٰمُوسَى ٱجْعَل لَّنَآ إِلَٰهًۭا كَمَا لَهُمْ ءَالِهَةٌۭ ۚ قَالَ إِنَّكُمْ قَوْمٌۭ تَجْهَلُونَ ﴿138﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Кейин) Бани Исроилни денгиздан ўтказганимиздан сўнг, улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар ва: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Улар бутларига сиғиниб турган бир қавм олдидан ўтдилар ва: «Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо ясаб бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар».

Мухаммад Содик

Ва Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Бас, улар ўз санамларига берилиб сиғинаётган қавм устига келдилар. Улар: «Эй Мусо, бизга ҳам худди уларнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер», дедилар. У: «Албатта, сиз жоҳил қавм бўлаётибсиз.

إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ مُتَبَّرٌۭ مَّا هُمْ فِيهِ وَبَٰطِلٌۭ مَّا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿139﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ахир уларнинг (ибодат қилиб) турган нарсалари йўқ бўлгувчи, қилиб турган амаллари эса ботил-ку?»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Албатта, анавилар ичида турган нарса ҳалокатдир ва қилаётган ишлари ботилдир.

Мухаммад Содик

Ахир, анавилар этиб турган нарса ҳалокатдир ва қилаётган ишлари ботилдир», деди. (Аслида, уларни Фиръавн ва унинг аҳлининг узоқ муддатли эзишидан, хўрлашидан халос этган Аллоҳга шукр айлаб, ёлғиз Унгагина ибодат қилишлари керак эди. Аслида, уларни даҳшатли азоб-уқубатлардан Аллоҳнинг амри ва ёрдами ила фидокорлик қилиб қутқазиб олиб чиққан Пайғамбарлари Мусонинг (а. с.) маслаҳатисиз ҳеч бир иш қилмасликлари лозим эди. Лекин улар бир золим бутпараст қавмни йўл-йўлакай кўриб қолиб, уларга ҳавас қиляптилар.)

قَالَ أَغَيْرَ ٱللَّهِ أَبْغِيكُمْ إِلَٰهًۭا وَهُوَ فَضَّلَكُمْ عَلَى ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿140﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Яна) айтди: «Мен, сизларни бутун оламлардан афзал қилиб қўйган Аллоҳдан ўзгани (яъни, жонсиз бутни) сизларга худо қилиб бераманми?!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган Зот-ку!» – деди.

Мухаммад Содик

У: «Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган зот-ку!» деди. ( Аллоҳ таоло уларга Пайғамбар юбориб, илоҳий китоб нозил қилса, шариат бериб, ўз замонасидаги одамлардан афзал этиб қўйса-ю, улар ўз Пайғамбарларига, бизга ҳам анави қавмнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер, деб туришса. Бу ғоят даражада ношукрлик ва ўтакетган шаккоклик эди)

وَإِذْ أَنجَيْنَٰكُم مِّنْ ءَالِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوٓءَ ٱلْعَذَابِ ۖ يُقَتِّلُونَ أَبْنَآءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَآءَكُمْ ۚ وَفِى ذَٰلِكُم بَلَآءٌۭ مِّن رَّبِّكُمْ عَظِيمٌۭ ﴿141﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Бани Исроил), сизларни ёмон азоб қийнаётган, ўғилларингизни ўлдириб, аёлларингизни тирик қолдираётган Фиръавн одамларидан қутқарганимизни эслангиз! Бу ишларда (яъни, бу азоб ва нажотда) Парвардигорингиз тарафидан улуғ имтиҳон бордир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сизларни ёмон азобларга қўяётган, ўғилларингизни ўлдириб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг! Бу ишда Парвардигорингиз тарафидан улуғ синов бордир.

Мухаммад Содик

Сизларни ёмон азобларга қўяётган, ўғилларингизни ўлдириб, қизларингизни тирик қолдираётган Фиръавн аҳлидан қутқарганимизни эсланг! Ва бу ишда Роббингиздан улуғ синов бордир.

۞ وَوَٰعَدْنَا مُوسَىٰ ثَلَٰثِينَ لَيْلَةًۭ وَأَتْمَمْنَٰهَا بِعَشْرٍۢ فَتَمَّ مِيقَٰتُ رَبِّهِۦٓ أَرْبَعِينَ لَيْلَةًۭ ۚ وَقَالَ مُوسَىٰ لِأَخِيهِ هَٰرُونَ ٱخْلُفْنِى فِى قَوْمِى وَأَصْلِحْ وَلَا تَتَّبِعْ سَبِيلَ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿142﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашган эдик. Сўнгра уни яна ўн (кеча) билан тўлдирдик. Бас, Парвардигорининг (унинг учун белгилаган) вақти комил қирқ кеча бўлди. (Яъни, Аллоҳ Тур тоғида Мусога шунча муддат танҳо ибодат қилишни буюрди. Аллоҳ таолога муножот қилиш учун кетар экан), Мусо акаси Ҳорунга деди: «Қавмим устида менинг ўринбосарим бўлгин ва (агар улар ёмон амал қилсалар), тузатгин. Бузғунчи кимсаларнинг йўлига эргашмагин».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Сўнгра уни яна ўн (кеча) билан тўлдирдик. Бас, Парвардигорининг белгилаган вақти тўла қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга деди: «Қавмим устида менинг ўринбосарим бўлгин ва (ёмон иш қилсалар), тузатгин. Бузғунчиларнинг йўлига эргашмагин».

Мухаммад Содик

Ва Мусо билан ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин эса, уни ўн (кеча) билан тугал қилдик. Бас, Роббининг белгилаган вақти тўлиқ қирқ кеча бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: «Қавмимда менинг ўрнимни ол, яхши иш қил, бузғунчиларнинг йўлига эргашма», деди.

وَلَمَّا جَآءَ مُوسَىٰ لِمِيقَٰتِنَا وَكَلَّمَهُۥ رَبُّهُۥ قَالَ رَبِّ أَرِنِىٓ أَنظُرْ إِلَيْكَ ۚ قَالَ لَن تَرَىٰنِى وَلَٰكِنِ ٱنظُرْ إِلَى ٱلْجَبَلِ فَإِنِ ٱسْتَقَرَّ مَكَانَهُۥ فَسَوْفَ تَرَىٰنِى ۚ فَلَمَّا تَجَلَّىٰ رَبُّهُۥ لِلْجَبَلِ جَعَلَهُۥ دَكًّۭا وَخَرَّ مُوسَىٰ صَعِقًۭا ۚ فَلَمَّآ أَفَاقَ قَالَ سُبْحَٰنَكَ تُبْتُ إِلَيْكَ وَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿143﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачонки Мусо (ваъдалашган) вақтимизда (Тур тоғига) келиб, Парвардигори унга (бевосита) сўзлагач, у: «Парвардигорим, менга (жамолингни) кўрсатгин. Сенга бир қарай», деди. (Аллоҳ) айтди: «Сен Мени (бу дунёда) ҳаргиз кўролмайсан. Аммо мана бу тоғга боқ. (Мен унга кўринурман.) Бас, агар у (Мен кўринганимда) ўрнашган жойида тура олса, сен ҳам Мени кўражаксан». Қачонки, Парвардигори у тоғга кўринган эди, уни майда-майда қилиб ташлади ва (бу ҳолни кўрган) Мусо ҳушсиз ҳолда йиқилди. Ўзига келганидан кейин эса деди: «Пок Парвардигор (ноўрин савол сўрашдан), Ўзингга тавба қилдим. Энди мен (Сенинг нақадар буюк зот эканингга) иймон келтирувчиларнинг аввали — пешқадамиман».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо ваъдалашган вақтимизда келиб, Парвардигори унга гапиргач, у: «Парвардигорим, менга (жамолингни) кўрсат, Сенга бир қарай», деди. У деди: «Сен Мени ҳаргиз кўролмайсан. Аммо мана бу тоққа қара. Агар у ўз ўрнида тура олса, сен ҳам Мени кўрасан». Парвардигори тоққа тажаллий қилган эди, уни майда-майда қилиб ташлади ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ўзига келганидан кейин эса деди: «Пок Парвардигор, Ўзингга тавба қилдим. Энди мен иймон келтирувчиларнинг пешқадамиман».

Мухаммад Содик

Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, У: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, сенга назар солай», деди. У зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у маконида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», деди. Робби тоққа тажаллий қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг аввалгисиман», деди. (Башар фарзанди тарихидаги тенги ва ўхшаши йўқ ҳодиса. Робб ила банданинг учрашуви. Бутун оламларни яратган Зот билан ўша оламларнинг кичик бир заррасининг юзлашуви. Бу учрашув тафсилотини ва қандай ҳолда рўй берганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Биз эса, Қуръонда зикр этилгани билан кифояланамиз, холос. Эҳтимол ушбу учрашув келажакдаги машаққатларни енгиб ўтиш учун Мусога (а. с.) қувват ва сабот манбаи бўлар. Эҳтимол шунинг учун учрашувдан бурун қирқ кун ҳамма нарсани тарк этиб, чилла ўтириб алоҳида ҳозирлик кўрилгандир. Вақти-соати етиб, учрашув ўз вақтида, белгиланган жойда содир бўлди. Бу учрашув араб лафзида «мийқот», яъни, исми замон ва исми макон бўлиб ва учрашув вақти ва замони маъносини билдиради.)

قَالَ يَٰمُوسَىٰٓ إِنِّى ٱصْطَفَيْتُكَ عَلَى ٱلنَّاسِ بِرِسَٰلَٰتِى وَبِكَلَٰمِى فَخُذْ مَآ ءَاتَيْتُكَ وَكُن مِّنَ ٱلشَّٰكِرِينَ ﴿144﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳ айтди: «Эй Мусо, ҳақиқатан Мен сени одамлар устида пайғамбарим бўлишга ва (бевосита) каломимни эшитишга танлаб олдим. Бас, сенга ато этган нарсамни (яъни, пайғамбарликни) олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!»

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳ айтди: «Эй Мусо, ҳақиқатан, Мен сени одамлар устида пайғамбарим бўлишга ва каломимни эшитишга танлаб олдим. Бас, сенга ато этган нарсамни олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин!»

Мухаммад Содик

У зот: «Эй Мусо, Мен сени одамлар ичидан Пайғамбарлигим ва гаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!» деди.

وَكَتَبْنَا لَهُۥ فِى ٱلْأَلْوَاحِ مِن كُلِّ شَىْءٍۢ مَّوْعِظَةًۭ وَتَفْصِيلًۭا لِّكُلِّ شَىْءٍۢ فَخُذْهَا بِقُوَّةٍۢ وَأْمُرْ قَوْمَكَ يَأْخُذُوا۟ بِأَحْسَنِهَا ۚ سَأُو۟رِيكُمْ دَارَ ٱلْفَٰسِقِينَ ﴿145﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Унинг учун лавҳларга (яъни, Таврот варақларига) ҳамма нарсани — панд-насиҳат ва барча нарсаларнинг тафсилотини ёзиб қўйдик ва: «Уларни маҳкам ушлаган ҳамда қавмингни у панд-насиҳатларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин» (дедик). Энди сизларга итоатсиз кимсаларнинг диёрини кўрсатурман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Унинг учун лавҳларга ҳамма нарсани, панд-насиҳат ва барча нарсаларнинг тафсилотини ёзиб қўйдик ва: «Уларни маҳкам ушлагин ҳамда қавмингни уларнинг энг гўзалларини олишларига буюргин, яқинда сизларга итоатсиз кимсаларнинг диёрини кўрсатурман», (дедик).

