تجاوز إلى المحتوى

Ақида қисми

42 lessons · Select a question to read the answer

Your progress in this topicTrack completed lessons on this device
Choose how to study:
11-савол: Роббинг ким?

Жавоб: Роббим Аллоҳ, у зот мени ва бутун оламларни ўз неъмати билан яратиб тарбия қилгандир.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин» [Фотиҳа сураси: 2]

Open lesson
22-савол: Дининг нима?

Жавоб: Диним Ислом, яъни Аллоҳ таолога тавҳид билан таслим бўлиш, итоат ила эргашиш, ширк ва унинг аҳлидан тозаланишлик.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир....» [Оли-Имрон сураси: 19]

Open lesson
33-савол: Пайғамбаринг ким?

Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Аллоҳ таоло айтади: «Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир...» [Фатҳ сураси: 29]

Open lesson
44-савол: Тавҳид калимаси қайси калима? Ва унинг маъноси нима?

Жавоб: Тавҳид калимаси «Лаа илааҳа илла Аллоҳ» ва унинг маъноси: Аллоҳдан бошқа сиғинишга лойиқ зот йўқдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир...» [Муҳаммад сураси: 19]

Open lesson
55-савол: Аллоҳ таоло қаерда?

Аллоҳ осмонда аршнинг устида, жамийки махлуқотларнинг устидадир. Аллоҳ таоло айтади: «(У зот Ўз Зоти ва Улуғлигига муносиб равишда) Арш узра олий бўлган Раҳмондир». [Тоҳа сураси: 5] .... «У бандалари устидан ғолибдур. У ҳикмат эгаси ва ҳар бир нарсадан хабардордир». [Анъом сураси: 18]

Open lesson
66-савол: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг элчиси», - деб гувоҳлик беришнинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоҳ у зотни бутун оламларга ҳушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юборди.

.

2: Буюрган нарсаларида итоат қилишлик.

2: Айтган хабарларини тасдиқлаш.

3: У кишига осийлик қилмаслик

4: Аллоҳ таолога у киши йўл кўрсатгандай ибодат қилиш. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш ва бидъатлардан четланишдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Кимки пайғамбарга итоат этса, демак, Аллоҳга итоат этибди...» [Нисо сураси: 80]. «Ва у ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас». [Нажм сураси: 3-4] .. «Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор». [Ахзоб сураси: 21]

Open lesson
77-савол: Аллоҳ таоло бизни нима учун яратди?

Жавоб: Бизни ўзигагина ибодат қилишимиз учун ва у зотга ҳеч кимни шерик қилмаслигимиз учун яратди.

Бекорчилик ва ўйин-кулгулар учун яратмади.

Аллоҳ таоло айтади: «Жинлар ва инсонларни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим». [Зарият сураси: 56]

Open lesson
88-савол: Ибодат бу нима?

У – Аллоҳ таоло яхши кўрадиган ва рози бўладиган ошкораю яширин сўзлар ва амалларни ўзида жамлаган исмдир

– Ошкора: Ҳудди Аллоҳни тил билан зикр қилиб тасбиҳ, ҳамд ва такбир айтиш, намоз ва ҳаж кабилардир

– Яширин: Ҳудди Таваккул, қўрқув ва умид кабилардир.

Open lesson
99-савол: Бизнинг устимиздаги энг катта вожиб нима?

Жавоб: Бизнинг устимиздаги энг катта вожиб, Аллоҳ таолони яккалашдир.

Open lesson
1010-савол: Тавҳиднинг нечта тури бор?

Жавоб: 1-Рубубият тавҳиди: Бу Аллоҳнинг ўзигина яратувчи, ризқлантирувчи, подшоҳ, бошқариб турувчи ва унинг бу нарсаларда шериги йўқ деб ишониб иймон келтиришдир.

2-Улуҳият тавҳиди: Бу Аллоҳни қилаётган ибодатида яккалаш, Аллоҳдан бошқага ибодат қилмасликдир.

3- Исм-сифатлар тавҳиди: Бу эса, Китоб ва суннатта келган Аллоҳ таолонинг исм-сифатларига иймон келтириш. Аллоҳнинг исм-сифатларини бирор нарсага ўхшатмасдан, уни йўққа чиқормасдан, шунга бирор мисол келтирмасдан иймон келтиришдир

Аллоҳ таолони яккалашнинг уч хил турининг далили: «У осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Бас, Унга ибодат қил ва Унинг ибодатида сабрли бўл. Унга тенгдошни билурмисан?». [Марям сураси: 65]

Open lesson
1111-савол: Энг катта гуноҳ қайси гуноҳ?