Мухаммад Содик

Ва унга лавҳларда ҳамма нарсадан мавъиза ва ҳар бир нарсанинг тафсилотини ёзиб бердик. «Бас, уларни қувват ила тут ва аҳлингга буюр, уларнинг энг яхшиларини олсинлар. Энди сизларга фосиқларнинг диёрини кўрсатаман», дедик. (Ушбу ояти каримада зикр қилинган «лавҳлар» ҳақида тафсир уламолари кўплаб маълумотлар келтиришган, кўплаб баҳс мунозара қилишган. Аммо кейинги даврдаги муҳаққиқ тафсирчи олимларимиз, маълумотларнинг ҳаммаси ҳам ишончли манбалардан олинмаганлиги учун улар ҳақида тортишувнинг ҳожати йўқ, деган хулосага келганлар. Биз учун «лавҳлар» нимадан иборатлиги, қайси моддадан бўлгани, шакли ёки ҳажми аҳамиятсиз, балки уларга ёзилган маънолар аҳамиятлидир, дейди муфассирлар.)

سَأَصْرِفُ عَنْ ءَايَٰتِىَ ٱلَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَإِن يَرَوْا۟ كُلَّ ءَايَةٍۢ لَّا يُؤْمِنُوا۟ بِهَا وَإِن يَرَوْا۟ سَبِيلَ ٱلرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًۭا وَإِن يَرَوْا۟ سَبِيلَ ٱلْغَىِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًۭا ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَكَانُوا۟ عَنْهَا غَٰفِلِينَ ﴿146﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Энди Ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри Йўлни кўрсалар уни (ўзлар учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — ноТўғри Йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман). Бунга сабаб улар Бизнинг оятларимизни ёлғон деганлари ва у оятлардан ғофил бўлиб олганларидир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Энди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, барча оят-мўъжизаларни кўрсалар, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб олмайдиган, залолат йўлини кўрсалар, ўшани йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман. Бунга сабаб уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишларидир.

Мухаммад Содик

Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир.

وَٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَلِقَآءِ ٱلْءَاخِرَةِ حَبِطَتْ أَعْمَٰلُهُمْ ۚ هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿147﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бизнинг оятларимизни ва Охиратдаги мулоқот (Қиёмат)ни ёлғон деган кимсаларнинг қилган амаллари беҳуда кетар. Улар фақат ўзларининг амаллари (яъни, куфру исёнлари) билан жазоланурлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар амаллари беҳуда кетганлардир. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар.

Мухаммад Содик

Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар амаллари бехуда кетганлардир. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар.

وَٱتَّخَذَ قَوْمُ مُوسَىٰ مِنۢ بَعْدِهِۦ مِنْ حُلِيِّهِمْ عِجْلًۭا جَسَدًۭا لَّهُۥ خُوَارٌ ۚ أَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّهُۥ لَا يُكَلِّمُهُمْ وَلَا يَهْدِيهِمْ سَبِيلًا ۘ ٱتَّخَذُوهُ وَكَانُوا۟ ظَٰلِمِينَ ﴿148﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мусонинг қавми ундан кейин (яъни, у Тур тоғига Аллоҳга муножот қилиш учун кетганидан кейин) ўзларининг безак буюмларидан бир бузоқни — маърайдиган бир бузоқ жасади(нинг шаклини ясаб) олдилар (ва унга ибодат қила бошладилар) — у ўзларига сўзламаслигини ва ҳидоят ҳам қила олмаслигини билмадиларми?! — улар ўшани (ибодат қилиш учун) ушлаб, (ўзларига) зулм қилгувчи бўлдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусонинг қавми ундан кейин ўзларининг безак буюмларидан бир маърайдиган бузоқ шаклидаги жасадни ясаб, уни (ўзларига худо) қилиб олдилар. Унинг уларга гапирмаслигини ва уларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (худо) тутдилар ва зулм қилувчилардан бўлдилар.

Мухаммад Содик

Мусонинг қавми ундан кейин тақинчоқларидан (бўлган) бўкирадиган бузоқ жасадини (худо) тутдилар. Унинг уларга гапирмаслигини ва уларни ҳидоят қилмаслигини билмадиларми?! Уни (худо) тутдилар ва зулм қилувчилардан бўлдилар. (Яъни, Мусонинг (а. с.) қавми бўлмиш Бани Исроил, у зот Роббининг мийқотига кетганларидан сўнг, ўзлари билан Мисрдан олиб чиққан тақинчоқлардан ясалган бузоқ жасади–ҳайкалини ўзларига худо қилиб олдилар. Бу тақинчоқлар Миср аҳолиси–қибтийларнинг тақинчоқлари эди. Қавм ичидан Самурий исмли одам ўша тақинчоқлардан бузоқ шаклини ясаб, устакорлик билан ундан хўкизнинг бўкиришига монанд овоз чиқадиган ҳолга келтирди. Мусо (а. с.) Бани Исроилга маълум ўттиз кундан ортиқ қолиб кетганларидан сўнг, Самурий: «Мусо мийқотига кетган Робби шунинг ўзи, у унутиб қўйиб бошқа ёқларда адашиб юрибди», деди. Бани Исроил Пайғамбарлари Мусонинг сўзларини унутиб, унинг халифаси Ҳоруннинг ҳам гапига кирмай, Самурийнинг иғвоси ила тилла тақинчоқлардан ясалган алланечук бўкиргувчи бузоқ ҳайкалига сиғинмоққа ёпирилдилар.)

وَلَمَّا سُقِطَ فِىٓ أَيْدِيهِمْ وَرَأَوْا۟ أَنَّهُمْ قَدْ ضَلُّوا۟ قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ يَرْحَمْنَا رَبُّنَا وَيَغْفِرْ لَنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلْخَٰسِرِينَ ﴿149﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачонки қўлга тушишгач (яъни, бузоқ худо эмаслигини билишиб, ҳафсалалари совугач) ва ўзларининг йўлдан озганликларини билгач, айтдилар: «Қасамки, агар Парвардигоримиз бизга раҳм этмаса ва (бу гуноҳимизни) мағфират қилмаса, албатта зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўзларининг йўлдан озганларини билгач, афсус-надоматлар чекиб: «Энди Парвардигоримиз бизга раҳм этмаса ва кечирмаса, албатта, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», дедилар.

Мухаммад Содик

Қўллари тушган пайтда ва ўзларининг адашганларини билганларида: «Агар Роббимиз бизга раҳм қилмаса ва мағфират этмаса, албатта, зиёнкорлардан бўламиз», дедилар.

وَلَمَّا رَجَعَ مُوسَىٰٓ إِلَىٰ قَوْمِهِۦ غَضْبَٰنَ أَسِفًۭا قَالَ بِئْسَمَا خَلَفْتُمُونِى مِنۢ بَعْدِىٓ ۖ أَعَجِلْتُمْ أَمْرَ رَبِّكُمْ ۖ وَأَلْقَى ٱلْأَلْوَاحَ وَأَخَذَ بِرَأْسِ أَخِيهِ يَجُرُّهُۥٓ إِلَيْهِ ۚ قَالَ ٱبْنَ أُمَّ إِنَّ ٱلْقَوْمَ ٱسْتَضْعَفُونِى وَكَادُوا۟ يَقْتُلُونَنِى فَلَا تُشْمِتْ بِىَ ٱلْأَعْدَآءَ وَلَا تَجْعَلْنِى مَعَ ٱلْقَوْمِ ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿150﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачонки Мусо қавмига (уларнинг бузоққа сиғинганликларидан) ғазабланган ва ғамгин бўлган ҳолда қайтгач: «Менинг ортимдан нақадар ёмон (ишлар қилиб) қолувчи (халифа) бўлдингиз. Парвардигорингизнинг амр-фармонидан (у етиб келгунича сабр қилмай) шошиб кетдингизми?» деб (ғазабланганидан қўлидаги) лавҳларни ташлаб юборди ва акасининг бошидан (сочидан) ушлаб ўзига торта бошлади. (Ҳорун) деди: «Эй онамнинг боласи — биродарим», бу қавм мени хўрлаб, ўлдиришларига оз қолди, энди сен ҳам бу душманларни менинг устимдан кулдирмагин ва мени бу золим қавм билан бирга деб билмагин.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо қавмига ғазабланиб ва ғамгин бўлиб қайтгач: «Менинг ортимдан нақадар ёмон қолувчи бўлдингиз. Парвардигорингизнинг амр-фармонидан (сабр қилмай) шошиб кетдингизми?» - деб, лавҳларни ташлаб юборди ва акасининг бошидан (сочидан) ушлаб ўзига торта бошлади. У деди: «Эй онамнинг боласи, бу қавм мени хўрлаб, ўлдиришларига оз қолди, энди сен ҳам бу душманларни менинг устимдан кулдирмагин ва мени бу золим қавм билан бирга деб билмагин».

Мухаммад Содик

Қачонки Мусо ўз қавмига ғазабланган ва афсус қилган ҳолида қайтганида: «Менинг кетимдан қандай ҳам ёмон халифа бўлдингиз. Роббингизнинг амридан (олдин) шошилдингизми?!» деди ва лавҳларни ташлаб, акасининг бошидан тутиб, ўзига торта бошлади. У (Ҳорун): «Эй онамнинг боласи, шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди. Энди сен душманларни устимдан кулдирмагин ва мени ҳам золим қавмлардан деб билмагин», деди. ( Дарғазаб бўлган укадан бу тасарруфни кўрган Ҳорун (а. с.) уни бир оз ҳовридан тушириш учун ораларидаги ака-укалик ҳурматини эслатиб: «Эй онамнинг боласи, шубҳасиз, бу қавм мени хўрлади ва ўлдириб қўйишларига сал қолди», дедилар.)

قَالَ رَبِّ ٱغْفِرْ لِى وَلِأَخِى وَأَدْخِلْنَا فِى رَحْمَتِكَ ۖ وَأَنتَ أَرْحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَ ﴿151﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Мусо) деди: «Парвардигорим, мени ва биродаримни Ўзинг мағфират қилгайсан ва бизни Ўз раҳматингга дохил қилгайсан. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

(Мусо) деди: «Парвардигорим, мени ва биродаримни Ўзинг мағфират айлагайсан ва бизни Ўз раҳматингга дохил қилгайсан. Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан».

Мухаммад Содик

У: «Мени ва акамни мағфират қилгин ва бизларни Ўз раҳматингга киритгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлироғисан», деди.

إِنَّ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ ٱلْعِجْلَ سَيَنَالُهُمْ غَضَبٌۭ مِّن رَّبِّهِمْ وَذِلَّةٌۭ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ۚ وَكَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُفْتَرِينَ ﴿152﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Шубҳасиз, бузоқни («худо» қилиб) ушлаб олган кимсаларга Парвардигорлари тарафидан ғазаб ва ҳаёти дунёда хор-зорлик етар. (Аллоҳ шаънига) ёлғон тўқувчи кимсаларни мана шундай жазолаймиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Шубҳасиз, бузоқни («худо» қилиб) олган кимсаларга Парвардигорлари тарафидан ғазаб ва шу дунё ҳаётида хор-зорлик етар. Ёлғон тўқийдиганларни мана шундай жазолаймиз.

Мухаммад Содик

Албатта, бузоқни (худо) тутганларга Роббиларидан ғазаб ва ҳаёти дунёда хорлик етадир. Ёлғон тўқувчиларни мана шундай жазолаймиз.

وَٱلَّذِينَ عَمِلُوا۟ ٱلسَّيِّـَٔاتِ ثُمَّ تَابُوا۟ مِنۢ بَعْدِهَا وَءَامَنُوٓا۟ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعْدِهَا لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿153﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Гуноҳ ишларни қилиб, кейин уларнинг ортидан тавба қилган ва иймон келтирган кишилар учун эса албатта Парвардигорингиз ўшандан кейин ҳам мағфират қилгувчи, меҳрибондир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Гуноҳ ишларни қилиб, ортидан тавба қилган ва иймон келтирган кишилар учун эса, албатта, Парвардигорингиз ўшандан кейин ҳам Кечиргувчи, Меҳрибондир.

Мухаммад Содик

Гуноҳ ишларни қилганлар, ундан кейин тавба қилсалар ва иймон келтирсалар, албатта, Роббинг ундан сўнг мағфират қилгувчи ва меҳрибон зотдир.

وَلَمَّا سَكَتَ عَن مُّوسَى ٱلْغَضَبُ أَخَذَ ٱلْأَلْوَاحَ ۖ وَفِى نُسْخَتِهَا هُدًۭى وَرَحْمَةٌۭ لِّلَّذِينَ هُمْ لِرَبِّهِمْ يَرْهَبُونَ ﴿154﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачонки Мусонинг ғазаби босилгач, ҳалиги лавҳларни (ердан) олди — унда Парвардигоридан қўрқадиган кишилар учун ҳидоят ва раҳмат бўлур, деб битилган эди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусонинг ғазаби босилгач, ҳалиги лавҳларни (ердан) олди. Уларда Парвардигоридан қўрқадиган кишилар учун ҳидоят ва раҳмат бўлур, деб битилган эди.

Мухаммад Содик

Қачонки Мусонинг ғазаби босилгач, лавҳларни олди. Уларнинг нусхасида Роббиларидан ҳақиқатда қўрқадиганлар учун ҳидоят ва раҳмат бор эди. (Ҳоруннинг гапидан кейин бир оз ўзига келиб, Аллоҳдан мағфират сўраб, унинг раҳматидан умидворликларини билдирганларидан сўнг, Мусонинг (а. с.) ғазаблари босилди. Шунда ерга қўйган лавҳларни қўлларига олдилар. Бу лавҳларда Аллоҳ таолодан ҳақиқатда қўрқадиган одамлар учун катта ҳидоят ва улкан раҳматлар борлиги ёзилган эди)

وَٱخْتَارَ مُوسَىٰ قَوْمَهُۥ سَبْعِينَ رَجُلًۭا لِّمِيقَٰتِنَا ۖ فَلَمَّآ أَخَذَتْهُمُ ٱلرَّجْفَةُ قَالَ رَبِّ لَوْ شِئْتَ أَهْلَكْتَهُم مِّن قَبْلُ وَإِيَّٰىَ ۖ أَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ ٱلسُّفَهَآءُ مِنَّآ ۖ إِنْ هِىَ إِلَّا فِتْنَتُكَ تُضِلُّ بِهَا مَن تَشَآءُ وَتَهْدِى مَن تَشَآءُ ۖ أَنتَ وَلِيُّنَا فَٱغْفِرْ لَنَا وَٱرْحَمْنَا ۖ وَأَنتَ خَيْرُ ٱلْغَٰفِرِينَ ﴿155﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мусо Бизнинг белгилаган вақтимизга (ҳузуримизга) олиб келиш учун ўз қавмидан (бузоққа сиғинмаган) етмиш кишини танлаб олди. Шу пайт уларни даҳшатли зилзила тутган эди, айтди: «Парвардигорим, агар хоҳласанг уларни ҳам, мени ҳам илгари (яъни, улар бузоққа сиғинаётган пайтларида) ҳалок қилсанг бўлур эди. Орамиздаги ақлсиз кимсаларнинг қилмишлари сабабли (энди) бизларни ҳалок қиласанми? Ахир бу (яъни, уларнинг бузоққа сиғинишлари) фақатгина Ўзинг хоҳлаган кишингни у сабабли адаштирадиган, хоҳлаган кишини ҳидоят қиладиган бир имтиҳонинг эди-ку? Ўзинг Хожамизсан, бас, бизни мағфират қил, бизларга раҳм айла. Ўзинг мағфират қилгувчиларнинг энг яхшисидирсан.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо Бизнинг белгилаган вақтимизга (ҳузуримизга) олиб келиш учун ўз қавмидан етмиш кишини танлаб олди. Шу пайт уларни даҳшатли зилзила тутган эди, айтди: «Парвардигорим, агар хоҳласанг уларни ҳам, мени ҳам илгари ҳалок қилсанг бўлур эди. Орамиздаги ақлсиз кимсаларнинг қилмишлари сабабли (энди) бизларни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас-ку. У билан кимни хоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Ўзинг Хожамизсан, бас, бизни мағфират қил, бизларга раҳм айла. Ўзинг мағфират қилгувчиларнинг энг яхшисидирсан.

Мухаммад Содик

Ва Мусо мийқотимизга қавмидан етмиш кишини танлаб олди. Уларни даҳшатли зилзила тутган пайтда: «Эй Роббим, агар хоҳласанг, буларни ҳам, мени ҳам бундан олдин ҳалок қилсанг бўларди. Эсипастларимиз қилган иш туфайли бизни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас. У ила кимни хоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Сен валиймизсан, бас, бизни мағфират қил ва раҳм эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан. (Бани Исроил тилладан ясалган бузоқ ҳайкалига ибодат қилиб, улкан гуноҳ содир этганлари, кейин афсус билан тавба қилганлари учун Аллоҳ таоло Мусога (а. с.) улардан етмиш кишини Ўз мийқотига олиб келишни амр қилган эди. Мусо (а. с.) Бани Исроилнинг ўн икки уруғидан, бузоққа ибодат қилмаган етмиш кишини танлаб, Аллоҳнинг мийқотига олиб бордилар. Улар эса Мусога (а. с.), бизга худонинг Ўзини кўрсат, деб туриб олдилар. Ҳаттоки улар орасидан танлаб олинганларнинг қилмиши шу бўлди. Бундай шаккоклик содир этганларидан сўнг, уларни даҳшатли зилзила тутиб, ўзларидан кетдилар.)

۞ وَٱكْتُبْ لَنَا فِى هَٰذِهِ ٱلدُّنْيَا حَسَنَةًۭ وَفِى ٱلْءَاخِرَةِ إِنَّا هُدْنَآ إِلَيْكَ ۚ قَالَ عَذَابِىٓ أُصِيبُ بِهِۦ مَنْ أَشَآءُ ۖ وَرَحْمَتِى وَسِعَتْ كُلَّ شَىْءٍۢ ۚ فَسَأَكْتُبُهَا لِلَّذِينَ يَتَّقُونَ وَيُؤْتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱلَّذِينَ هُم بِـَٔايَٰتِنَا يُؤْمِنُونَ ﴿156﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бизлар учун бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам яхшилик ёзгин. Ўзингга тавба қилдик». (Аллоҳ) айтди: «Азобимни ўзим хоҳлаган кимсага етказурман. Раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга ёзурман.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бизлар учун бу дунёда ҳам, Охиратда ҳам яхшилик ёзгин. Ўзингга тавба қилдик». (Аллоҳ) айтди: «Азобимни ўзим хоҳлаган кимсага етказурман. Раҳматим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни тақво қиладиган, закотни берадиган ва Бизнинг оятларимизга иймон келтирадиган кишиларга ёзурман».

Мухаммад Содик

Ва бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ёзиб қўй. Биз сенинг Ўзингга тавба қилдик», деди. У зот: «Азобим ила кимни хоҳласам, тутаман. Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганга ёзажакман.

ٱلَّذِينَ يَتَّبِعُونَ ٱلرَّسُولَ ٱلنَّبِىَّ ٱلْأُمِّىَّ ٱلَّذِى يَجِدُونَهُۥ مَكْتُوبًا عِندَهُمْ فِى ٱلتَّوْرَىٰةِ وَٱلْإِنجِيلِ يَأْمُرُهُم بِٱلْمَعْرُوفِ وَيَنْهَىٰهُمْ عَنِ ٱلْمُنكَرِ وَيُحِلُّ لَهُمُ ٱلطَّيِّبَٰتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ ٱلْخَبَٰٓئِثَ وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ وَٱلْأَغْلَٰلَ ٱلَّتِى كَانَتْ عَلَيْهِمْ ۚ فَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ بِهِۦ وَعَزَّرُوهُ وَنَصَرُوهُ وَٱتَّبَعُوا۟ ٱلنُّورَ ٱلَّذِىٓ أُنزِلَ مَعَهُۥٓ ۙ أُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ ﴿157﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) пайғамбарга — номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган — элчимизга (Муҳаммадга) эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди (яъни, Ислом динидан аввалги динларда бўлган оғир, машаққатли ибодатларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига осон ва енгилларини келтиради). Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни, Қуръонга) эргашган зотлар — ана ўшаларгина нажот топгувчилардир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

«Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий Набий, Пайғамбарга эргашурлар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар — ана ўшалар нажот топгувчилардир».

Мухаммад Содик

Улар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир», деди. (Аллоҳдан гуноҳларини кечишини сўраганларидан сўнг, у зот икки дунёнинг яхшилигини ҳам сўрадилар. Фақат охиратнинггина эмас, бу дунё ва у дунёнинг яхшиликларини сўрадилар. Бу ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Мусо (а. с.) танлаб олинган етмиш нафар номидан қилган илтижолари охирида «Биз сенга тавба қилдик», дедилар. Муҳаммаднинг (с. а. в.) сифатлари ҳақиқий Таврот ва ҳақиқий Инжилда ёзилган. Шундай бўлишини Аллоҳ таоло қадимда Мусо (а. с.) билан бирга мийқотга келган Бани Исроилнинг етмишта вакилига ҳам айтган. Кейинчалик шундай бўлди ҳам. Қанчадан-қанча аҳли китоблар ёки бу китоблардан бўлажак Пайғамбарнинг сифатлари ҳақида маълумот олганлар Муҳаммадни (с. а. в.) кўришлари билан иймонга келдилар.)

قُلْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنِّى رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا ٱلَّذِى لَهُۥ مُلْكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْىِۦ وَيُمِيتُ ۖ فَـَٔامِنُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِ ٱلنَّبِىِّ ٱلْأُمِّىِّ ٱلَّذِى يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَكَلِمَٰتِهِۦ وَٱتَّبِعُوهُ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ ﴿158﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай Зотки, самовот ва Ер Унинг мулкидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ва Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз — шояд ҳидоят топурсиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга (юборилган) Аллоҳнинг пайғамбариман. У шундай Зотки, осмонлару ер Унинг мулкидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Тирилтирадиган ва ўлдирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг элчисига — Аллоҳ ва Унинг сўзларига ишонадиган уммий пайғамбарга иймон келтирингиз ва унга эргашингиз. Шояд, ҳидоят топурсиз».