Жавоб: Аллоҳ таолога шерик келтиришликдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир». [Нисо сураси: 48]

Open lesson
1212-савол: Ширк ва унинг турларини айтиб беринг!

Жавоб: Ширк бу – бирор хил ибодатни Аллоҳдан бошқага сарфлашдир.

Унинг турлари:

Катта ширк: Худди Аллохдан бошқага дуо қилиш ёки сажда қилиш ёки ундан бошқа учун бирор нарсани сўйиш кабилардир.

Кичик ширк: Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичиш ёки бирор манфаат олиб келиши ёки зарарни кетказиши учун тумор илиб қўйиш, ёки кўркўрона одамлар учун намозини чиройлик қилиб ўқиш каби ишлардир.

Open lesson
1313-савол: Аллоҳдан бошқа бирорта ғайбни биладими?

Жавоб: Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди.

Аллоҳ таоло айтади: «Сиз: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас»,-деб айтинг. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар». [Намл сураси: 65]

Open lesson
1414-савол: Иймон арконлари нечта?

Жавоб: 1: Аллоҳга

2: Фаришталарига

3: Китобларига

4: Пайғамбарларига

5: Қиёмат кунига

6: ва Қадарнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтириш.

Буларга далил ўлароқ саҳиҳ Муслимда келган қуйидаги машҳур ҳадис келади: «Жабройил (алайҳиссалом): «Менга иймон нималиги ҳақида хабар бер», - дедилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Иймон Аллоҳга ва унинг фаришталарига, китобларига, элчиларига, охират кунига ва қазои қадарга ишонишингдир», - деб жавоб бедилар».

Open lesson
1515 -савол: Иймоннинг рукнлари нечта ва уларнинг таърифи қандай?

Жавоб: Иймоннинг биринчи рукни Аллоҳга иймон келтириш. Ва бу қисмда қуйидагиларга иймон келтиришимиз лозим:

1: Аллоҳ таолонинг яратишлиги, ризқ беришлиги, барча махлуқотларнинг эгаси ва уларнинг бошқарувчиси эканлигига иймон келтириш.

2: Аллоҳнинг ёлғиз ўзи ибодатга тотиқли зот эканлигига иймон келтириш.

3: Аллоҳ таоло энг буюк ва катта зот эканлигига, барча ҳамду сано унинг ўзигагина лойиқ эканлигига, Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари борлигига, унга тенг келадиган ҳеч ким йўқлиги ҳамда унга ҳеч ким ўхшамаслигига иймон келтириш.

Иймоннинг иккинчи рукни: Фаришталарга иймон келтириш

У фаришталар Аллоҳнинг нурдан яратган мавжудотлари бўлиб, уларни фақатгина ўзига ибодат қилишлари ва буйруқларига батамом итоат қилишликлари учун яратгандир.

Фаришталарнинг энг улуғи бу пайғамбарларга ваҳийни нозил қилган Жабройил алайҳиссаломдир.

Учинчи рукн: Китобларга иймон келтириш.

Китоблардан мурод шуки, улар Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарларга нозил қилинган самовий китоблар.

Масалан, Қуръони карим Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширилган.

Инжил Исо алайҳиссаломга туширилган.

Таврот Мусо алайҳиссаломга туширилган.

Забур Довуд алайҳиссаломга туширилган.

Иброҳим ва Мусо саҳифалари эса ўша икки пайғамбарларга туширилган.

Тўртинчи рукн: Пайғамбарларга иймон келтириш.

Пайғамбарлар Аллоҳ таоло томонидан инсонларга таълим берадиган, уларга яхши амаллар бажарувчи инсонларга хушхабар берадиган ва гуноҳ, маъсият эгаларига эса дўзах оловини эслатадиган қилиб юборилган кишилардир.

Уларнинг энг афзаллари сабот-матонат эгаларидир. Улар:

Нуҳ алайҳиссалом

Иброҳим алайҳиссалом,

Мусо алайҳиссалом,

Исо алайҳиссалом

ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Бешинчи рукн: Охират кунига иймон келтириш.

Охират куни ўлимдан кейин қабрда бошланадиган сўнгра инсонлар ҳисоб-китоб бўлиб жаннат аҳли жаннатга, жаҳаннам аҳли эса жаҳаннамга жойлашадиган қиёмат кунидир.

Олтинчи рукн: Қадарнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтириш.

Қадар бу коинотдаги содир бўлган, бўлаётган ва бўлиши керак бўлган барча нарсалар Аллоҳнинг илми билан бўлиши, у нарсаларнинг содир бўлишлигини лавҳул маҳфузда ёзиб қўйганлиги ва барча нарса унинг хоҳиши билан бўлишлигини эътиқод қилиш.

Аллоҳ таоло айтди: «Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик». [Қомар сураси : 49]

Қадарга иймон келтириш тўрт босқичдан иборатдир:

Биринчиси: Аллоҳ таоло тақдиримизда содир бўлган барча нарсаларни аввалдан ўзининг азалий илми билан билишлиги ва барча нарсаларни содир бўлишидан аввал ҳам, кейин ҳам билишлигини эътиқод қилишлик.

Бунинг далили: «Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир». [Луқмон сураси : 34]

Иккинчиси: Аллоҳ содир бўлган ва содир бўладиган барча воқеа ҳодисаларни Лавҳул-Маҳфузда битиб қўйган бўлиб, буларнинг барчаси унинг ҳузурида китобда эканлигини эътиқод қилишлик.

Бунинг далили: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар У билур. Ер тубларидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарса, албатта, Очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда) мавжуддир» [Анъом сураси : 59]

Учинчиси: Қадарда содир бўлган барча нарсалар Аллоҳнинг иродаси билан бўлганлигини ва унинг иродасисиз ҳеч нарса бўлмаслигини эътиқод қилишлик.

Бунинг далили: «Сизларнинг орангиздаги Тўғри Йўлда бўлмоқни хоҳлаган кишилар учун (бир эслатмадир). Сизлар фақат бутун оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳ хоҳласагина (Тўғри Йўлда бўлишни) хоҳларсизлар». [Таквир сураси : 28,29]

Тўртинчиси: Коинотимизда мавжуд бўлган барча нарсаларни Аллоҳ яратганлигига, уларнинг зотларини ҳам, сифатлари ва ҳаракатларини ҳам Аллоҳ яратганлигини эътиқод қилишлик.

Бунинг далили: «Ҳолбуки, сизларни ҳам, қилиб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!». [Соффат сураси : 96]

Open lesson
1616 -савол: Қуръоннинг таърифи қандай?

Жавоб: Қуръон Аллоҳ таолонинг каломи(сўзи) бўлиб у махлуқ (яратилган) эмасдир.

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг. Бу (ҳукм) уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир». [Тавба сураси : 6]

Open lesson
1717 -савол: Суннат нима дегани?

Жавоб: Суннат пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ёки қилган ишлари ёки қарорлари ёки хилқат ва хулқ атвордаги сифатлари.

Open lesson
1818 -савол: Бидъатнинг маъноси нима? Уни қабул қилсак бўладими?

Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларининг даврида бўлмаган, инсонлар ўзлари томонларидан динга қўшган ҳар бир амал бидъатдир.

Бидъатни қабул қилишлик жоиз эмас, балки, уни қайтаришимиз лозим.

Бунга далил пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзлари: «Ҳар бир бидъат залолатдир» Абу Довуд ривояти.

Мисол тариқасида таҳоратда таъна аъзоларини тўрт марта ювишлик ёки пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларини (мавлид) нишонлашликни келтира оламиз. Буларнинг бирортасини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки саҳобалар қилмаганлар.

Open lesson
1919 -савол: Аллоҳ учун яхши кўришлик ва Аллоҳ учун ёмон кўришликнинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоҳ учун яхши кўришлик мўъмин бандаларни яхши кўриб, уларга ёрдам беришлик.

Аллоҳ таоло айтади: «Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар». [Тавба сураси : 71]

Аллоҳ учун ёмон кўришлик: кофир бўлган кимсаларни ёмон кўриш ва уларга қарши туришдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, «ибодат» қилаётган бут-санамлар)ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча, сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», - дедилар». [Мумтаҳана сураси: 4]

Open lesson
2020 -савол: Аллоҳ таоло Ислом динидан бошқа динда қилинган амалларни қабул қиладими?

Жавоб: Аллоҳ таоло Ислом динидан бошқасида қилинган амалларни зинхор қабул қилмайди!

Аллоҳ таоло айтади: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у Охиратда зиён кўргувчилардандир». [Оли-Имрон сураси : 85]

Open lesson
2121 -савол: Куфр сўз, ёки амал, ёки эътиқод билан бўлади! Бунга қандай мисол келтирса бўлади?

Жавоб: Сўздаги куфрга Аллоҳ таолони ёки Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилишликни мисол тариқасида олиб келишимиз мумкин.

Амалдаги куфрга Қуръони каримни оёқ ости қилиш ёки Аллоҳдан ўзгасига сажда қилишлишлик мисол бўла олади.

Эътиқоддаги куфр эса, Аллоҳдан ўзгаси ибодатга тотиқли ёки у билан бошқа бирор бир яратувчи бор деб эътиқод қилишлик.