Мухаммад Содик

Сен: «Эй одамлар, албатта, мен сизларнинг барчангизга, осмонлару ернинг мулки Уники бўлган, Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган ва тирилтириб ўлдирадиган Аллоҳнинг Пайғамбаридирман. Бас, Аллоҳга ҳамда Унинг Аллоҳ ва Унинг калималарига иймон келтирадиган уммий элчисига–Пайғамбарига иймон келтиринг. Ва унга эргашинг, шоядки ҳидоят топсангиз», деб айт. (Бурунги Пайғамбарлар ўз қавмлари ва ўз замонларига, ўзларидан сўнг янги Пайғамбар келгунча бўлган даврга Пайғамбар бўлганлар. Улар инсоният тарихининг маълум бир даври учун масъул бўлганлар. Аммо Ислом Пайғамбари Муҳаммад (с. а. в.) бутун олам халқларига ва қиёматга қадар кечадиган замонларга Пайғамбар бўлиб келдилар. У кишининг шариатлари вақт ўтиши билан эскириб қолмайди, балки барча вақт ва маконга салоҳияти бор шариатдир. Шунинг учун ҳам Муҳамадга (с. а. в.) бутун инсониятга қарата, мен барчангизга Пайғамбарман, деб айтиш ҳуқуқи берилган.)

وَمِن قَوْمِ مُوسَىٰٓ أُمَّةٌۭ يَهْدُونَ بِٱلْحَقِّ وَبِهِۦ يَعْدِلُونَ ﴿159﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Мусо қавмидан шундай жамоат ҳам борки, ҳақ (сўз) билан (одамларни) Тўғри Йўлга бошларлар ва ҳақ (ҳукмлар) билан адолат килурлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Мусо қавмидан шундай жамоат ҳам борки, ҳақ билан тўғри йўлга бошларлар ва ҳақ билан адолат килурлар.

Мухаммад Содик

Ва Мусонинг қавмидан баъзи жамоалар борки, ҳақ ила ҳидоят қилиб, у ила адолат қиларлар. (Яъни, Бани Исроил ёппасига ёмон бўлмаган. Мусо (а. с.) даврларида уларнинг орасида баъзи жамоалар ҳақ сўзлар ила одамларни ҳидоятга бошлаб, ҳақ ила уларнинг сафида адолат қилганлар. Кейинчалик Муҳаммад (с. а. в.) Пайғамбар бўлиб келганларида Абдуллоҳ ибн Саломга (р. а.) ўхшаш Бани Исроил аҳли шундай қилдилар.)

وَقَطَّعْنَٰهُمُ ٱثْنَتَىْ عَشْرَةَ أَسْبَاطًا أُمَمًۭا ۚ وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ إِذِ ٱسْتَسْقَىٰهُ قَوْمُهُۥٓ أَنِ ٱضْرِب بِّعَصَاكَ ٱلْحَجَرَ ۖ فَٱنۢبَجَسَتْ مِنْهُ ٱثْنَتَا عَشْرَةَ عَيْنًۭا ۖ قَدْ عَلِمَ كُلُّ أُنَاسٍۢ مَّشْرَبَهُمْ ۚ وَظَلَّلْنَا عَلَيْهِمُ ٱلْغَمَٰمَ وَأَنزَلْنَا عَلَيْهِمُ ٱلْمَنَّ وَٱلسَّلْوَىٰ ۖ كُلُوا۟ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقْنَٰكُمْ ۚ وَمَا ظَلَمُونَا وَلَٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴿160﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларни (яъни, Мусо қавмини) жамоа-жамоа қилиб ўн икки уруғ — авлодга бўлиб юбордик ва Мусога қавми ундан сув сўраган пайтида: «Асоинг билан тошни ургин!», деб ваҳий юбордик. Бас, ундан (тошдан) ўн икки чашма отилиб чиқди — ҳамма одамлар ўз сувларини билдилар. Уларга (саҳрода) булутни соябон қилдик ва устларидан ширинлик ва беданалар ёғдириб: «Сизларни баҳраманд қилган пок нарсаларимиздан енглар», дедик. Улар (берган неъматларимизга ношукр бўлишлари билан) Бизга жабр қилмадилар, балки ўзларига жабр қилгувчи бўлдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларни ўн икки уруғ — авлодга бўлиб юбордик. Мусога қавми ундан сув талаб қилган пайтда: «Асойинг билан тошни ур!» — деб ваҳий юбордик. Ундан ўн икки булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўзи ичадиган жойини билди. Уларга булутни соябон қилиб, устларидан ширинлик ва беданаларни ёғдирдик. Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан тановул қилинглар. Улар Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар.

Мухаммад Содик

Уларни ўн икки уруғ–жамоага бўлиб юбордик. Ва қавми ундан сув талаб қилган пайтда Мусога: «Асонг ила тошни ур!» деб ваҳий юбордик. У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди. Ва уларга булутни соябон қилдик, манн ва беданаларни нозил қилдик. «Сизларга ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларини енглар» (дедик). Улар бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар. (Маълумки, Исроил лақабини олган Яъқубнинг (а. с.) ўн иккита ўғиллари бор эди. Аллоҳ ана ўша ўн иккита ўғилдан тарқалган фарзандларнинг ҳар бирини бир жамоа–қабила қилиб қўйди. Саҳрода сув билан таъминлашнинг устига, Бани Исроил бошида булутни соябон бўлиб сузиб юрадиган қилиб қўйди. Улар қаерга бормасинлар, бошлари узра булут соя солиб турар эди. Таом сифатида осмондан манн (асалли ҳалво) ва бедана гўштини ҳозир қилиб қўйди)

وَإِذْ قِيلَ لَهُمُ ٱسْكُنُوا۟ هَٰذِهِ ٱلْقَرْيَةَ وَكُلُوا۟ مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ وَقُولُوا۟ حِطَّةٌۭ وَٱدْخُلُوا۟ ٱلْبَابَ سُجَّدًۭا نَّغْفِرْ لَكُمْ خَطِيٓـَٰٔتِكُمْ ۚ سَنَزِيدُ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿161﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларга: «Мана шу шаҳарни (Байтул-Муқаддасни) маскан тутингиз ва ундан хоҳлаган жойингизда таомланингиз ҳамда «кечиргин» деб шаҳарга дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кирингиз! (Шунда) гуноҳларингизни мағфират қилурмиз, чиройли амал қилгувчиларга эса (марҳаматимизни) зиёда қилурмиз», деган пайтимизни эсланг!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эсланг! Уларга дедик: «Мана шу шаҳарни маскан тутингиз ва ундан хоҳлаган жойингизда таомланингиз ҳамда: «Кечиргин», деб шаҳарга дарвозадан сажда қилган ҳолингизда кирингиз! (Шунда) гуноҳларингизни мағфират қилурмиз, чиройли амал қилгувчиларга эса зиёда қилурмиз».

Мухаммад Содик

Уларга: «Мана бу шаҳарни маскан тутинглар, унда хоҳлаган жойингизда таом енг ва «Ҳиттатун» (гуноҳларимизни кечир) деб эшикдан сажда қилган ҳолингизда кирсангиз, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз, эҳсон қилувчиларга зиёда қиламиз», деганимизни эсла.

فَبَدَّلَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ مِنْهُمْ قَوْلًا غَيْرَ ٱلَّذِى قِيلَ لَهُمْ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِجْزًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ بِمَا كَانُوا۟ يَظْلِمُونَ ﴿162﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, улардан золим бўлган кимсалар ўзларига айтилган («кечиргин») сўзини бутунлай бошқа бир сўзга алмаштирдилар. (Шундан кейин) уларга золим бўлганлари сабабли осмондан азоб юбордик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилган гапни ўзга гапга алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устларига осмондан азоб юбордик.

Мухаммад Содик

Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилгандан ўзга гапни алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устларига осмондан азоб юбордик. (Улардан зулм қилганлари айтишлари лозим бўлган «Ҳиттатун» деган иборани, «Ҳинтатун», яъни, «буғдой» деган сўзга алмаштирдилар ва шаҳарга сажда қилган ҳолларида эмас, ортлари билан сурилиб кирдилар. Ана шу итоатсизлик ва зулмлари учун Аллоҳ таоло уларнинг устидан азоб туширди.)

وَسْـَٔلْهُمْ عَنِ ٱلْقَرْيَةِ ٱلَّتِى كَانَتْ حَاضِرَةَ ٱلْبَحْرِ إِذْ يَعْدُونَ فِى ٱلسَّبْتِ إِذْ تَأْتِيهِمْ حِيتَانُهُمْ يَوْمَ سَبْتِهِمْ شُرَّعًۭا وَيَوْمَ لَا يَسْبِتُونَ ۙ لَا تَأْتِيهِمْ ۚ كَذَٰلِكَ نَبْلُوهُم بِمَا كَانُوا۟ يَفْسُقُونَ ﴿163﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улардан (яҳудийлардан) денгиз олдидаги қишлоқ ҳақида — шанба куни ҳаддан ошганлари ҳақида (яъни, манъ қилинганига қарамасдан шанба куни балиқ овлаганлари ҳақида) сўранг. Ўшанда, шанбалик қилган (яъни, балиқ овламаган) кунларида балиқлар (сув юзида) очиқ келар эди, шанбалик қилмаган кунларида (яъни, шанбадан бошқа кунларда) эса келмас эди. Уларни итоатсиз бўлганлари сабабли мана шундай имтиҳон қилурмиз.[7]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улардан денгиз олдидаги қишлоқ ҳақида, шанба куни ҳаддан ошганлари ҳақида сўранг. Ўшанда шанбалик қилган кунларида балиқлар очиқ келар эди, шанбалик қилмаган кунларида эса келмас эди. Уларни фосиқлик қилганлари туфайли мана шундай синаймиз.

Мухаммад Содик

Улардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ ҳақида, шанба кунида ҳаддан ошганлари, шанбалик кунларида балиқлари очиқ келиб, шанбалик қилмаган кунлари келмагани ҳақида сўра. Қилган фосиқликлари туфайли уларни шундай синаймиз. (Оятдаги бу хитоб Пайғамбаримиз Муҳаммадга (с. а. в.) қаратилгандир. Аллоҳ ул зотга яҳудийлардан уларнинг тарихида бўлиб ўтган машҳур воқеа ҳақида сўрашга амр қилмоқда. Бани Исроилнинг талабларига биноан ҳафтанинг шанба куни улар учун байрам, дам олиш куни қилиб белгиланди. Бу куни уларга ишлаш ва тирикчиликка уриниш ҳаром қилинди. Соҳил бўйидаги мазкур қишлоқда яҳудийлар учун катта синов бўлди. Шанба куни балиқлар соҳилга келиб очиқ-ойдин кўриниб, кўзларини ўйнатиб юрар эди. Шанба кунидан бошқа куни эса ҳеч бир балиқ кўринмасди. Шунда Бани Исроилдан баъзилари чидаб тура олмай ман қилинган амрни буздилар. Ривоятларда келишича, улар шанба куни алоҳида тўсиқлар ташлаб, соҳилга келган балиқларни қайтиб кета олмайдиган қилиб қўйишар ва якшанба куни йиғиб олишар, шу билан бирга, биз Аллоҳнинг амрини бузганимиз йўқ, шанба куни дам олдик, ов қилганимиз йўқ, дер эдилар.)