Open lesson
2222 -савол: Нифоқ нима ва унинг қандай турлари бор?

Жавоб: Нифоқнинг маъноси зохирда мусулмончиликни кўрсатиб ичида эса куфрни сақлаб юрган иккиюзламичиликдир. Бу каби инсонлар мунофиқлар дея аталади. Нифоқнинг икки тури мавжуд, улар:

1 -Катта нифоқ: устида исломни ичида эса куфрни сақлашлик.

Бу каби нифоқ инсонни диндан чиқаради.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз!». [Нисо сураси : 145]

2 -Кичик нифоқ:

Ёлғончилик, ваъдага вафо қилмаслик ва омонатга хиёнат қилишлик каби амаллар кичик нифоқ турларидандир.

Бу каби нифоқ кишини диндан чиқариб юбормайди балки ўз соҳибини (агар тавба қилмаса) азобга дучор қилади.

Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мунофиқнинг уч белгиси бордир: Агар гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонатга хиёнат қилади!» Бухорий ва Муслим ривояти.

Open lesson
2323 -савол: Пайғамбарларнинг энг охиргиси ким?

Жавоб: У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир!

Аллоҳ таоло айтади: «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг расули ва пайғамбарларнинг сўнггисидир». [Ахзоб сураси : 40] Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мен пайғамбарларнинг энг охиргисиман ва мендан кейин бирор бир пайғамбар келмайди». Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти

Open lesson
2424-савол: Мўъжиза нима?

Жавоб: У Аллоҳ таоло пайғамбарларига берган ҳар бир ноодатий нарсадир. Ва мўъжизалар пайғамбарлар содиқ эканликларига далолат қилади. Масалан,

– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойни иккига бўлишлари.

– Мусо алайҳиссалом денгизни иккига бўлишлари ва Фиръавн ва унинг қўшини унда чўкиб кетишлари.

Open lesson
2525-савол: Саҳобалар кимлар? Ва мен уларни яхши кўраманми?

Жавоб: Саҳобий – Ҳар бир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан мўмин ҳолида учрашган ва исломда вафот этган кишидир.

– Биз уларни яхши кўрамиз ва уларга эргашамиз. Пайғамбарлардан кейинги инсонларнинг энг яхшисидирлар.

Саҳобаларнинг энг афзаллари: Тўрт халифа:

Абу Бакр розияллоҳу анҳу

Умар розияллоҳу анҳу

Усмон розияллоҳу анҳу

Али розияллоҳу анҳу

Open lesson
2626-савол: Мўминлар оналари кимлар?

Жавоб: Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидирлар.

Аллоҳ таоло айтадики: «Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридирлар» [Ахзоб сураси: 6].

Open lesson
2727-савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оилаларининг бизнинг устимизда қандай ҳақлари бор?

Жавоб: Биз уларни яхши кўрамиз, уларни ўзимизга дўст тутамиз, уларни ёмон кўрганларни ёмон кўрамиз ва ғулуга кетиб қолмаймиз. Оилалари – У кишининг аёллари, зурриётлари, Бани Ҳошим ва Бани Мутталибнинг мўминларидир.

Open lesson
2828-савол: Мусулмонларнинг волийларига нисбатан бизга вожиб қилинган нарсалар нима?

Бизнинг устимиздаги вожиблар: Уларни ҳурмат қилиш, маъсият бўлмаган ишларда қулоқ тутиш ва итоат қилиш, уларни тахтдан тушириш учун кўтарилиш қилмаслик, уларнинг ҳақларига дуо қилиш ва уларга насиҳат қилишдир.

Open lesson
2929-савол: Мўминларнинг диёри қаерда?

Жавоб: Жаннатда, Аллоҳ таоло айтадики: «Албатта Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур...» [Муҳаммад сураси: 12].

Open lesson
3030-савол: Кофирларнинг диёри қаерда?

Жавоб- Дўзахда, Аллоҳ таоло айтадики: «Ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар» [Бақара сураси: 24].

Open lesson
3131-савол: Кимдан ва нимадан қўрқамиз? Нимани кимдан умид қиламиз? Ва бу нарсаларнинг далили нима?

Жавоб: Қўрқув – Аллоҳдан ва унинг жазосидан бўлади.

Умид – Аллоҳдан савоб беришини, мағфират этишини ва раҳм қилишини умид қиламиз

Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир: «Ана ўша дуо қилаётганлари Роббиларига васила изларлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқ учун). Унинг раҳматини орзу қилурлар ва азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббингнинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир» [Исро сураси: 57]. . «Бандаларимга хабар бергил: «Албатта, Менинг Ўзим ғофуру роҳиймдирман. Ва, албатта, азобим аламли азобдир» [Хижр сураси: 49-50].