وَإِذْ قَالَتْ أُمَّةٌۭ مِّنْهُمْ لِمَ تَعِظُونَ قَوْمًا ۙ ٱللَّهُ مُهْلِكُهُمْ أَوْ مُعَذِّبُهُمْ عَذَابًۭا شَدِيدًۭا ۖ قَالُوا۟ مَعْذِرَةً إِلَىٰ رَبِّكُمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ ﴿164﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ўшанда улардан бир жамоат: «Не сабабдан Аллоҳнинг Ўзи ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қилурсизлар?» деганларида, улар (яъни, иккинчи тоифадаги одамлар) айтдилар: «Парвардигорингизга (Қиёмат Кунида) узримизни айтиш учун ва шояд (улар) Аллоҳдан қўрқсалар, деб (насиҳат қилмоқдамиз)».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўшанда улардан бир жамоат: «Нима учун Аллоҳ ҳалок этадиган ёки қаттиқ азоблайдиган қавмга панд-насиҳат қилурсизлар?» — деганларида улар айтдилар: «Парвардигорингизга узримизни айтиш учун ва шояд, Аллоҳдан қўрқсалар, деб».

Мухаммад Содик

Улардан бир жамоат: «Аллоҳ ҳалок қилувчи ёки шиддатли азоб-ла азобловчи қавмга ваъз қилиб нима қиласиз?!» деганида, улар, Роббингизга узр бўлиши учун ва шоядки тақво қилсалар деб, дедилар. (Яъни, Аллоҳ олдидаги бурчимизни адо этдик. Охират куни Аллоҳ сўраб қолса, узр бўлиши учун уларга насиҳат қилдик ва яна шоядки насиҳат таъсир этиб, тақво қилиб қолсалар, деган умидимиз бор эди, дедилар.)

فَلَمَّا نَسُوا۟ مَا ذُكِّرُوا۟ بِهِۦٓ أَنجَيْنَا ٱلَّذِينَ يَنْهَوْنَ عَنِ ٱلسُّوٓءِ وَأَخَذْنَا ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ بِعَذَابٍۭ بَـِٔيسٍۭ بِمَا كَانُوا۟ يَفْسُقُونَ ﴿165﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бас, қачон улар (яъни, итоатсиз кишилар) ўзларига эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, бу гуноҳ ишдан қайтарган зотларга нажот бердик ва золим кимсаларни итоатсиз бўлганлари сабабли қаттиқ азоб билан ушладик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Бас, улар ўзларига эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, бу гуноҳ ишдан қайтарган зотларга нажот бердик ва золим кимсаларни итоатсиз бўлганлари сабабли қаттиқ азоб билан ушладик.

Мухаммад Содик

Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида, ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни қилган фосиқликлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик.

فَلَمَّا عَتَوْا۟ عَن مَّا نُهُوا۟ عَنْهُ قُلْنَا لَهُمْ كُونُوا۟ قِرَدَةً خَٰسِـِٔينَ ﴿166﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Энди қачонки ўзлари қайтарилган ишдан (қайтмасдан) кибру ҳаво қилганларидан кейин уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз», дедик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар қайтарилган ишдан қайтмай, такаббурлик қилганларидан кейин уларга: «Бадбахт маймунларга айланингиз!» – дедик.

Мухаммад Содик

Бас, улар ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай, такаббурлик қилганларида, уларга: «Хўрланган маймунларга айланинг!» дедик. (Солиҳ қавмлар ваъз қилиб қайтарсалар ҳам, улар қайтмадилар. Мутакаббирлик қилдилар ва улар «хўрланган маймунга» айландилар. Чунки Аллоҳ таолонинг «Бўл» деган амри бўлмасдан қолмайди. Улар оддий маймун эмас, «хўрланган маймун»га айландилар.)

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكَ لَيَبْعَثَنَّ عَلَيْهِمْ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ مَن يَسُومُهُمْ سُوٓءَ ٱلْعَذَابِ ۗ إِنَّ رَبَّكَ لَسَرِيعُ ٱلْعِقَابِ ۖ وَإِنَّهُۥ لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿167﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ўшанда Парвардигорингиз албатта уларнинг устига Қиёмат Кунигача ёмон азоб билан азоблайдиган зотларни юборишини билдирган эди. Шубҳасиз, Парвардигорингиз (кофирлар учун) азоби қаттиқ, (мўминларни эса) мағфират қилгувчи, меҳрибондир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Эсланг! Парвардигорингиз уларнинг устига Қиёмат кунигача (жуда) ёмон азоблайдиган зотларни юборишини билдирган эди. Албатта, Парвардигорингиз азоби тез Зотдир. Албатта, У Кечиргувчи ва Меҳрибондир.

Мухаммад Содик

Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла! Албатта, Роббинг иқоби тез зотдир ва, албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир.

وَقَطَّعْنَٰهُمْ فِى ٱلْأَرْضِ أُمَمًۭا ۖ مِّنْهُمُ ٱلصَّٰلِحُونَ وَمِنْهُمْ دُونَ ذَٰلِكَ ۖ وَبَلَوْنَٰهُم بِٱلْحَسَنَٰتِ وَٱلسَّيِّـَٔاتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿168﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларни (яҳудийларни) бутун Ер юзига жамоа-жамоа қилиб бўлиб юбордик. Уларнинг ораларида яхшилари (иймонга келганлари) ҳам, ундай эмаслари (иймонсизлари) ҳам бордир. Уларни (куфр ва исёндан) қайтишлари учун кўп яхшилик (неъматлар) ва ёмонликлар (балолар) билан синаб кўрдик.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларни ер юзида гуруҳларга бўлиб юбордик. Ораларида яхшилари ҳам, яхши эмаслари ҳам бор. Уларни яхшиликлар ва ёмонликлар билан синадик. Шояд, (ҳаққа) қайтсалар.

Мухаммад Содик

Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. Улардан аҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки қайтсалар, деб уларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик.

فَخَلَفَ مِنۢ بَعْدِهِمْ خَلْفٌۭ وَرِثُوا۟ ٱلْكِتَٰبَ يَأْخُذُونَ عَرَضَ هَٰذَا ٱلْأَدْنَىٰ وَيَقُولُونَ سَيُغْفَرُ لَنَا وَإِن يَأْتِهِمْ عَرَضٌۭ مِّثْلُهُۥ يَأْخُذُوهُ ۚ أَلَمْ يُؤْخَذْ عَلَيْهِم مِّيثَٰقُ ٱلْكِتَٰبِ أَن لَّا يَقُولُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ إِلَّا ٱلْحَقَّ وَدَرَسُوا۟ مَا فِيهِ ۗ وَٱلدَّارُ ٱلْءَاخِرَةُ خَيْرٌۭ لِّلَّذِينَ يَتَّقُونَ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ ﴿169﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улардан сўнг Китобга (Тавротга) меросхўр бўлган бир авлод келдики, улар бу тубан (дунё) нарсаларини (ҳалол, ҳаромлигига қарамай) оладилар ва «Албатта бизлар мағфират қилинурмиз», дейдилар. Ҳолбуки, агар яна ўшанга ўхшаган нарса келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Китобда (Тавротда) Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтишлари борасида аҳд-паймон олинмаганмиди? Ундаги оятларни ўқиб ўрганган эдилар-ку! Аллоҳдан қўрқадиган зотлар учун (бу дунё матоларидан) Охират диёри яхшироқ-ку! Ақл юргизмайсизларми?!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улардан сўнг Китобни мерос қилиб олган бир авлод келдики, улар бу тубан (дунё) нарсаларини оладилар ва: «Албатта, бизлар мағфират қилинурмиз», дейдилар. Яна ўшанга ўхшаган нарса келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан китобда Аллоҳ шаънига фақат ҳақни айтишлари борасида аҳд-паймон олинмаганмиди? Ундаги оятларни ўқиб ўрганган эдилар-ку! Аллоҳдан қўрқадиган зотлар учун Охират диёри яхшироқ-ку! Ақл юритмайсизларми?!

Мухаммад Содик

Бас, улардан сўнг, ортларидан китобни меросга олган бир ўринбосарлар келдики, улар мана бу тубаннинг ўткинчи (матоҳи)ни оларлар ва «бизни кечирилади», дерлар. Агар ўшанга ўхшаш ўткинчи нарса келса, яна олаверадилар. Улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликка Китобнинг аҳду паймони олинган эмасмиди?! Улар у(китоб)даги нарсаларни ўрганганлар-ку?! Охират ҳовлиси тақво қилганлар учун яхшидир. Ақл ишлатмайсизларми?! (Аслида, Аллоҳ гуноҳни билмай қилиб қўйиб, тавба-надомат чеккан, қайта унга яқинлашмаганларнигина кечиради. Аммо билиб туриб гуноҳ қилгач, тавба қилмайдиган, ўзларича «бизни кечирилади», деб ҳукм чиқариб, яна гуноҳ қилаверадиганлар Аллоҳга нисбатан фақат ҳақдан бошқа нарса айтмасликка Китобнинг аҳд-паймонини олган эмасмидилар?! Аллоҳ Тавротда Бани Исроилга буни таъкидлаб айтган эди.)

وَٱلَّذِينَ يُمَسِّكُونَ بِٱلْكِتَٰبِ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ ٱلْمُصْلِحِينَ ﴿170﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Уларнинг ораларида) Китобни маҳкам ушлаган ва намозни тўкис адо қилган зотлар ҳам борки, албатта Биз ўзларини тузатгувчи кишиларнинг ажр-мукофотларини зое қилмагаймиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Китобни маҳкам ушлаб, намозни тўкис адо этганлар (бўлса), албатта, Биз ўзини ўнглаб оладиган кишиларнинг амалини зое қилмаймиз.

Мухаммад Содик

Китобни маҳкам тутганлар ва намозни қоим қилганлар бўлса, албатта, Биз аҳли солиҳларнинг ажрларини зое қилмасмиз.

۞ وَإِذْ نَتَقْنَا ٱلْجَبَلَ فَوْقَهُمْ كَأَنَّهُۥ ظُلَّةٌۭ وَظَنُّوٓا۟ أَنَّهُۥ وَاقِعٌۢ بِهِمْ خُذُوا۟ مَآ ءَاتَيْنَٰكُم بِقُوَّةٍۢ وَٱذْكُرُوا۟ مَا فِيهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ ﴿171﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Тур тоғини кўчириб олиб, уларнинг устларида гўё бир соябондек кўтариб туриб, улар уни устларига қулаб тушади, деб гумон қилган ҳолларида: «Биз сизларга ато этган нарсани (Тавротни) маҳкам ушлангиз ва тақводор бўлишингиз учун ундаги оятларни ёдда тутингиз!», деган пайтимизни эсланг!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Тоғни кўчириб олиб, уларнинг устларида гўё бир соябондек кўтариб турганимизда ва улар устимизга қулаб тушади, деб гумон қилган пайтларида: «Биз сизларга ато этган нарсани маҳкам ушлангиз ва ундаги оятларни ёдда тутингиз, шоядки, шунда тақводор бўлсангиз», деган пайтимизни эсланг!