Open lesson
3232-савол: Аллоҳнинг баъзи исм-сифатларини айтиб беринг!

Жавоб: Аллоҳ, Робб, Ар-Роҳмаан, Ас-Самиъ, Ал-Басир, Ал-Алийм, Ар-Роззақ, Ал-Хайй, Ал-Азийм.... ва яна бошқа чиройлик исмлари ва олий сифатлари.

Open lesson
3333-савол: Бу исмларни шарҳланг!

Жавоб: Аллоҳ: Ибодат қилинадиган ҳақ илоҳ, у ёлғиз ва унинг шериги йўқдир.

Робб – Яъни яратувчи, молик, ризқлантирувчи, ишларни бошқариб турувчи ва барча нуқсонлардан пок ягона зотдир.

Ас-Самиъ: Ҳамма нарчани эшитиб турувчи, овозларнинг турли хил бўлишига қарамасдан ҳаммасини эшитиб туради.

Ал-Басир: Барча нарсани, хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин кўриб турувчи.

Ал-Алийм: Олдинги, ҳозирги ва келажакдаги барча нарсани билиб турувчи.

Ар-Рохман: Барча махлуқотларни, хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, ўз раҳмати билан ўраб олувчидир. Барча бандалар ва махлуқотлар унинг рахматининг остидадирлар.

Ар-Роззақ: Инсону жин ва барча жонзотларнинг ризқи унинг зиммасида бўлган зотдир.

Ал-Хайй: Ўлмайдиган тирик зот, у зотдан ташқари ҳамма ўлади.

Ал-Азийм: Энг комил, камолотнинг барчаси у учунгинадир, энг улуғ, улуғлик унинг исм-сифатларида ва ишларидадир.

Open lesson
3434-савол: Мусулмон уламоларга нисбатан бизга нималар вожиб қилинган?

Жавоб: Уларни яхши кўрамиз, бирор масалада ёки бошимизга келган бирор нарсада уларга қайриламиз. Уларни фақат яхшилик ила эслаймиз ва кимки уларни ёмонлик ила тилга оладиган бўлса, бизнинг йўлдошимиз эмас.

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир» [Мужадала сураси: 11].

Open lesson
3535-савол: Аллоҳнинг авлиёлари кимлар?

Жавоб: Улар мўминлар тақводорлар.

Аллоҳ таоло айтади: «Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир» [Юнус сураси: 62-63].

Open lesson
3636-савол: Иймон сўз ва амалми?

Жавоб: Иймон сўз ва амал ва эътиқод.

Open lesson
3737-савол: Иймон зиёда бўлиши ёки заифлашиб кетиши мумкинми?

Жавоб: Иймон Аллоҳга итоат қилиш билан зиёда бўлади ва осийлик қилиш билан сусайиб камаяди.

Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир» [Анфал сураси: 2].

Open lesson
3838-савол: Эҳсон нима?

Жавоб: Аллоҳга кўриб тургандек ибодат қилиш, агар ундай қила олмаса, у мени кўриб турибди дегандек ибодат қилишдир.

Open lesson
3939-савол: Аллоҳ таоло амалларни қабул қилиши учун қандай шартлар бор?

Жавоб: Икки шарти бор?

1: Агарда амал Аллоҳ учун холис қилинган бўлса.

2: Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига тўғри келса.

Open lesson
4040-савол: Аллоҳ таолога бўлган таваккул нима у?

Жавоб: Ҳар хил манфаатларга эришишда ва зарарларни кетказишда Аллоҳ таолога таяниш ва шу билан бирга сабабларни ҳам ушлашдир.

Аллоҳ таоло айтади: «Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир...» [Талоқ сураси: 3].

.

Open lesson
4141-савол: Инсонларнн қандай маъруфларга буюриш керак ва қандай мункарлардан қайтариш керак?

Жавоб: Маъруф: Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларидир.

Мункар: Бу Аллоҳ таоло қайтарган баоча маъсиятлар.

Аллоҳ таоло айтади: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» [Оли-Имрон сураси: 110].

Open lesson
4242-сввол: Аҳлу сунна ва жамоа, улар кимлар?

Жавоб: Улар айтаётган сўзларида, қилаётган амалларида ва эътиқодларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларига эргашган инсонлардирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашганлари ва бидъатни тарк қилганлари сабабли Аҳли сунна деб аталдилар.

Жамоат деб аталашиларининг сабаби эса, улар ҳақ устида йиғилдилар ва бўлинмадилар.

Open lesson