Мухаммад Содик

Уларнинг устига тоғни худди соябондек кўтарганимизни, улар уни, устимизга тушиб кетади, деб ўйлаганларида, сизга берган нарсамизни қувват ила олинглар ва ундаги нарсани эсланглар, шоядки тақво қилсангиз, деганимизни эсла.

وَإِذْ أَخَذَ رَبُّكَ مِنۢ بَنِىٓ ءَادَمَ مِن ظُهُورِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَأَشْهَدَهُمْ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمْ أَلَسْتُ بِرَبِّكُمْ ۖ قَالُوا۟ بَلَىٰ ۛ شَهِدْنَآ ۛ أَن تَقُولُوا۟ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ إِنَّا كُنَّا عَنْ هَٰذَا غَٰفِلِينَ ﴿172﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Парвардигорингиз Одам болаларининг белларидан (яъни, пушти камарларидан то Қиёмат Кунигача дунёга келадиган барча) зурриётларини олиб: «Мен Парвардигорингиз эмасманми?», деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида, улар: «Ҳақиқатан Сен Парвардигоримизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деганларини эсланг! (Сизлардан бундай гувоҳлик — аҳд-паймон олишимиз) Қиёмат Кунида: «Бизлар бундан бехабар эдик», демасликларингиз учундир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Парвардигорингиз Одам болаларининг белларидан зурриётларини олиб: «Мен Парвардигорингиз эмасманми?» — деб, ўзларига қарши гувоҳ қилганида улар: «Худди шундай! Сен Парвардигоримизсан, бизлар бунга шоҳидмиз», деганларини эсланг! (Шундай қилишимиз) Қиёмат кунида: «Бизлар бундан бехабар эдик», демасликларингиз учундир.

Мухаммад Содик

Роббинг Бани Одамнинг умуртқа поғанасидан, қиёмат куни, бундан ғофил эдик, демасликларингиз учун, зурриётларини олиб, ўзларига ўзларини гувоҳ қилиб: «Роббингиз эмасманми?» деганида; «Худди шундай! Гувоҳ бўлдик!» деганларини эсла. (Аллоҳ таоло Ўзига маълум бўлган бир пайтда, даври қиёматгача дунёга келадиган барча одамларни оталарининг сулбидан уруғликларни чиқариб олган ва ўша уруғликларга «Роббингиз эмасманми?!» деб савол берган. Мазкур илоҳий саволга ҳамма зурриётлар «Худди шундай», яъни, албатта, сен Роббимизсан, «гувоҳ бўлдик», деб жавоб беришган. Шунга биноан инсон уруғлик пайтида, яъни, она қорнига ўтганда ва инсон бўлиб яралганда, Аллоҳнинг Робб эканлигини эътироф этгувчи табиат соҳиби бўлади.)

أَوْ تَقُولُوٓا۟ إِنَّمَآ أَشْرَكَ ءَابَآؤُنَا مِن قَبْلُ وَكُنَّا ذُرِّيَّةًۭ مِّنۢ بَعْدِهِمْ ۖ أَفَتُهْلِكُنَا بِمَا فَعَلَ ٱلْمُبْطِلُونَ ﴿173﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ёки: «Ахир илгари ота-боболаримиз мушрик бўлган эсалар, бизлар улардан кейин келган (ва уларнинг ўргатган йўлларига эргашган) авлод бўлсак, ўша ноҳақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни ҳалок қилурмисан», демасликларингиз учундир.[8]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ёки: «Ахир олдинги ота-боболаримиз ширк келтирган бўлсалар, бизлар улардан кейин келган авлод бўлсак, ўша ноҳақ йўлда ўтган кимсаларнинг қилмишлари сабабли бизларни ҳалок қилурмисан», демасликларингиз учундир.

Мухаммад Содик

Ёки: «Ҳақиқатда, ширк келтирганлар олдинги ота-боболаримиз, биз, уларнинг кейинги зурриётимиз. Ботил иш қилувчиларнинг қилмиши туфайли бизларни ҳалок этасанми», демаслигингиз учун.

وَكَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلْءَايَٰتِ وَلَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿174﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Шояд (куфрларидан) қайтсалар, деб оятларни мана шундай муфассал қилурмиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз. Шоядки, (ҳақ йўлга) қайтсалар.

Мухаммад Содик

Шояд қайтсалар, деб оятларни мана шундай батафсил баён қиламиз.

وَٱتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ ٱلَّذِىٓ ءَاتَيْنَٰهُ ءَايَٰتِنَا فَٱنسَلَخَ مِنْهَا فَأَتْبَعَهُ ٱلشَّيْطَٰنُ فَكَانَ مِنَ ٱلْغَاوِينَ ﴿175﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларга (яҳудийларга) бир кимсанинг хабарини тиловат қилинг — у қимсага оятларимизни билдирган эдик. Бас, у ўша оятларимиздан четлангач (яъни, уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга бир кимсанинг хабарини тиловат қилингки, унга оятларимизни билдирган эдик. У эса оятларимиздан четлади. (Натижада) уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдан озгувчилардан бўлиб қолди.

Мухаммад Содик

Уларга оятларимизни берганимизда, улардан ўзини олиб қочган ва уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснинг хабарини тиловот қилиб бер! (Ушбу ояти каримада зикр қилинган шахс ким экани хусусида мўътабар тафсир китобларимизда кўп сонли турли-туман ривоятлар бор. Шунинг ўзи ҳам бу оят муайян бир шахсга хос бўлмай, балки маълум бир тоифа одамларга хос эканини кўрсатиб турибди. Ояти каримада «оятларимизни берганимизда», дейилишига кўра, у одам диний илмдан огоҳ экани кўриниб турибди. Демак, у одамга Аллоҳ таоло диний илмларни эгаллашга имкон берган, аммо у (Аллоҳ) оятларидан ўзини олиб қочган, яъни, илмига амал қилмаган. Шу туфайли, «уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган».)

وَلَوْ شِئْنَا لَرَفَعْنَٰهُ بِهَا وَلَٰكِنَّهُۥٓ أَخْلَدَ إِلَى ٱلْأَرْضِ وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ ۚ فَمَثَلُهُۥ كَمَثَلِ ٱلْكَلْبِ إِن تَحْمِلْ عَلَيْهِ يَلْهَثْ أَوْ تَتْرُكْهُ يَلْهَث ۚ ذَّٰلِكَ مَثَلُ ٱلْقَوْمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا ۚ فَٱقْصُصِ ٱلْقَصَصَ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ ﴿176﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар хоҳласак уни ўша оятлар сабабли (юқори даражаларга) кўтарган бўлур эдик. Лекин у ерга (яъни, молу дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Улар тафаккур қилсинлар учун бу қиссаларни сўйланг.[9]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Агар хоҳласак, уни ўша оятлар билан (юқори даражаларга) кўтарган бўлар эдик. Лекин у ерга (яъни, молу дунёга) берилди ва ҳавойи-нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади. Бу Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисолидир. Қиссаларни сўзланг. Шоядки, шунда фикр юритсалар.

Мухаммад Содик

Агар хоҳласак, уни ўша (оят)лар билан кўтарар эдик. Лекин унинг ўзи ерга ёпишди ва ҳавои нафсига эргашди. Бас, унинг мисоли худди бир итга ўхшайди, уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверади. Бу бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Бу қиссани ҳикоя қил, шоядки тафаккур қилсалар.

سَآءَ مَثَلًا ٱلْقَوْمُ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا وَأَنفُسَهُمْ كَانُوا۟ يَظْلِمُونَ ﴿177﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисоли нақадар ёмон бўлди ва улар ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Оятларимизни ёлғон деган кимсаларнинг мисоли нақадар ёмон бўлди ва улар ўзларига зулм қилгувчи бўлдилар.

Мухаммад Содик

Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиларлар.

مَن يَهْدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلْمُهْتَدِى ۖ وَمَن يُضْلِلْ فَأُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْخَٰسِرُونَ ﴿178﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгувчидир. У зот кимни йўлдан оздирса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчидирлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгувчидир. У Зот кимни йўлдан оздирса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчидирлар.

Мухаммад Содик

Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир.

وَلَقَدْ ذَرَأْنَا لِجَهَنَّمَ كَثِيرًۭا مِّنَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ ۖ لَهُمْ قُلُوبٌۭ لَّا يَفْقَهُونَ بِهَا وَلَهُمْ أَعْيُنٌۭ لَّا يُبْصِرُونَ بِهَا وَلَهُمْ ءَاذَانٌۭ لَّا يَسْمَعُونَ بِهَآ ۚ أُو۟لَٰٓئِكَ كَٱلْأَنْعَٰمِ بَلْ هُمْ أَضَلُّ ۚ أُو۟لَٰٓئِكَ هُمُ ٱلْغَٰفِلُونَ ﴿179﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда чорвалардан ҳам) адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Биз жин ва инсдан кўпларини аниқ жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг диллари бору англай олмайдилар, кўзлари бору кўра олмайдилар, қулоқлари бору эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, балки, улардан-да адашганроқдирлар. Ана ўшалар ғофиллардир.

Мухаммад Содик

Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар.

وَلِلَّهِ ٱلْأَسْمَآءُ ٱلْحُسْنَىٰ فَٱدْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا۟ ٱلَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِىٓ أَسْمَٰٓئِهِۦ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿180﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар). Унинг исмларида ҳақдан оғиб (ноўрин жойларда уларни қўллайдиган мушрик) кимсаларни тарк қилинглар. Улар яқинда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланурлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Унга ўша (исм)лар ила дуо қилингиз ва Унинг исмлари борасида ҳақдан оғадиганларни тарк айлангиз. Улар яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар.

Мухаммад Содик

Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша(исм)лар ила дуо қилинг ва Унинг исмларидан оғадиганларни тек қўйинг. Яқинда қилган амалларига яраша жазоланурлар. (Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Мўмин-мусулмон банда Аллоҳга дуо қилганида, ўша гўзал исмлар ила дуо қилмоғи лозим. Имоми Бухорий ва имом Муслимлар Абу Ҳурайрадан (р. а.) ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с. а. в.): «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта, бир кам юзта исми бордир. Ким уларни санаб чиқса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради», деганлар.)

وَمِمَّنْ خَلَقْنَآ أُمَّةٌۭ يَهْدُونَ بِٱلْحَقِّ وَبِهِۦ يَعْدِلُونَ ﴿181﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Биз яратган зотлар орасида (одамларни) ҳақ (дин) билан ҳидоят қиладиган ва ҳақ (ҳукм) билан адолат қиладиган бир жамоат ҳам бордир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Биз яратган кимсалар орасида ҳақ ила ҳидоят қиладиган ва у ила адолат қиладиган бир жамоат ҳам бор.

Мухаммад Содик

Ва Биз яратган кимсалар ичида ҳақ ила ҳидоят қиладиган ва у ила адолат қиладиган жамоат ҳам бор.

وَٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ ﴿182﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсаларни эса ўзлари билмай қоладиган тарафдан секин-аста ҳалокатга олиб борурмиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса билмайдиган томонидан истидрож этурмиз. (Яъни, синов ўлароқ, уларга кутмаган томонларидан ризқ дарвозаларини очиб қўямиз).

Мухаммад Содик

Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз. (Яъни, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларни оҳиста-оҳиста ўзларига билдирмаган ҳолда ҳалок қилади. Даставвал уларнинг хоҳлаган йўриғига юришга имкон бериб қўяди. Кофирлар бу ҳолни ўзларининг тадбири, ақли ва уринишларига йўйиб, залолатда шиддатлайверади. Охир бориб, ҳалокатга дуч келади.)

وَأُمْلِى لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِى مَتِينٌ ﴿183﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Ҳозирча) уларга муҳлат бериб қўюрман. Албатта, Менинг «макрим» қаттиқдир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга муҳлат бериб қўюрман. Менинг «макрим» жуда қаттиқдир!

Мухаммад Содик

Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг «макрим» метиндир.

أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا۟ ۗ مَا بِصَاحِبِهِم مِّن جِنَّةٍ ۚ إِنْ هُوَ إِلَّا نَذِيرٌۭ مُّبِينٌ ﴿184﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар ҳамроҳларида (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломда) ҳеч қандай жунун йўқлигини ўйламайдиларми?! У фақат (Аллоҳнинг азобидан) ошкора огоҳлантиргувчи Зотдир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Улар ҳамроҳларида ҳеч қандай жунун йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақат ошкора огоҳлантиргувчи, холос.

Мухаммад Содик

Улар ўз соҳибларида мажнунлик йўқлигини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! У фақат ошкора огоҳлантирувчи, холос.

أَوَلَمْ يَنظُرُوا۟ فِى مَلَكُوتِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا خَلَقَ ٱللَّهُ مِن شَىْءٍۢ وَأَنْ عَسَىٰٓ أَن يَكُونَ قَدِ ٱقْتَرَبَ أَجَلُهُمْ ۖ فَبِأَىِّ حَدِيثٍۭ بَعْدَهُۥ يُؤْمِنُونَ ﴿185﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Самовот ва Ер мамлакатлари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?! Ундан (Қуръондан) сўнг (яъни, унга ишонмаганларидан кейин) яна қандай гапга ишонадилар-а?!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Осмонлару ер мулки ҳақида, Аллоҳ яратган ҳар бир нарса тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?! Ундан кейин яна қандай гапга ишонадилар-а?!

Мухаммад Содик

Осмонлару ернинг мулкларига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва, ажаб эмаски, ажаллари яқинлашиб қолган бўлишига назар солмайдиларми? Бундан кейин, яна қайси гапга ишонарлар?!

مَن يُضْلِلِ ٱللَّهُ فَلَا هَادِىَ لَهُۥ ۚ وَيَذَرُهُمْ فِى طُغْيَٰنِهِمْ يَعْمَهُونَ ﴿186﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Кимни Аллоҳ адаштириб қўйса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас. (Аллоҳ) ундайларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилур.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кимни Аллоҳ адаштириб қўйса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас. Ундайларни тек ташлаб қўяди, ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юраверадилар.

Мухаммад Содик

Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир. Уларни тек қўйиб қўяди, туғёнларида адашиб-улоқиб юраверадилар.

يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَىٰهَا ۖ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ رَبِّى ۖ لَا يُجَلِّيهَا لِوَقْتِهَآ إِلَّا هُوَ ۚ ثَقُلَتْ فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ لَا تَأْتِيكُمْ إِلَّا بَغْتَةًۭ ۗ يَسْـَٔلُونَكَ كَأَنَّكَ حَفِىٌّ عَنْهَا ۖ قُلْ إِنَّمَا عِلْمُهَا عِندَ ٱللَّهِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿187﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиздан Соат (яъни, Қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яъни, Қиёмат) самовот ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан — кутилмаганда келур». Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Сиздан: «Қиёмат қачон бўлади?» - деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У осмонлару ер учун жуда оғир бир ишдир. У сизларга тўсатдан келур». Гўё сиз у ҳақда билишга қизиқаётгандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Аллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар».

Мухаммад Содик

Сендан (қиёмат) соати қачон собит бўлиши ҳақида сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Роббим ҳузуридадир. Уни фақат Ўзигина зоҳир қиладир. У осмонлару ерда оғир иш бўладир. Сизларга фақат тўсатдан келадир», деб айт. Худди сен уни билишинг керакдек, сендан сўрарлар. Сен: «Унинг илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Лекин кўп одамлар билмаслар. (Kиёмат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билиши мумкин бўлмаган ҳодисадир. Лекин мушриклар Пайғамбаримизни (с. а. в.) синаш, ул зотни хижолат қилиш учун, қиёмат қачон бўлади, деб сўроқ қиладилар. Қиёматнинг қачон бўлиш илми Аллоҳнинг Ўзига хос илмидир. Уни ҳеч кимга, ҳатто Муҳаммадга (с. а. в.) ҳам билдирмаган. У зот фақат қиёматнинг қачон бўлишинигина эмас, бошқа ғайб илмларини ҳам билмайдилар. Бу билмасликлари эса айб эмас.)

قُل لَّآ أَمْلِكُ لِنَفْسِى نَفْعًۭا وَلَا ضَرًّا إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُ ۚ وَلَوْ كُنتُ أَعْلَمُ ٱلْغَيْبَ لَٱسْتَكْثَرْتُ مِنَ ٱلْخَيْرِ وَمَا مَسَّنِىَ ٱلسُّوٓءُ ۚ إِنْ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٌۭ وَبَشِيرٌۭ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ ﴿188﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун (дўзах азобидан) огоҳлантиргувчи ва (жаннат неъматлари ҳақида) хушхабар бергувчиман, холос».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Айтинг: «Мен ўзимга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур. Агар ғайбни билганимда эди, яхши амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган қавм учун огоҳлантиргувчи ва хушхабар бергувчиман, холос».

Мухаммад Содик

Ўзим учун на фойда ва на зарарга молик эмасман. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Агар ғайбни билганимда яхшиликни кўпайтириб олган бўлар эдим ва менга ёмонлик етмасди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмлар учун огоҳлантирувчи ва башорат берувчиман, холос», деб айт.

۞ هُوَ ٱلَّذِى خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍۢ وَٰحِدَةٍۢ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا ۖ فَلَمَّا تَغَشَّىٰهَا حَمَلَتْ حَمْلًا خَفِيفًۭا فَمَرَّتْ بِهِۦ ۖ فَلَمَّآ أَثْقَلَت دَّعَوَا ٱللَّهَ رَبَّهُمَا لَئِنْ ءَاتَيْتَنَا صَٰلِحًۭا لَّنَكُونَنَّ مِنَ ٱلشَّٰكِرِينَ ﴿189﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

У (Аллоҳ) шундай зотки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва у ором-осойиш топсин, деб унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди. Унга қўшилганидан кейин у (Ҳавво) енгил юк (ҳомила) билан юкли бўлиб, ўша (юк) билан юрди. Бас, қачонки, оғирлашганида, (улар) Парвардигорлари — Аллоҳга дуо қилдилар: «Қасамки, агар бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг, албатта шукр қилгувчилардан бўлурмиз».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

У шундай Зотки, сизларни бир жондан яратди ва у ором топсин деб, унинг ўзидан жуфтини вужудга келтирди. Унга қўшилганидан кейин у енгил ҳомиладор бўлиб, у билан юрди. Оғирлашганида Парвардигорлари Аллоҳга дуо қилдилар: «Бизга солиҳ фарзанд ато қилсанг, албатта, шукр қилгувчилардан бўлурмиз».

Мухаммад Содик

У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики у (жуфтини) ўраганида енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса, икковлон Роббилари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», деб дуо қилдилар.

فَلَمَّآ ءَاتَىٰهُمَا صَٰلِحًۭا جَعَلَا لَهُۥ شُرَكَآءَ فِيمَآ ءَاتَىٰهُمَا ۚ فَتَعَٰلَى ٱللَّهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿190﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни, болага ном қўйишда) ширк келтира бошладилар. Бас, Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир.[10]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга солиҳ фарзанд ато этганидан кейин Унга Ўзи ато этган нарсада ширк келтира бошладилар. Бас, Аллоҳ уларнинг ширк келтирган нарсаларидан юксакдир.

Мухаммад Содик

Уларга солиҳ (фарзанд)ни берганида эса, Аллоҳ берган нарсада Унга шериклар қила бошладилар. Аллоҳ улар келтирган ширкдан олийдир. (Қуръони Карим нозил бўлаётган даврда одамлар ўз болаларини баъзи бутларга назр қилардилар. Уларга шундай маъноларни акс эттирадиган исмларни қўяр эдилар. Ҳозир ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар учраб туради. Болага турли мақсадлар асосида ном қўйиш ёхуд фақат шу жиҳатларга эътибор бериш, тарбиясини ҳам ушбу ҳолатга мослаб қилиш кенг тарқалган. Жоҳил инсонлар аҳволлари оғир пайтларда Аллоҳга ёлборганлари, боламизни соғ-саломат қўлимизга олсак, Аллоҳга шукр қиламиз, деб берган аҳду паймонларини унутиб, бошқа турли-туман ширк йўлидаги орзу-ҳавасларга берилиб кетадилар. Натижада Аллоҳ берган неъмат–фарзандда ўша ғалат орзу ҳаваслар камол топиши учун ҳаракат қиладилар. Бу нарса Қуръони Каримда ширк деб номланмоқда.)

أَيُشْرِكُونَ مَا لَا يَخْلُقُ شَيْـًۭٔا وَهُمْ يُخْلَقُونَ ﴿191﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган нарсаларни шерик қиладиларми?!

Мухаммад Содик

Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган нарсаларни ширк келтирадиларми? (Ота-оналар ёхуд ўша боланинг камолотига дахлдор барча кишилар Аллоҳга шерик қиладиган нарсалари нима бўлишидан қатъи назар, ҳеч нарсани ярата олмайдилар. Балки уларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қудрат қўли билан яратилгандирлар. Шундай экан, қандай қилиб уларни Аллоҳга ширк килиш мумкин?)

وَلَا يَسْتَطِيعُونَ لَهُمْ نَصْرًۭا وَلَآ أَنفُسَهُمْ يَنصُرُونَ ﴿192﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Улар учун бирон ёрдам қилишга қодир бўлмайдиган, ҳатто ўзига ўзи ёрдам қила олмайдиган (нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!)

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ўша (бут, санамлар) уларга ҳам ҳеч қандай ёрдам қила олмайдилар, ўзларига ҳам ёрдам беролмайдилар.

Мухаммад Содик

Ва уларга ёрдам беришга қодир эмаслар ҳамда ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар. (Яъни, Аллоҳга ширк қилиб келтирилаётган ўша нарсалари бировга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто ўзига ҳам ёрдам беришга қодир эмас.)

وَإِن تَدْعُوهُمْ إِلَى ٱلْهُدَىٰ لَا يَتَّبِعُوكُمْ ۚ سَوَآءٌ عَلَيْكُمْ أَدَعَوْتُمُوهُمْ أَمْ أَنتُمْ صَٰمِتُونَ ﴿193﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар уларни (яъни, бутларни) ҳидоятга чақирсангиз, сизларга эргашмайдилар (яъни, улар жонсиздирлар). Сизлар учун уларни чақиришингиз ёки сукут қилиб туришингиз баробардир (яъни, барибир улар жавоб бера олмайдилар).

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар. Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун бари бир.

Мухаммад Содик

Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, сизга эргашмаслар. Уларни даъват қиласизми ёки жим турувчи бўласизми, сиз учун барибир.

إِنَّ ٱلَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ عِبَادٌ أَمْثَالُكُمْ ۖ فَٱدْعُوهُمْ فَلْيَسْتَجِيبُوا۟ لَكُمْ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ ﴿194﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Шубҳасиз, Аллоҳдан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар худди (сизнинг) ўзларингиз каби бандадирлар. Бас, агар ростгўй бўлсангизлар, сизлар уларни чақиринглар, улар сизларга жавоб қилсинлар-чи?!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Аллоҳни қўйиб, уларга илтижо қиляпсизлар. (Сизлар илтижо қилаётган ўшалар) ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг, сизга жавоб берсинлар-чи!

Мухаммад Содик

Албатта, сиз Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлар ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг, бас, сизга жавоб берсинлар-чи!

أَلَهُمْ أَرْجُلٌۭ يَمْشُونَ بِهَآ ۖ أَمْ لَهُمْ أَيْدٍۢ يَبْطِشُونَ بِهَآ ۖ أَمْ لَهُمْ أَعْيُنٌۭ يُبْصِرُونَ بِهَآ ۖ أَمْ لَهُمْ ءَاذَانٌۭ يَسْمَعُونَ بِهَا ۗ قُلِ ٱدْعُوا۟ شُرَكَآءَكُمْ ثُمَّ كِيدُونِ فَلَا تُنظِرُونِ ﴿195﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларнинг оёқлари бормики, юрсалар, ё қўллари бормики тутсалар, ёки кўзлари бормики кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормики тингласалар?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Уша бутларингизни чақиринглар-да, сўнгра менга (бир лаҳза) муҳлат бермай бор ҳийла-найрангингизни қилаверинглар». (Қандай ҳунар кўрсатманг, натижаси ҳечдир.)

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларнинг оёқлари бормики, юрсалар ё қўллари бормики, тутсалар ёки кўзлари бормики, кўрсалар ёхуд қулоқлари бормики, тингласалар?! Айтинг: «Ўша бутларингизни чақиринглар-да, сўнгра менга муҳлат бермай, бор ҳийла-найрангингизни қилаверинглар».

Мухаммад Содик

Ёки уларнинг оёқлари бормики, юрсалар; ёки қўллари бормики, ушласалар; ёки кўзлари бормики, кўрсалар; ёки қулоқлари бормики, эшитсалар. Сен: «Шерикларингизни чақиринг-да, менга ҳеч муҳлат бермай, зиддимга ҳийла-найранг қилаверинг!

إِنَّ وَلِۦِّىَ ٱللَّهُ ٱلَّذِى نَزَّلَ ٱلْكِتَٰبَ ۖ وَهُوَ يَتَوَلَّى ٱلصَّٰلِحِينَ ﴿196﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Зотан, менинг (ёрдам берувчи ва сақловчи) Эгам шу Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ бандаларга ёр бўлур.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Зотан, менинг Эгам шу Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ бандаларга ёр бўлур.

Мухаммад Содик

Албатта, менинг валий–эгам Китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳларни дўст тутадир.

وَٱلَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَسْتَطِيعُونَ نَصْرَكُمْ وَلَآ أَنفُسَهُمْ يَنصُرُونَ ﴿197﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам қилишга қодир эмаслар ва улар ўзларига ҳам ёрдам қила олмаслар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам бера олмайдилар. Улар ўзларига ҳам ёрдам беролмайдилар.

Мухаммад Содик

Ундан ўзга сиз ибодат қилаётганлар сизга ёрдам беришга қодир эмаслар ва ўзларига ҳам ёрдам бера олмаслар.

وَإِن تَدْعُوهُمْ إِلَى ٱلْهُدَىٰ لَا يَسْمَعُوا۟ ۖ وَتَرَىٰهُمْ يَنظُرُونَ إِلَيْكَ وَهُمْ لَا يُبْصِرُونَ ﴿198﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар уларни ҳидоятга чорласангиз, эшитмайдилар. Улар ўзлари кўрмаган ҳолларида сизга (боқиб) турганларини кўрурсиз.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларни ҳидоятга чақирсангиз, қулоқ солмайдилар. Уларни қараб тургандек кўрасиз. Аслида эса улар кўрмаётган бўладилар.

Мухаммад Содик

Агар уларни ҳидоятга даъват қилсангиз, эшитмаслар. Уларни сенга назар солиб тургандек кўрасан. Ҳолбуки, улар кўрмаслар», деб айт.

خُذِ ٱلْعَفْوَ وَأْمُرْ بِٱلْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ ٱلْجَٰهِلِينَ ﴿199﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Кечиримли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг.

Мухаммад Содик

Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир. (Пайғамбаримиз (с. а. в.) бу сифатни муборак шахсларида мужассам қилган эдилар. Ул зот ҳақидаги ривоятларда кишини ҳайрон қолдирарли даражадаги ҳолатлар зикр этилган. Ул зотнинг саҳобаи киромлари, ҳақиқий мўмин-мусулмонлар ҳам доимо ояти каримада таъкидланганидек бўлишга, ана шу қоида асосида яшашга ҳаракат қилганлар.)

وَإِمَّا يَنزَغَنَّكَ مِنَ ٱلشَّيْطَٰنِ نَزْغٌۭ فَٱسْتَعِذْ بِٱللَّهِ ۚ إِنَّهُۥ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ﴿200﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У эшитувчи, билгувчидир.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У Эшитгувчи, Билгувчидир.

Мухаммад Содик

Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир. (Яъни, жоҳиллар билан муомала қилиш мушкул иш. Улардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Мабодо ўшандай муомала чоғида бирор кўнгилсизлик содир бўлиб, шайтон васваса қиладиган бўлса, қизишмасдан, дарҳол Аллоҳдан паноҳ сўра. У энг яхши эшитгувчи Зот, сўровингга дарҳол жавоб беради.)

إِنَّ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوْا۟ إِذَا مَسَّهُمْ طَٰٓئِفٌۭ مِّنَ ٱلشَّيْطَٰنِ تَذَكَّرُوا۟ فَإِذَا هُم مُّبْصِرُونَ ﴿201﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (Тўғри Йўлни) кўра бошлайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Тақво қилувчи кишиларга шайтон томонидан бирон васваса етса, (Аллоҳни) эслайдилар. Қарабсизки, (тўғри йўлни) кўра бошлайдилар.

Мухаммад Содик

Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар. (Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.)

وَإِخْوَٰنُهُمْ يَمُدُّونَهُمْ فِى ٱلْغَىِّ ثُمَّ لَا يُقْصِرُونَ ﴿202﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Уларнинг (шайтонларнинг) дўстлари эса йўлдан оздиришда уларга (шайтонларга) ёрдам берадилар, сўнг (бу иғволарини) тўхтатмайдилар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларнинг (шайтонларнинг) дўстлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра бунда тўхтамаслар.

Мухаммад Содик

Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берадилар, сўнгра бунда тўхтамаслар.

وَإِذَا لَمْ تَأْتِهِم بِـَٔايَةٍۢ قَالُوا۟ لَوْلَا ٱجْتَبَيْتَهَا ۚ قُلْ إِنَّمَآ أَتَّبِعُ مَا يُوحَىٰٓ إِلَىَّ مِن رَّبِّى ۚ هَٰذَا بَصَآئِرُ مِن رَّبِّكُمْ وَهُدًۭى وَرَحْمَةٌۭ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ ﴿203﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачон уларга бирон оят келтирмасангиз, «Ўзинг тўқий қолмайсанми?», дейишади. Айтинг: «Мен фақат Парвардигоримдан келган ваҳийгагана эргашурман. Бу (Қуръон) иймон келтирадиган қавм учун Парвардигорингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир».

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Уларга бирон оят келтирмасангиз, «Ўзинг тўқий қолмайсанми?» - дейишади. Айтинг: «Мен фақат Парвардигоримдан келган ваҳийгагина эргашурман. Бу (Қуръон) иймон келтирадиган қавм учун Парвардигорингиз тарафидан кўрсатма, ҳидоят ва раҳматдир».

Мухаммад Содик

Ва агар уларга мўъжиза келтирмасанг, «Ўзинг тўқиб қўявермайсанми?» дейдилар. Сен: «Мен фақат Роббимдан ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Мана бу–иймон келтирувчи қавм учун Роббингиздан кўз очувчи, ҳидоят ва раҳматдир», деб айт.

وَإِذَا قُرِئَ ٱلْقُرْءَانُ فَٱسْتَمِعُوا۟ لَهُۥ وَأَنصِتُوا۟ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴿204﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Қачонки Қуръон қироат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз — шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангизлар.

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз. Шояд, раҳматга ноил бўлсангиз.

Мухаммад Содик

Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз. (Ушбу оятдан уламоларимиз Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги ҳақидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса, намозда имом қироат қилганида, иқтидо қилувчилар жим қулоқ осиши лозим, деб ҳукм чиқарганлар. Умуман, Қуръон Аллоҳнинг каломи, уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Ҳар бирининг ўзига яраша зарурати ва ҳаловати бор.)

وَٱذْكُر رَّبَّكَ فِى نَفْسِكَ تَضَرُّعًۭا وَخِيفَةًۭ وَدُونَ ٱلْجَهْرِ مِنَ ٱلْقَوْلِ بِٱلْغُدُوِّ وَٱلْءَاصَالِ وَلَا تَكُن مِّنَ ٱلْغَٰفِلِينَ ﴿205﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эрта-ю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Парвардигорингизни кеча-кундуз ёлвориб, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмасдан ичингизда эсланг ва ғофиллардан бўлманг!

Мухаммад Содик

Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъла, қўрқиб овоз чиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма.

إِنَّ ٱلَّذِينَ عِندَ رَبِّكَ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِۦ وَيُسَبِّحُونَهُۥ وَلَهُۥ يَسْجُدُونَ ۩ ﴿206﴾

Uzbek Translation - Alaauddin Mansour

Албатта, Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар (яъни, фаришталар) Унга ибодат қилишдан ор қилмайдилар. Уни поклайдилар ва Унгагина сажда қиладилар.[11]

Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Албатта, Парвардигорингизнинг ҳузуридаги зотлар Унга ибодат қилишдан ўзларини катта олмайдилар. Унга тасбеҳ айтадилар ва Унгагина сажда қиладилар.

Мухаммад Содик

Роббинг ҳузуридагилар, албатта, Унинг ибодатидан мутакаббирлик қилмаслар, Уни поклаб ёд этарлар ва Унга сажда қиларлар.

Quran recitationReady
Open audio